Американинг бир ёқлама сиёсати бутун дунё учун таҳдиддир
Бир ёқлама сиёсатлар билан қарши курашиш бугун дунё аҳлининг эҳтиёжига айланган. Чунки бир ёқлама сиёсат фақатгина бир ёки бир нечта мамлакатга таҳдид солмайди, балки бутун жаҳон учун таҳдид солади.
Бу мавзў Эроннинг Женевадаги элчиси ва доимий намояндаси Исмоил Бақоий Ҳомананинг ECOSOC йиғилишида сўзлаган нутқида баён этилди.
Исмоил Бақоий Ҳомана БМТнинг ижтимоий ва иқтисодий кенгашининг инсонпарварлик (ECOSOC) йиғилишида, бу мавзўнинг аҳамиятини баён этди ва ривожланаётган мамлакатларга қарши Американинг жорий этган санкцияларини танқид қилиб, халқаро гуманитар ташкилотларнинг инсонпарварлик фаолиятларга нисбатан бир томонлама санкцияларнинг салбий оқибатлари ҳақида бирон бир чора кўриши ва инсонпарварлик муҳитни бундай қонунбузарликлардан ҳимоя қилишнинг самарали механизмлари устида ишлаши вақти етиб келган,-деб айтди.
Бу мазўда иккита муҳим масала мавжуд:
Биринчи масала, халқаро алоқаларда барча мамлакатларнинг тақдири ва келажигини қамраб олган бир томонлама сиёсатнинг зарарли оқибатлари саналади.
Иккинчи масала эса БМТ ташкилотига аъзо барча мамлакатлар бир томонлама сиёсат билан қарши курашиш масаласида уйнайдиган роли саналадиким, бутун дунё аҳлининг масъулияти ҳисобланади.
Америка ўзининг бир томонлама сиёсатлари билан халқаро ҳуқуқларни кенг поймол этмоқда ва психологик амалиётлар, маданий, иқтисодийва ОАВ орқали уруш ҳамда золимона санкцияларни жорий этиш билан дунёнинг барча халқларига катта зарар етказмоқда. Бу хатти-ҳаракат қонунбузарликни кенгайтирмоқда ва халқаро ҳамжамиятлик иродасини сусайтирмоқда.
Бир ёқлама сиёсатнинг натижаси бўлмиш Американинг ҳаддан ташқари ўзбошимчалиги ва манфаатпарастлиги шунингдек халқаро алоқалардаги муносабатлар ва усулларни ҳам мушкулотларга юзмаюз этган. Халқаро қонунларни поймол этувчи Америка ҳукумати бошқа мамлакатлардан ўз мажбуриятларига қараб амал қилишларини талаб этади. Бу масала Эронга қарши қаратилганига қўшимча халқаро механизмларгаҳам қарши қаратилган. Шунинг учун Американинг бир томонлама сиёсатлари кенг кўламли таҳдид саналадиким, дунё миқёсида унинг бундай ҳаракати маҳкум этилиши керак. Американинг Баржом ядровий келишувида қонунбузурликлари ва бир ёқлама сиёсати бундай сайъ-ҳаракатининнг яққол намунаси саналади.
Американинг амалдаги ҳукумати мавжуд меъёрлардан фарқли улароқ Американинг собиқ давлати амалга оширган сайъ-ҳаракатларни давом эттирмоқда. Америка сиёсатининг ёўналиши бутун дунёга битта мамлакатнинг қарашларини юклаши ҳаммага аён, бу инсоният жамиятига зарар етказадиган дахолат этувчи ва хавфли бидъатдир.
Кенг кўламли санкцияларни жорий этиш билан "максимал даражада босим ўтказиш" остида АҚШнинг иқтисодий уруши фақат Эрон халқини нишонга олгани йўқ, балки халқаро тижорат ва халқаро алоқалар учун зарарли оқибатлар келтирмоқда.
Женевадаги халқаро ташкилотларда Эрон доимий вакилининг (ECOSOC) йиғилишида айтган сўзлари, бу борада аниқ, бир томонлама муносабатларни бостиришнинг ягона йўли кўп томонлама ва халқаро ҳуқуқларга ҳурматни кучайтириш эканлигини таъкидлади.
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсатлар масъули Жозеф Боррел "бутунжаҳон мултилатерализм" куни муносабати билан йўллаган паёмининг бир қисмида, Трамп президентлиги даврида АҚШнинг ўз манфаатини уйлайдиган ва бир томонлама сиёсатини танқид қилиб, кўп қирралик сиёсат бу каби таҳдид билан билан курашишнинг ягона самарали усули бўлиб, унга қарши бирон бир давлат якка ўзи ҳаракат қила олмайди.
Бироқ, Американинг бир ёқлама сиёсатига қарши курашишда халқаро жамоатчиликнинг заиф амал қиолишига нисбатан кўп танқидлар олиб борилмоқда. Шак-шубҳасиз бир томонлама сиёсатга қарши курашишда сукут сақлаш халқаро шартномалар ва мажбуриятларни поймол этиш ва халқаро манфаатлар билан зиддир ва бу сайъ-ҳаракатларнинг халқаро ҳамжамиятда барқарор амалиётга айланишига замин яратади.
Шунинг учун Американинг бир ёқлама сиёсатларига нисбатан масъулиятсизлик билан муносабат қилиш бутун дунёга катта ва оғир зарар етказади. Тажриба шуни кўрсатадики, Американинг дахолат этувчи сиёсатлари билан ҳамжиҳат бўлиш халқаро ва минтақавий тинчлик ва хавфсизлик манфаатида эмас.