Москва ва Европа Иттифоқи ўртасидаги зиддиятлар кучаймоқда
Россия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларда сиёсий зиддиятлар янада кенгайиб, ҳар иккала томоннинг бир-бирига қарши сиёсий расмийларини санкция қилишни асосий тактика сифатида қўлламоқда.
Шу муносабат билан Россия ташқи ишлар вазирлиги Россия фуқароларига қарши жорий этилган санкцияларга қарши сайъ-ҳаракатда Европа парламенти раиси Девид Сосули Европа Иттифоқига аъзо яна етти давлат ва Европа Иттифоқининг расмий тизилмалари вакиллариқора рўйхатга киритди.
Россиянинг ушбу ҳаракати оқибатида Европа комиссияси, парламенти ва кенгаш раислари бир баёнот бериб, унда Россиянинг амалга оширган хатти-ҳаракатини асоссиз ва қабул қилиб бўлмайдиган ҳаракат ва бевосита Европа Иттифоқини нишонга олган,- деб эълон қилди.
Агарчи Ғарб ва Россия ўртасидаги муносабатларда зиддиятлар 2014 йилдан бошланган бўлсада, аммо охирги ойлар давомида Америкада юз берган ўзгаришлар ва Европанинг ушбу мамлакатга яқин муносабатда бўлиши Европа Иттифоқи ва Россия ўртасидаги алоқалардаги кескинликларни собиқаси бўмаган даражада кучайтирган.
Европа Иттифоқи хорижий сиёсатлар масъули Жозеф Боррел бу ҳақда Бизнинг Россия билан алоқамиз энг пат даражага етган ва бизга таҳдид соладиган ҳар қандай сайъ-ҳаракатга жавоб қайтарамиз,-деб айтди.
Европа Иттифоқининг Россия президенти Владимир Путиннинг асосий мухолифи ва Россиядаги мухолифларнинг раҳбари Алексей Навальнийни қўллаб-қувватлаши бир томондан ушбу мамлакатнинг шарқида кесикинликларнинг кенгайиши ҳамда Украина бўҳрони Россия баробарида Украинани ҳимоялаш йўлида Европа Иттифоқининг аралашуви кенгайиши ва Россия ва Ғарб ўртасидаги муносабатларда бўҳроннинг янада кучайиши сабабига айланган.
Шу муносабат билан Украинани санкциялар, ҳарбий ва сиёсий қўллаб-қувватлаш Ғарб ва АҚШ томонидан Россияга қарши босим воситаси сифатида ишлатилмоқда; Шунингдек Польша ва Чехия каби бир қатор мамлакатлар бир қатор рус димломатларини мамлакатдан чиқариб юборишди ва Европа Иттифоқи ва АҚШ Россия расмийларига қарши санкцияларни кенгайтирди.
Амалга оширилган бу сайъ-ҳаракатга Россия жиддий аксиламал кўрсатди. Россия ҳам ўз навбатида европалик мамлакатларнинг дипломатларини мамлакатдан чиқариб юборди, шу жумладан Европа парламентининг раиси, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг еттита аъзосини ҳамда Европа Иттифоқининг расмий тизилмалари вакилларини қора рўйхатга киритди.
Зиддиятлар кучайиши энди иқтисодий йўналишни олди. Шу муносабат билан Европа парламенти Россияга қарши янги санцияларни ва уни "Svift" молиявий тармоғидан (халқаро банклараро молиявий алоқалар ҳамжамиятлиги) чиқариб юборишни талаб қилинган қарорни қабул қилди. Бу масала келажакда "Норд Стрим-2" газ қувур линиясини ишга туширилишига тўсқинлик қилиши мумкин. Бу лойиҳа Европа иқтисодиётининг газга бўлган эҳтиёжини арзонроқ тарзда қондиради.
Россия ва АҚШ ўртасидаги сиёсий келишмовчиликлар давом этаётгани ва Қўшма Штатлар бу мамлакатга қарши кенг қамровли санкцияларни қўллаганлиги сабабли Россия ва европа давлатларининг кескин муносабатлари ўз авжига чиқди.
Қўшма Штатлар ва Европанинг яқин муносабатда бўлиши, айниқса сўнгги ойларда Европани Россияга қарши асосий уйинчига айлантириши мумкин. Агар бўҳрон давом этса, Европа катта зарар кўради, чунки Вашингтон одатда инқироз даврида иттифоқчиларини қўллаб-қувватламайди ва ўз манфаати йўлида амал қилади.
Бошқа томондан Европа ва Россиянинг яқин ва умумий чегаралари бор ва ҳар қандай низо бу минтақада уруш оловини ёқади. Шу муносабат билан Россия ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида, Европанинг санкциялари Қўшма Штатларнинг билими ва рағбатлантириши билан амалга оширилаётганини таъкидлаб, бу эса Американинг Европани қарама-қаршилик майдонига айлантиришдан манфаатдорлигини яширмайди. Европа санкциялари эса қандай йўл билан бўлмасин Россиянинг тараққиётини тўхтатишга қаратилган,-деб эълон қилди.
Россия Федерацияси ахборот сиёсати қўмитасининг етакчи аъзоси (Сенат) Алексей Пушковнинг айтишича, АҚШ президенти Жо Бойден Россияни тиз чуктиришни мақсад қилган, аммо бу мақсадига эришолмайди.
Зиддиятлар кўламининг кенгайиши Ғарб ва Россия муносабатларида ҳамда Европа ва Россия чегараларидаги хавфсизлик ва тинчлигига жиддий хатар солиши мумкин. Бундан фақатгина Америка баҳраманд бўла олади. Европа эса иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан катта зарар кўради. Бу масала бўйича айрим европалик расмийлар огоҳлантириш бермоқда.