Сионистик режими ташкил этилганининг 73 йиллигида ушбу режимнинг мисли кўрилмаган инқирози
(last modified Sat, 17 Apr 2021 09:50:18 GMT )
апрел 17, 2021 14:50 Asia/Tashkent
  • Сионистик режими ташкил этилганининг 73 йиллигида ушбу режимнинг мисли кўрилмаган инқирози
    Сионистик режими ташкил этилганининг 73 йиллигида ушбу режимнинг мисли кўрилмаган инқирози

"Мусибат" куни ва Исроил режими ташкил этилишидан 73 йил ўтмоқда.

Милодий 1948 йил 14 май куни Исроил режим ташкил этилган кун билан тўғри келади. Сионистик режим ушбу режим ташкил этилган йиллигини ҳар йили ибрий тақвими асосида нишонлайдиким, бу йил тарих 15 апрел билан тўғри келди. Фаластинликлар сионистик режим ташкил этилиши кунини "Накбат куни", яъни "Мусибат куни" деб аташади. 

Исроил режимининг ташкил этилганлигининг 73 йиллиги шундай бир вазъиятда ўтказилдиким, бу режим сўнгги 73 йил ичида мисли кўрилмаган иккита ички инқирозга дуч келган пайтга тўғри келди. Сўнгги икки йил ичида Исроилда тўртта парламент сайловлари бўлиб ўтди. Улардан тўртинчиси 2021 йил 23 мартда бўлиб ўтди. 

Сионистик режим парламент сайловлари

Ўтказилган тўртта сайловнинг ҳеч қайси бирида угбу режимнинг сиёсий жараёнлари матлақ аксарият, яъни парламентдаги 120 ўриндан 61 ўринни касб эта олмади. Бу вазъият 2018,2019 ва 2020йилларда тўрт маротаба парламентнинг тарқалишига ва Исроил қудрат бошида Бенямин Нетаняҳунинг вапқтинчалик бош вазир бўлишига олиб келди. 

Жорий йил 23 март кунида ўтказилган сайловдан кейин сионистик режим президенти Реувен Ривлин яна бир марта Бинямин Нетаняҳуни вазирлар кобинетини ташкил этиш учун маъмур этиб тайинлади. Аммо 28 кун берилган фурсатдан 10 кун ўтган бўсада, лекин у кабинетни ташкил этолмади. Чунки фақат 52 намоянда Бинямин Нетаняҳуни қуллаб-қувватлайди. У бошқа 9 та намоянданинг ҳимоясини қўлга киритиши керак. Бу жуда қйин назарга ташланади. 

Сионистик бош вазири Бинямин Нетаняҳу 

Бу вазъият Исроил режим қудрат системасида икки муҳим масала борлигининг нишонасидир. Биринчидан, Нетаняҳу ҳозирги сиёсий танглик сиёсий партияларнинг у билан қарама-қаршиллигини билан боғлиқлигини билишига қарамай, 12 йиллик бош вазирлик лавозимидан кейин ўз мансабидан тарк этишдан бош тортмоқда, чунки у муддатининг охирида коррупция ишлари учун қамалиши мумкин. 

Иккинчидан, Исроилда қудрат системаси жиддий мушкулотга юзмаюз бўлган. Чунки агар партиялар  кабинет ташкил этиш учун консенсусга кела олмасалар, ишғолий сарзаминларда вақтинчалик кабинет ва боши берк сиёсий вазъият давом этаверади.  

73 йиллик муносабати билан Исроил режими дуч келган иккинчи инқироз бу босиб олинган ҳудудлардаги ёмон иқтисодий аҳвол ва шунингдек Нетаняҳунинг коррупцион ишларига қарши халқ норозилигининг бўлиб ўтишидир. Бу эътирозлар 2020 йил май ойидан бошлаб ҳозиргача ҳар ҳафтада ўтказилмоқда. Исроил режими халқи бош вазирлик лавозимидан Бинямин Нетаняҳунинг кетишини талаб этмоқда. 

БААнинг Исроилдаги элчихонасининг сионистик режимга йўллаган табриги ижтимоий тармоқларда жанжалларга сабаб бўлди. 

Исроил режимини ташкил этилишининг 73 йиллигида муҳим бўлган масала шундаки, айрим араб мамлакатлари расмий равишда ушбу режим ташкил этилгани куни муносабати билан бу режимни табриклади. Тўртта мамлакат, шу жумладан БАА, Баҳрайн, Судан ва Мағриб ўтган йили сионистик режим билан расмий алоқани ижод этишди. Шу муносабат билан БАА Тель-Авивдаги элчихонаси 2021 йил 15 апрелда сионистик режимни ташкил этилгани йиллигини биринчи марта табриклади ва Бинямин Нетаняҳу ҳам ушбу хабарни мамнуният билан қабул қилди.

Исроил сохта режим ташкил этилганинг 73 йиллигида Америка ушбу режимни қўллаб-қувватлашга содиқ қолмоқда. Америка ташқи ишлар вазири Энтони Блинкен Исроил режими ташкил этилгани муносабати билан табриклаб, АҚШнинг Исроил хавфсизлигини таминлашга содиқлиги аниқ ва қайтариб бўлмайдиган нарсадир,-деб айтди. 

Айрим араб давлатлари раҳбарларининг ушбу режимни табриклашлари ва АҚШнинг Исроилга бўлган садоқати шундай бир шароитда бўлиб ўтмоқдаким, ушбу режим томонидан фаластинликларга нисбатан содир этган жиноятлар сони нафақат камайгани йўқ, балки бу жиноятлар ҳам кенг давом этмоқда. Халқаро ташкилотлар ушбу жиноятлар баробарида пассив амал қилишни ва сукут сақлашни давом эттирмоқда.