апрел 15, 2024 11:52 Asia/Tashkent
  • Эроннинг БМТдаги доимий вакили Саъид Ирвоний: Эроннинг Исроил режимига қарши жавоби зарур ва мутаносиб эди
    Эроннинг БМТдаги доимий вакили Саъид Ирвоний: Эроннинг Исроил режимига қарши жавоби зарур ва мутаносиб эди

Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили, ўз сўзларида Эрон Ислом республикасининг сионистик режимга жавоби зарур ва мутаносиб эди ва тарангликнинг кучайиши эҳтимолини минималлаштириш ва тинч аҳоли қурбонларининг олдини олиш учун ҳарбий нишонларга аниқ ва вақтида зарба бўлди деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрнниг БМТдаги элчиси Амир Саъид Ирвоний   БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ғарбий Осиё /Яқин Шарқ/ минтақасидаги вазиятга бағишланган йиғилишда Хавфсизлик Кенгашининг сиоинстик режимнинг Эрон Ислом республикасининг Дамашқдаги элчихонаси консуллик бўлимига қарши терактини қоралаган ва Эроннинг бундай даҳшатли ҳужумига жавоб бериш ҳуқуқини тан олган Хавфсизлик Кенгаши аъзолари позицияларини олқишлади.

Сионистик режимнинг Сурия пойтахти Дамашқдаги Эрон Ислом Республикасининг консуллик биносига уюштирган теракти ортидан Эронниг 7 нафар олий мартабали ҳарбий маслаҳатчилари шаҳид бўлди. Эрон ҳам бугун 14 апрел эрталаб Исроил режимининг ҳарбий нишонларига ҳарбий ҳужумлар уюштирди деб  эълон қилди Эроннинг БМТдаги элчиси.

У шунингдек, Эроннинг ҳарбий аксиламали ҳам  БМТ Низомининг 51-моддасида кўрсатилган  ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини амлага ошириши ҳамда сионистик реимнинг такрорий ва низомнинг 2-моддаси 4-бандига мутлақо зид бўлган 1 апрелдаги ҳарбий тажовузига жавобан амалга оширилди деб изоҳлади.

Эрон Ислом Республикасининг БМТдаги доимий вакили сўзарининг бошқа қисмида, афсуки, БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги баъзи аъзолари жумладан, АҚШ, Британия ва Франция яна бир бор ҳақиқатга кўз юмишга қарор қилишди ва ҳозирги вазиятда олиб келган асосий сабабларга эътибор бермади.

АҚШ, Британия ва Франция иккиюзламачиликка йўл қўйиб, минтақада тинчлик ва хавфсизлик бўйича халқаро мажбуриятларни бажармагаликдан қатъий назар, Эронни ёлғон  айбловлар билан айблашга уриндилар деб аниқлик киритди, Ирвоний.

Ёрлиқ