июл 05, 2021 13:51 Asia/Tashkent
  • 14 тир куни Ливанда эронлик дипломатларни уғирлаш куни билан тўғри келади

Милодий 1082 йил 4 июн кунида (1361 йил 14 тир ойи) Ливанда тўрт нафар эронлик дипломатлар ўғирлаб кетилди.

Бу террористик сайъ-ҳаракатда Сайид Муҳсин Мусавий, Эрон Ислом Жумҳурияти элчихонасининг ҳарбий атташеси Аҳмад Мутавасилиён, Бейрутдаги Эрон элчихонасининг техник маслаҳатчиси Тақи Растагор Муқаддам Ирна ахборот агентлигининг мухбири Козим Ахавон билан бирга дипломатик полиция томонидан қўллаб-қувватланишига қарамай Ливан шимолидаги "Барбара" текширув пункида сионистик режим буйруғи билан қуролланган ёлланма аскарлар томонидан ўғирлаб кетилди. 

Ўғирланган эронлик дипломатлар 

Бу йиллар давомида далиллар ва ҳужжатлар асосида Ливанда ўғирлаб кетилган дипломатлар сионистлар режимининг босқинчи кучларига топширилгани ва кейин босиб олинган ҳудудларга кўчирилгани ва бир мунча вақт ушбу режимнинг қамоқхоналарида бўлганлиги тасдиқланди. 

Энди бу террористик ҳаракатдан 39 йил ўтмоқда. Ҳолбуки ушбу ҳодиса ҳақида жавобсиз қолган масалалар кўп. 

Террористик ушбу мажорада биринчи нуқта шундаки, сионистик режимнинг бу борадаги собиқасини эътиборга олган ҳолда, инкор этиб бўлмайдиган ушбу террористик ҳаракатдан келиб чиқадиган жавобгарликдир.  Шу муносабат савол тўғиладиким, нима учун БМТ ўзининг халқаро масъулиятларга эга бўлишига қарамай ушбу масалани ҳал қилишни истамаяпти? 

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ўнлаб йиллик ҳаракатсизлиги Исроил режимининг ноқонуний фаолиятини давом эттиришига сабаб бўлган омиллардан биридир. 

Эрон Ислом Жумҳуриятининг БМТ ташкилотидаги доимий вакили Мажид Тахт Равончий

Эрон Ислом Жумҳуриятининг БМТ ташкилотидаги доимий вакили Мажид Тахт Равончий бир йил олдин БМТ бош котиби Антонио Гуттерешга ёзган мактубида БМТ ташкилотининг ушбу масала билан шуғулланиш масъулиятини такидлаган эди.

Ушбу террористик ҳаракат билан боғлиқ маълумотлар ва ҳужжатлар шуни кўрсатади, Эли Ҳабиқа ва кейинчалик "Ливандаги сионистлар базаси ҳисобланган "Самир Жаъжаъ" қўмондонлигидаги жангари оқим ушбу ўғирлашда иштирок этган. Эронлик дипломатлар ўғирлаб кетилганларидан сўнг ишғолий Фаластинга олиб кетилди ва ва Массад кучлари ихтиёрига топширилди. Эли Ҳабиқанинг таъкидлашича, Исроил Ливан христиан жангариларининг ўғирланган эронлик дипломатларни Исроилга топширишини истаган эди.

Ливанда ўғирланган эронлик мухбир ва димломатлар  

Шубҳасиз, Хавфсизлик Кенгаши бу борада алоҳида масъуллиятга эга ва ўз вазифалари ва  ваколатларини адолат тамойиллари ва халқаро ҳуқуқ асосида амалга оширилиши шарт. Шунингдек, халқаро жамоатчилик минтақавий ва халқаро тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга ёрдам бериш мақсадида Исроил режимининг қонунларни бузишлари ва тажовузларига қарши курашда ўз талабларини бажариши кутилмоқда.    

Иккинчи нуқта шундаки, ушбу террористик ҳаракатга нисбатан инсон ҳуқуқлари ҳақида иддао қилувчи мамлакатларнинг икки стандартли муносабат қилишларидадир. Бошқа савол тўғиладиким, агар бу ҳодиса европалик малакат ёки Америка билан юз берганида, бу малакатлар 40 йил сукут сақлаган ёхуд ушбу адолатсизликка чидай олган бўлармиди? 

Эндипендет газетаси бир неча вақт олдин террорларда рол уйнайдиган жиноий ташкилот Массадга ишора этиб, бу сўйқасдларнинг барчаси Исроил режими махфий хизматининг имзоси ва қўли борлигини кўрсатмоқда,-деб ёзди. 

Шуниси маълумки, Эрон Ислом Жумҳурияти ҳанўзгача одам ўғирлаш ва ушбу террористик ҳаракатнинг сиёсий ва қонуний жавобгарлигини сионистик режим ва унинг тарафдорлари зиммасига юклайди. 

Эрон ташқи ишлар вазирлиги бу ҳақда якшанба куни берган ўз баёнотида БМТ бош котиби Антонио Гуттереш ва инсон ҳуқуқлари ва халқаро бошқа ташкилотлардан халқаро жамоатчилик диққат-эътиборида бўлган ва халқаро конвенцияларга тегишли бўлган инсон ҳуқуқлари ва инсоний масалаларга жиддий эътибор қаратишни сўради. 

Бошқа муҳим нуқта шундаки, сионистик режимнинг экспансионистик сиёсати ва босқинчиликлари фақатгина фаластинлик сарзаминларни ишғол этиш билан чегараланиб қолмайди. Сионистик режим минтақада терроризмнинг базаси ва манбаидир ва АҚШ кўмаги билан халқаро ҳуқуққа зид равишда жиноятлар ва хатти-ҳаракатларни давом эттирмоқда. 

 

Ёрлиқ