Учар автомобилда илк бор шаҳарлараро парвоз амалга оширилди
(last modified Thu, 01 Jul 2021 06:05:51 GMT )
июл 01, 2021 11:05 Asia/Tashkent

Словакиянинг Klein Vision компанияси учар автомобилда тарихдаги илк шаҳарлараро парвозни амалга оширди. AirCar деб номланган машина Словакиянинг Нитра ва Братислава шаҳарлари ўртасидаги 85 кмлик масофани 35 дақиқада учиб ўтди. Машинани компания асосчиси Стефан Кляйн бошқарган. Машина ҳавода 170 км/соат тезликка эришган.