апрел 18, 2021 14:14 Asia/Tashkent
  • 29 фарвардин Эрон Ислом Жумҳурияти армияси кунидир
    29 фарвардин Эрон Ислом Жумҳурияти армияси кунидир

29 фарвардин (18 апрел) куни Эрон Ислом Жумҳурияти тақвимида армия куни деб номланган.

Эрон Ислом Жумҳурияти армияси юклатилган саккиз йиллик уруши давомида мудофаа соҳасида катта аҳамиятни касб этган имкониятларга эга эканини намойиш этди. Саккиз йиллик муқаддас Мудофаа охирга етганидан сўнг ҳам уруш даврида ортирган тажрибалари ва имкониятларидан фойдаланиб, таҳдидларга муносиб тарзда ўзининг мудофаа қудратини янада кучайтирди. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ўз баёнотларида, Мудофаа қудратини миллий қудрат аркони деб атадилар ва бу ҳақда миллий ўзлик ва мавжудиятни муҳофазат этиш ҳамда миллий манфаатларни таминлаш учун таҳдидларнинг ҳақиқий ҳудудларини мантиқий ва аниқ ҳисоб-китоб қилиш шунингдек мамлакатнинг ҳақиқий исстеъдодлари ва имкониятлари мавжуд бўлиши керак,-деб таъкидладилар.  

Шу муносабат билан Эрон қуролли кучларининг бош қўмондони шунингдек таҳдидларнинг ўзгаришига ишора қилиб, улар билан қарши курашиш янги дастурларни талаб қилишини таъкидлаш зимнида, Қуролли кучлар олий ўқув юртларининг тадқиқотларида янги таҳдидларни олдиндан билиш ва улар билан қарши курашиш йўл-йўриқларини аниқлашга жиддий эътибор қаратиш керак,-деб қўшимча қилдилар. 

Шу муносабат билан армиянинг ҳарбий кучини бошқа кучлар қаторида ошириш мамлакатнинг мудофаа ва ҳимоялаш қудрати ривожланди. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари бу ҳақда "Исломий тизимнинг мудофаа қудрати"-ни мустаҳкамлаш сиёсатидан мақсад бу халқаро зўравонлар томонидан Эронга тажовуз қилиш тасаввурининг олдини олишдан иборатдир,-деб таъкидладилар. 

Эрон ўтган йиллар давомида Мудофаа соҳасида эгаллаган 23 ўриндан 14 ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Эрон Ислом Жумҳурияти 2006 йилдан бери қурол-яроқлар санкцияларига дуч келган ва 2018 йил май ойидан бўён Дональд Трампнинг Баржом ядровий комплекс сайъ-ҳаракатлар келишувидаг бир томонлама равишда чиқиши билан ҳамзамон мамлакатнинг мудофаа саноатидаги тасирчан барча соҳаларга санкциялар жорий этилди. 

Эрон Мудофаа вазири генарал Амир Ҳотамий 

Эрон Мудофаа вазири генерал Амир Ҳотамий ушбу санкйияларни мағлуб этиш учун қурллик кучларнинг чарчамасдан сайъ-ҳаракат қилиши ҳақида биз 770 дан ортиқ мудофаа эҳтиёжлари, яъни Қуролли кучлар жанг майдонининг 90% дан ортиқ эҳтиёжларини таминлаймиз,-деб таъкидлади. 

Эрон ҳаво ҳужумларига қарши соҳада Бовар-373, Саввуми хурдод, 15 хурдод, Дизфул, Наввоб ва Мажид системаларини лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш билан минтақадаги босқинчи ккатта ва кичик кучлари тошқинига қаршилик кўрсата олди. 

Эрон ракета соҳасида ҳам 100 фоизга ривожланиб, 1 мингу 400 километр масофани нишонга олишга муяссар бўлди. Санкциялар йиллари давомида  мамлакатда маҳаллий ҳарбий билимдан фойдаланиб "Ёсин" ривожланган ўқув-таълим бериш самолёти ишлаб чиқарилди ва бир ярим йил давомида мамлакатнинг Круз денгиз қанотли ракеталарининг  масофаси 300 километрдан 1000 километрга етди. Бу мувафаққиятлар Эрон ҳарбий саноатининг кўзга ташланадиган даражада рифожланишининг яққол намунасидир. 

Эрон Мудофаа кучларининг муҳим қисмларидан бири ракета мудофаа кучидага эга бўлишидирким, Мудофаа масаласида стратегик аҳамиятга эгадир.  

Эроннинг ракета қудрати 

Эрон Қуролли Кучларининг бош қўмондони Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ушбу ҳақда берган ўз баёнотларида, Эроннинг минтақавий, ракета ва Мудофаа қудрати ҳақидаги шовшувларнинг сабабини ушбу қудратга етиш учун Исломий Жумҳуриятнинг оқилона ва аниқ ҳисоб-китобларининг самараси деб билиб, уларнинг бемаъни сафсаталари уларнинг қурқуви билан бир қаторда уларнинг ушбу соҳада орқада қолишларидан келиб чиққан. Аммо ушбу фазо яратишларга эътибор қаратмасдан, оқилона ва рационал ҳисоблаш системани муҳофазат этиб, Худонинг лутф ва каромоти билан Эрон Ислом Жумҳурияти барча соҳаларда ривожланади,-деб таъкидладилар. 

Ул ҳазрат Эрон армияси ҳаво ҳужумларига қарши кучлар ва ҳаво кучлари қўмондонлари ва хизматчилари билан учрашувларида Эрон ҳар жиҳатдан, айниқса мудофаа соҳасида кучлироқ бўлишини баён этиш зимнида кучсиз бўлиш душманни ҳаракатга чорлашини таъкидлаб, биз ҳеч қайси бир мамлакатг ва халққа таҳдид солиш пайида эмасмиз, балки мамлакат хавфсизлигини муҳофазат этиш ва таҳдидларнинг олдини олиш пайидамиз,-деб айтдилар. 

"Мажид" ва "Зулфиқор" ҳаво ҳужумига қарши система 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари шунингдек Эроннинг ҳарбий саноатининг илмий тадқиқот базаси ва ривожланган технологияларни бориб кўриш зимнида Эрон мудофаа доктринасини баён этиб, "ахлоқ, виждон ва инсонпарварликнинг энг кам моҳиятига эга бўлган  ҳукмронлик қилувчи золим зўравон  қудратлар дунёсида ва бошқа мамлакатларга тажовуз қилиш ва бегуноҳ инсонларни ўлдиришдан ибо қилмайдиган дунёда мудофаа ва ҳужум саноатини ривожлантириш таиийдир. Чунки бу қудратлар мамлакатнинг иқтидори ва куч-қудратини сезмасалар, хавфсизлик таъминланмайди."

Бугунги кунда Эрон Ислом Жумҳурияти таҳдидларга муносиб тарзда ҳар қандай даражада ва ҳар қандай таҳдидга қарши курашиш учун тайёрдир. Албатта Эрон ҳеч қачон урушни бошламаган, аммо амалда тажовузкорларга қарши жавоб бериш ва таҳдидлар билан қарши курашишини кўрсатган. Эрон минтақада нотинчликлар келтирадиган жараёнларга қарши курашишда қудрат билан қарши туриш имкониятига эга. 

Ёрлиқ