апрел 20, 2021 14:51 Asia/Tashkent
  • Кобул ва Ашхабод ўртасидаги икки томонлама \
    Кобул ва Ашхабод ўртасидаги икки томонлама \"ТАПИ\" лойиҳаси имзоланди

АҚШ ва унинг иттифоқчилари Афғонистондан чиқиб кетар экан, Кобул ҳукумати ТАПИ газ қувур линияси лойиҳаси бўйича Туркманистон билан янги ҳужжатни имзолади.

Шу муносабат билан Афғонистон Миллий Хавфсизлик Кенгаши идораси Туркманистон газини ТАПИ деб номланган Афғонистон орқали Покистон ва Ҳиндистонга етказиб бериш лойиҳаси Кобул ва Ашхабод ўртасида имзоланди,-деб эълон қилди. 

ТАПИ газ қувур линияси 

Шу муносабат билан Афғонистон оммавий ахборот воситалари Туркманистоннинг Жанубий Осиёдаги йирик газ узатиш лойиҳасини амалга ошириш ва ривожлантириш мақсадида ТАПИ деб номланган газ қувур линиясини қуриш лойиҳасини имзолаш минтақани барқарорлаштириш ва гуллаб-яшнаши учун ёрдам биришини эълон қилди. 

Афғонистон ва Покистон орқали Ҳиндистонга Туркманистон газ қувурини қуриш минтақа ҳукуматлари ва халқларининг иқтисодий равнақига ёрдам бериши аниқ. 

Туркманистон Жанубий Осиёдаги истеъмол бозорига газ етказиб бериш йўналишларини диверфикация қилишга интилаётган бўлсада, аммо ушбу йўналишдагжойлашган мамлакатлар фақатгина "қувур линияси даромадлари ва ёшлар учун иш ўринларини яратиш"-га ҳаракат қилмоқда. 

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов

Бундан олдин Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Туркманистон гази ва нефт саноати йўналишларини диверфикация қилиш Ашхабоднинг иқтисодий энг муҳим мақсадларидан биридир,-деб айтганди.

Гурбангули Бердимуҳаммедов шундай деганди: "Мамлакатнинг энергетика соҳасининг ривожланиши, кон маъданларини самарали равишда қазиб олиш, ҳозирги замон технологиялари ва дунё тажрибаларидан фойдаланиш мамлакатнинг келгуси дастурларидаги энг муҳим вазифаларидан ҳисобланади. 

Туркманистон президентининг изҳороти шуни кўрсатадики, бу мамлакат ўзининг газ линияларини диверфикация қилиш пайидадир. Ҳозирда, Туркманистонда учта газ узатувчи йўналиш бор. Бу газ линияси Туркманистон газини Эрон, Хитой ва Россияга етказиб бериш газ қувур линияиларини ўзига қамраб олади.

Ушбу газ қувур линияси Эрон, Россия ва Хитой мутахассислари томонидан қурилган ва Туркманистон давлати бу масалада муҳим рол уйнагани йўқ. 

Ўтган йилдан бошлаб Туркманистон газини Эронга етказиш Теҳрон истаги билан тўхтатилди. Бунга қарамай шак-шубҳа йўққи, Туркманистон углеводород энергияси, айниқса табиий газ манбаларига эга  мамлакатлардан бири сифатида келажакда истеъмол бозорлари учун муҳим рол уйнайди. 

Бироқ, зикр этиш жоизки, ҳозирги шароитда Туркманистон газини ТАПИ деб номланган Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистон орқали Жанубий Осиёлдаги стеъмол бозорларига етказиб бериш турли мушкулотлар билан юзмаюз бўлади. 

Бу газ қувур линияси Туркманистон ҳудудида 147 километрдан сўнг  Афғонистон кириб келади ва Ҳирот, Фароҳ, Қандаҳор ва Ҳелманд вилоятларидан 800 кмга яқин масофани кесиб ўтиб, Покистон ва ундан кейин Ҳиндистонга етади. 

ТАПИ газ қувур линияси 

Бу газ қувур линиясининг узунлиги 1814 километрни ташкил этади. Йўналиш бўйлаб хавфсизликни таминлашдан ташқари, Туркманистон экспорт газига нарх белгилаш, йўналиш бўйлаб жойлашган мамлакатлар, хусусан Покистон ва Ҳиндистон ўртасида кўплаб ихтилофлар мавжудлиги ва ушбу йўналиш бўйлаб сармоялар сингари масалалар ҳам ушбу лойиҳани амалга оширишга тўсқинлик қилиши мумкин.

Бундан ташқари Афғонистон  Туркманистоннинг газ савдоси бўйича шерикларидан мисли кўрилмаган рақамни назарга олган. 

Шунинг учун экспертлар аксариятининг фикрига кўра, ТАПИ газ қувур линияси лойиҳаси келаси 50 йилгача ҳам Покистон учун амалга оширилмайди. Чунки кўп мушкулотлар, шу жумладан Афғонистондаги хавфсизлик, ушбу лойиҳани ижро этиш учун катта маблағ сарфланиши ва йўналиш бўйлаб ўтиб бўлмайдиган маршрутлар ТАПИ газ қувур линияси лойиҳасининг олдида тўрибди. 

ТАПИ газ қувур линиясини қуриш учун имкониятларнинг йўқлигини назарга олган ҳолда, Арабистон расмийлари сиёсий мақсадлар билан ТАПИ газ қувур линияси лойиҳасига сармоя киритишга тайёр эканини эълон қилди.

Шу муносабат билан энергетика соҳасининг мутахассиси Ҳасан Муродий шундай фирк билдирди: "Арабистоннинг ТАПИ газ қувур линияси лойиҳасига сармоя киритишдан мақсади Эронга зарба беришдан иборат. Ҳолбуки ушбу газ қувур линияси лойиҳасини ижро этиш Арабистонга ҳеч қандай иқтисодий манфаат келтирмайди."

Бироқ, ТАПИ газ қувур линияси лойиҳасини амалга ошириш унинг қурилиши учун биринчи имзо қуйилганидан бери ўн йил ўтганига қарамай, ҳали ҳам ноаниқлик ҳолатида тўрибди ва бу маршрут яна ўн йил ичида бошланиши эҳтимолдан йироқ эмас. 

 

Ёрлиқ