Нетанияҳунинг 12 йиллик бошқарувидаги чексиз тортишувлари билан якунланди
(last modified Mon, 14 Jun 2021 08:18:57 GMT )
июн 14, 2021 13:18 Asia/Tashkent
  • Нетанияҳунинг 12 йиллик бошқарувидаги чексиз тортишувлари билан якунланди

Исроил парламенти йиғилиши Нетаняҳуни қудратдан четлантириш ва ишонч овозини кабинетга бериш билан охирга етди.

Исроилнинг Киниссетининг ўтган куни бўлиб ўтган йиғилиши турли мажораларга эга эди. 

Милодий 2009 йилдан бери Исроил бош вазири мансабида ишлаб келган Бинямин Нетаняҳу якшанба куни 12 йилдан кейин ҳам қудрат бошига қолиш ва кобинет ташкил этилишига монеа яратишга ҳаракат қилди. Киниссетдаги Нетаняҳунинг ҳомийлари Ликуд партияси раҳбарининг қудрат бошидан кетишига монеа яратиш учун охирги жанжал келтириб чиқаришга сайъ-ҳаракат қилишди. Аммо парламент раиси уларнинг айримларини йиғилишдан чиқариб юборди. Нетаняҳунинг таҳдидлари, жанжаллари ва лобийлари натижа бермади. Охир-оқибат у ғамгин чеҳралар билан бош вазир лавозимини Нафтали Беннетга топширишга мажбур бўлди. 

Бинямин Нетаняҳу бош вазирлик лавозимидан кетди 

Бошқа мауҳим масала шундаки, парламентнинг ичида ва ва унинг ҳорижида ўтган куни Нетаняҳу ва ҳомийларининг хатти-ҳаракати 2021 йили январида бўлиб ўтган ҳодисалар ва Дональд Трамп тарафдорларининг Конгрессга қилган ҳужумларига ўхшарди. Бундай хатти-ҳаракат шундан далолат берадиким, нетаняҳу ва Дональд Трамп каби шахслар учун қудратни тинч йўл билан бошқаларга бериш ва демократия ҳеч қандай маънога эга эмас. Шу билан бирга бундай хатти-ҳаракат шуни кўрсатадики, бу шахслар ўзларининг сиёсий қуполликлари билан бошқа мамлакатларга не зарарларни етказишди ва дунё хавфсизлиги учун қандай хатар ва таҳдидларни ижод этишди. 

Бошқа масала шундаки, Нетаняҳу ўтган куни тез вақт ичида яна қудрат бошига келишини изҳор этиш зимнида, ўзининг сиёсий рақиблари ва исроил жамиятига иккита паёмни етказишга ҳаракат қилди. Унинг биринчи паёми шундан иборат эдиким, янги кабинетнинг парчаланиши учун унинг иттифоқчилари ва ўзи ҳеч қандай сайъ-ҳаракатдан воз кечишмасйди. Иккинчи пайм шундаки, агарчи нетаняҳу қудрат бошига қайтиб келишга ваъда берган бўлсада, аммо Исроил судида унинг коррупцион фаолиятлари ҳақидаги жиноий ишдан хавотирланмоқда. Ўтган икки йил давомида бош вазирлик лавозимидан кетмаслик учун нетаняҳунинг олиб борган сайъ-ҳаракатининг асосий сабабларидан бири бу коррупцион фаолиятлари учун қамоққа тушишдан қурқиши сабабидан эди.

Америка презитденти Жо Бойден Исроил режимининг янги бош вазири билан келишувга келди 

 Яна бошқа муҳим масала шундаки, ўтган куни Исроил парламентининг саҳнаси катта зарар кўрадиган кабинетнинг қудрат бошига келишидан иборат эди. Нафтали Беннет сулчи, мўътадил ва араб партиялари намояндалари ҳузур топган кабинет раислигини ўз зиммасига олди ва Беннетнинг ўзи ҳам Ямина радикал ўнг партиянинг етакчилигини ўз зиммасига олган. турли мойилликларга эга бўлган шахслар тўла бу даражадаги кабинет Исроил кам вужудга келган. Бошқа томондан бош вазирлик лавозими Беннет ва Ёйир Лопид ўртасида навбати билан айланади. Лопид 2023 йил ноябр ойида бу лавозимни Беннет олади. Ҳатто ташқи ишлар вазири ловозими навбати билан бошқа шахсга топширилади. 

Бошқа томондан бу вазъият ўтган йили Гантз ва Нетаняҳунинг ўртасида вужудга келган вазъиятдек, сўлчи Лопид ва ўнчи Беннет ўртасида ишончсизликни келтириши мумкин. Бошқа томондан бу вазъият Исроилнинг янги вазъиятини фақат "Нетаняҳуни четга қолдириш"учуг ташкил этилган кабинет деб тавсиф этиш мумкин ва бу кабинет ишғолий сарзаминларда барқарорликни ижод этиш йўлида кучли кабинет бўла олмайди. Бу масалани ўтган куни Нетаняҳунинг ўзи ҳам ишора этди. кабинетга мухолиф бўлган энг йирик партия Лекуднинг раҳбари бўлган Нетаняҳу Беннет кабинетини "хоин иттифоқи" асосида ташкил этилган "заиф ва муросага келивчи" кабинет деб атабди. 

Бинямин Нетаняҳу парламент йиғилишида 

Бунга қўшимча, парламент вакилларининг минимал даражадаги овозлари билан янги кабинет ташкил этилди. Ўтган куни фақатгина 60 нафар намояндалар Беннет кабинетига овоз беришди. ва 59 киши эса унга мухолиф овоз беришди. Бу шундан далолат берадиким, янги кабинет кўп мухолифларга эгадир. Бироқ, кабинетдан бир партиянинг чиқиши ҳам унинг парчаланишига олиб келиши мумкин, Шунинг учун кабинетнинг заиф вазъияти  ва парламентнинг ўтган кунга саҳнасини эътиборга олган ҳолда, янги кабинет узоқ давом этишини ишониш қийин ва муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши ҳам мумкин.