июл 31, 2021 14:58 Asia/Tashkent
  • Эроннинг БМТ-га ёзган мактуби; Америка Баржом ядровий келишувида ҳеч қайси бир мажбуриятини бажармади

Америка ҳукумати ҳозирга қадар БМТнинг резолюцияларига хилоф тарзда Баржом ядровий келишувида ўз зиммасига олган ҳеч қайси билан мажбуриятига қараб амал қилмади.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231 резолюцияси қабул қилинганининг олти йиллиги муносабати билан БМТ бош котиби Антонио Гуттерешга йўллаган мактубида, бу масалани баён этиш зимнида, ғарбликларнинг ўз мажбуриятларига қараб амал қилмаганларининг мажмўасини бир ҳужжат сифатида БМТ котибиятида рўйхатдан ўтказиш керак,-деб айтди.  

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф БМТ Бош котибига мактуб йўллади

Баржом ядровий келишуви 2015 йил 4 июлда 13 музокара ўтказилганидан сўнг имзоланди. Баржом ядровий келишуви бир ҳафтадан сўнг БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231 резолюцияси билан тасдиқланди. Баржом ядровий келишуви Хавфсизлик Кенгашининг 2231 резолюцияси доирасида икки томоннинг мажбуриятларини аниқлади ва унга қараб амал қилиниши керак эди. Аммо Американиннг собиқ президенти Дональд Трамп 2018 йил 8 май куни расмий равишда кўптомонлама ушбу келишувдан чиқишини эълон қилди. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ўтган ҳафата чоршанба кунида 12чи давлат ва президент билан охирги дидорларида, америкаликлар фақат тилда санкцияларни олиб ташлаймиз деб айтишади, аммо санкцияларни бекор қилишмади ва уни бекор ҳам қилишмайди. Бунга қўшимча улар шарт-шароит ҳам қуйишади ва ушбу келишувга кейин унинг атрофида сўҳбат қилиш имкони юзага келиши учун жумла қўшасиз, акс ҳолда келишув бўлмайди деб айтишади,-деб эслатиб ўтдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари улар бу жумлани келишув матнига киритиш билан минтақа ва ракета масалалари ҳамда Баржом ядровий келишувнинг моддалари ҳақида жахолат этишлари учун баҳона яратишмоқда,-деб таъкидладилар. 

Америка ўзтган йиллар давомида доим халқаро келишувларда ўз мажбуриятларига қараб амал қилмаганини намойиш этди. Баржом ядровий келишуви ҳам Американинг бундай амал қилишидан мустасно эмас. 

БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш 

БМТ бош котиби Антонио Гуттереш ўзининг 11 ҳисоботида 2231 резолюциясини ижро этиш жараёнидан хавотирланиш изҳор этиш зимнида, Вашингтондан Эронга қарши жорий этган санкцияларини бекор қилишни сўради. 

Россиянинг Венадаги халқаро ташкилотларидаги намояндаси Михаил Ульянов ҳам жума куни Твиттер саҳифасида, Вена музокаларида келишилган мақсад Баржом моддаларини қайта тиклашдан иборат халос,-деб айтди.

Баржом ядровий келишувида олган мажбуриятларни поймол этиш 2231 резолюция тасдиқланганидан олти йил ўтиши билан халқаро мажбуриятларнинг бузилишидан хавотирланишларни кучайтирган. Ҳозирги вазъиятда АҚШ позицияси Эроннинг Америкадан Трамп президентлиги даврида киритилган барча санкцияларни бекор қилиш ҳақидаги шошилинч  талабларидан узоқдир. 

Аслида, америкаликлар Эронга қуйилган санкцияларни бутунлай олиб ташлашга ва АҚШнинг аввалги маъмуриятининг худди шундай хатти-ҳаракатлари такрорланмаслигига кафолат беришга тайёр эмаслар ва мавжуд муаммолар уларнинг мантиқсиз хатти-ҳаракатлари ва, зўравонликлари ва бир томонлама ёндошув сиёсатларидан келиб чиққан ҳақиқатни қабул қилишга тайёр эмаслар.  

Халқаро ташқилотлар олдида Эроннинг доимий элчиси Козим Ғарибободий бу масалада қилган сўҳбатида, "Америка ва ғарбликлар музокараларда ўз мақсадлари пайида эдилар. Бу шуни кўрсатадики, улар ядровий битимга минтақавий муаммолар ва ракеталар каби бошқа боғлиқ бўлмаган масалаларга кўприк сифатида қарашни давом эттирмоқдалар."

Эроннинг 2231 резолюцияси қабул қилинганининг олти йиллиги муносабати билан БМТ Бош котиби Антонио Гуттерешга ёзган мактуби, аслида Теҳроннинг тартибини сақлашга бўлган қатъиятини эслатади.

Ёрлиқ