апрел 14, 2024 10:58 Asia/Tashkent
  • Эроннинг БМТдаги элчиси: сионистик режим яна ҳарбий ҳужум уюштирса Теҳрон ҳукумат қатъийроқ жавоб беради
    Эроннинг БМТдаги элчиси: сионистик режим яна ҳарбий ҳужум уюштирса Теҳрон ҳукумат қатъийроқ жавоб беради

Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Хавфсизлик кенгашига йўллаган мактубида сионистик режими яна бир ҳарбий ҳужум бошласа, Эроннинг жавоби албатта кучлироқ ва қатъийроқ бўлади деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг  ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикасининг БМТдаги доимий вакили ва элчиси Амир Саъид Ирвоний  БМТ Бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши раисига йўллаган расмий мактубида Эрон Ислом республикаси сиоинстик режимнинг навбатдаги ҳарбий провакациясидан огоҳлантириб, Эрон халқи, миллий хавфсизлиги, миллий манфаатлари, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига қарши ҳар қандай таҳдил ёки тажовузга қарши халқаро қонунларга мувофиқ ўзини  ҳимоя қилиши ва қатъий жавоб беришга қатъий содиқлигини таъкидлайди деб маълум қилди.

Сионистик режимнинг Сурия пойтахти Дамашқдаги Эрон Ислом Республикасининг консуллик биносига уюштирган теракти ортидан Эронниг 7 нафар олий мартабали ҳарбий маслаҳатчилари шаҳид бўлди. Эрон ҳам бугун 14 апрел эрталаб Исроил режимининг ҳарбий нишонларига ҳарбий ҳужумлар уюштирди деб  эълон қилди Ирвоний.

Саъид Ирвоний шунингдек,  Эроннинг ҳарбий аксиламали ҳам  БМТ Низомининг 51-моддасида кўрсатилган  ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини амлага ошириши ҳамда сионистик реимнинг такрорий ва низомнинг 2-моддаси 4-бандига мутлақо зид бўлган 1 апрелдаги ҳарибй тажовузига жавобан амалга оширилди деб изоҳлади.

У сўзларининг бошқа қисмида, БМТ Хавфсизлик кенгаши халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш бўйича ўз вазифаларини бажара олмади ва сионистик режимга қизил чизиқлар ва халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларини бузишига имкон берди, бу эса минтақавий ва халқаро кескинликларнинг кучайишига сабаб бўлди деб қўшимча қилди.

БМТнинг масъул аъзоларидан бири сифатида Эрон БМТ Низоми ва халқаро ҳудуднинг мақсади ва тамойилларига содиқдир ва минтақада кескинлик ёки можарони кучайтиришга интилмаслиги ҳақидаги қатъий позициясини таъкидлайди деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ