март 16, 2024 12:17 Asia/Tashkent
  • Эроннинг БМТдаги элчиси: Эрон мусулмонларга қарши ҳар қандай зўравонликларни кескин қоралайди
    Эроннинг БМТдаги элчиси: Эрон мусулмонларга қарши ҳар қандай зўравонликларни кескин қоралайди

Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Амир Саъид Ирвоний Эрон мамлакати мусулмонлар, мусулмонларнинг эътиқодлари, тамойиллари ва муқаддас нарсаларига ҳар қандай нафрат, камситувчи нутқлар, террор ҳужумлар ва зўравонилкларни қоралайди деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси Амир Саъид Ирвоний  кеча Бутунжаҳон исломофобияга қарши кураш куни муносабати билан ўтказилган йиғилишда,  исломга қарши ҳаракатлар ва кампаниялар тармоғининг, жумладан ОАВ ва ижтимоий тармоқ ва медиа платформалари орқали кенгайиб бораётганидан катта  хавотир билдириб Эрон Ислом республикаси мусулмондар, мусулмонларнинг эътиқодлари, тамойиллар ва муқаддас нарсаларига нисбатан ҳар қандай нафрат, камситувчи нутқлар, террор ҳужумлари ва зўравонликларни кескин қоралайди деб эълон қилди.

Ирвоний шунингдек бундай ҳаракатлар ва сиёсатлар, қаерда бўлишидан қатъий назар дунёнинг ҳамма жойидаги барча мусулмонларга хусусан чет эл ишғоли остидаги  ёки озчиликлар каби заиф шароитларда яшовчи мусулмонларга ҳалокатли таъсирини кўрсатади деб маълум қилди.

Дунё ерлари ишғол қилинган фаластанликларга қарши ҳар кунги тажовузларига гувоҳ бўлишда давом этмоқда. Сионистик режим ўз иттифоқчилари билан ҳамкорликда босқинчи режим сифатида ислом ва терроризм ўртасида тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш орқали ўзининг барча жиноятлар ва апартеид амалиётларини оқлаш учун  ёвуз ва инсониячтга қарши ҳаракатларини давом эттирмоқда деб қўшимча қилди, Эронинг БМТдаги элчиси ва  доимий вакили.

Эроннинг БМТдаги элчиси ўз сўзларида  ислом дини бегуноҳ  фуқаролар ва инсонларни ўлдиришни тақиқлайди шунинг учун терроризмга олиб келувчи ҳаракатлар ва зўравонлик экстрепмизмни ҳар қандай дин,  миллат,  цивилизация ёки этник гуруҳ билан боғлаш мутлақотмумкин эмас деб изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз, БМТ 2022-йилда чиқарган(76/254 резолюциясида  15 -март кунини Халқаро исломофобияга қарши кураш куни сифатида номлади.

Ёрлиқ