Диний-маданий ҳамкорликларини кенгайтириш Эрон ва Ўзбекистон кун тартибида
Эроннинг Тошкентдаги элчиси ва Ўзбекистон Бош муфтийси икки мамлакат ўртасидаги дин ва диний муштараклик соҳасидаи алоқалар кенгайиб бораётганини таъкидладилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикасининг Ўзбекистон пойтахтидаги элчиси Муҳаммадали Искандарий Ўзбекистон Бош муфтийси Нуриддин Холиқназаров билан учрашганида Эрон мамлакати исломий қадриятларни ҳимоя қилишда иккиланмай, ислом ва мусулмонларни ҳимоя қилишда фидокорона етакчилик қилади деб изоҳлади.
Эрон элчиси ўз сўзларида ислом оламидаги фитна, нифоқ ва низолар АҚШ ва сионистик режимнинг стратегик режаларидан бири бўлган. Динларни яқинлаштиришга Эрон Ислом республикаси доимо жиддий киришиб келган ва амалга оширган бир вазиятда АҚШ ва Исроил ҳеч қачон мусулмон халқларини хайирхоҳлари бўлмаган ва бўлмайди ҳам деб маълум қилди.
Ўзбекистон республикаси Бош муфтийси Нуриддин Холиқназаров ҳам барча соҳалардаги Эрон ва Ўзбекистон муносабатлари тенденцияссини ижобий баҳолаб Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги дин, маданият ва бошқа соҳалардаги муштараклик томонларнинг ўзаро алоқалариниянада чуқурлаштиришига муҳим рол ўйнайди деб эълон қилди.
У шунингдек Эронниннг форс тилидаги қўлёзмалар соҳасидагии имкониятарини инобатга олиб Қуръон қўлёзмалари соҳасида ҳамкорликнии кенгайтиришга чақирди.