Гулнора Каримовадан мусодара қилинган «Сижжак» оромгоҳи (Видео)
(last modified Mon, 19 Apr 2021 10:40:42 GMT )
апрел 19, 2021 15:40 Asia/Tashkent
  •  Гулнора Каримовадан мусодара қилинган «Сижжак» оромгоҳи (Видео)

Ўзбекистон биринчи президентининг қизи Гулнора Каримова қатор жиноятлари билан давлатга етказган зарарга товон ўлароқ мусодара қилинган «Сижжак» маскани сотилмоқда. Расмийлар журналистларни тоғлар бағридаги бу кошона билан танишишга таклиф қилди.

Оромгоҳ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида, денгиз сатҳидан 959 метр баландликда, Пскем дарёси водийсининг ўнг қирғоғида жойлашган.

Ер участкасининг умумий майдони – 5,4 гектар. Бино ва иншоотлар жами майдони 5016,1 кв.м.

Комплекс ҳудудида меҳмонхона, коттежлар, очиқ ва ёпиқ бассейнлар, теннис корти, спорт заллари ва бошқа иншоотлар бор.

«Сижжак» оромгоҳи Гулнора Каримовадан 2017 йил февралида, суд ажрими билан мусодара қилинган эди. Кейинчалик бу маскан Триатлон федерациясига вақтинча текин фойдаланишга берилганди.