март 19, 2024 14:19 Asia/Tashkent
  • Эроннинг БМТдаги вакили: Қизил денгиз ва Яман бўйича Эронга қўйилган айбловлар бутунлай асоссиздир
    Эроннинг БМТдаги вакили: Қизил денгиз ва Яман бўйича Эронга қўйилган айбловлар бутунлай асоссиздир

Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили АҚШ ва Британиянинг Қизил денгиз ва Ямандаги вазият юзасидан Эронга қарши асоссиз айбловларини рад этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Амир Саъид Ирвоний  кеча БМТ Хавфсизлик  Кенгаши раисига йўллаган мактубида ва Хавфсизлик Кенгашининг яқинда бўлиб ўтган  йиғилишда  Яман хусусида кўтарилган масалага жавобан,  йиғилишда АҚШ  ва Британия вакили яна бир бор Хавфсизлик Кенгаши минбаридан суиистеъмол қилиб, Қизил денгиз ва Ямандаги вазият юзасидан Эронга қарши асосий даъволар  илгар сурди деб таъкидлади.

Теҳрон ҳукумати бу асоссиз айбловларини қатъиян рад этиб, уларни Вашингтон ва Лондон узоқни кўраб билмайиган сиёсий режаларни илгари суриш ҳамда Яманга қарши ноқонуний ҳаракатлар ва ҳарбий тажовузларини оқлаш ва қонунийлаштириш учун фойдаланадиган баҳона сифатида ҳисоблайди деб қўшимча қилди Саид Ирвоний.

Эрон БМТда вакили ўз сўзларида, Эрон мамлакати АҚШ бошчилигидаги коалиция  аталмиш Яманга қарши узлуксиз ҳарбий тажовуз ва  куч ишлатишни яна бир бор қоралайди.  Зеро бу тажовузлар Яманнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини халқаро қонунларни БМТ низоми ва Хавфсизлик кенгашига тегишли резолюцияларини очиқдан-очиқ бузувчи ва минтақа тинчлиги ва барқаролигига жиддий таҳдид сифатида қаратилган ҳаракатдир деб маълум қилди.

У сўзларининг бошқа қисмида, Эрон ҳар доим Яман инқирозининг дипломатик каналлар орқали тинч йўл билан ҳал қилинишини қўллаб-қувватлаб келади ва денгиз хавфсизлиги ва сузиш эркинликгига содиқлигини таъкидлайди деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ