Январ 09, 2022 16:22 Asia/Tashkent
  • Туркманистон ва Толибон расмийлари қўшма иқтисодий лойиҳаларни ижро этишни таъкидлади
    Туркманистон ва Толибон расмийлари қўшма иқтисодий лойиҳаларни ижро этишни таъкидлади

Туркманистон ва Афғонистон расмийлари қўшма иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишни янада тезлаштиришга урғу бердилар.

Туркманистоннинг ТИВ раҳбари ўринбосари Кобул шаҳрига ташрифида,  Толибон муваққат ҳукумати Бош вазири ўринбосари Абдусалом Ҳаққоний,  ТИВ раҳбари ўринбосари Шермуҳаммад Аббос Стонекзай, нефт ва кон вазири Шаҳобуддин Диловар шунингдек  қишлоқ ирригация  вазири ўринбосари Мавлави Содир Азон билан учрашиб мулоқот қилди.

Томонлар музокаралар жараёнида  икки томонлама ҳамкорликлар йўналишидаги муҳим мавзулар юзасидан фикр алмашиб, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий -гуманитар соҳаларидаги Туркманистон ва Афғонистоннинг асосий алоқаларини муҳокама қилишди.

Туркманистон ва Толибон расмийлари саноатнинг асосий тармоқларида қўшма лойиҳасини ижро этиш зарурлигини ҳам таъкидладилар.

Шу муносабат билан, икки давлат расмийлари Туркманистон- Афғонистон-Покистон -Ҳиндистон -ТАПИ газ қувури,  Туркманистон-Афғонистон-Покистон -ТАП электр узайтириш линияси ва Туркманистондан Афғонистоннинг айрим вилоятларига темир йўл узатиш лойиҳаларини амалга ошириш тезлаштиришга тайёрлигини эълон қилдилар.

 

Ёрлиқ