БМТ: АҚШ санкцияларига қарамай Эроннинг қочқинларга ёрдам бериши таҳсинга сазовор
-
БМТ: АҚШ санкцияларига қарамай Эроннинг қочқинларга ёрдам бериши таҳсинга сазовор
БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги Эроннинг соғлиқни сақлаш таълими ва қочқинларни иш билан таъминлаш соҳасидаги хизматларини юқори баҳолади.
БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди Эрон соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим вазири Муҳаммадризо Зафарғандий билан учрашувида, Эрон Ислом республикасининг қочқинларга турли соҳаларда, жумладан, соғлиқни сақлаш, таълим ва иш билан таъминлаш борасидаги муносиб хизматларини қадрлаб Эрондан келган бу қимматли хизматлар санкциялар ва айрим иқтисодий муаммоларга қарамасдан жуда қимматлидир деб изоҳлади.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси Соғлиқни сақлаш, даволаш ва тиббий таълим вазири ҳам бу учрашувда, Қочқинлар соғлиғини ҳимоя қилиш халқаро масъулият бўлиб, фақат қабул қилувчи давлатнинг зиммасида бўлмаслиги керак, деб айтди. У ўз сўзларида Қочқинларни қабул қилувчи давлатлар, хусусан, Эрон учун тегишли молиявий ва операцион усуллар глобал миқёсда ишлаб чиқилиши ва мустаҳкамланиши керак деб қўшимча қилди.
Ҳисоботга кўра, БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди яқин орада Теҳрон шаҳрига ташриф буюришни режалаштирган. Эрон мамлакати дунёдаги қочқинларнинг асосий мезбонларидан бири бўлиб, АҚШ санкциялар ва иқтисодий босимларига қарамай, уларга кенг қамровли хизматлар кўрсатмоқа. БМТ расмийлари Эроннинг қочқинлар олдидаги хизматлари учун бир неча бор миннатдорчилик билдириб, Эрон ўз мактаблари. университетлари, касалхоналари ва чегараларини қочқинлар учун очганини таъкидлади. Бу шахслар ҳам худди Эрон фуқаролари баҳраманд бўладиган имтиёзларга эгалар.
Эрон Ислом Республикаси соғлиқни сақлаш ва тиббиёт таълими вазирии ЖССТнинг 78-Бош ассамблеясида қатнашиш учун Женевага борган.