Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг Афғонистон бўйича саммити
(last modified Wed, 25 Aug 2021 17:40:07 GMT )
август 25, 2021 22:40 Asia/Tashkent
  • Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг Афғонистон бўйича саммити

Толибоннинг юқори лавозимли амалдорлари Афғонистондаги вазиятни тўлиқ назорат қилиш ва мамлакатда ташаббусни ўз қўлига олиш учун тинимсиз сай-ҳаракат қилишяпти. Жумладан, Толибон расмийлари Ғарбнинг юқори мартабали расмийлари, хусусан, АҚШ билан маслаҳатлашган ва ҳатто Марказий разведка бошқармаси бошлиғи Уилям Бернс билан учрашган.

Бу учрашувлар шуни кўрсатадики, Афғонистон ва минтақадаги айрим давлатлар нотинчлиги калавасининг учи  АҚШ ва унинг жосуслик агентликлари қўлида. Шу нуқтаи назардан, КХШТга аъзо давлат  раҳбарлари Афғонистондаги ички вазият ва минтақада хавфсизликнинг олдини олиш йўлларини муҳокама қилишди.
Киберфазода онлайн тарзда ўтказилган йиғилишда КХШТга аъзо давлат раҳбарлари Афғонистондаги ҳозирги воқеалардан алоҳида ташвиш билдиришди. Учрашувда КХШТга аъзо давлат раҳбарлари Афғонистон таҳдидларидан хавотир билдиришди. Иштирокчи расмийлар, баъзи такфирчи-террорчи гуруҳларнинг, айниқса ИШИДнинг, минтақадаги ҳар қандай ишончсизликни келтириб чиқарадиган ҳаракатларини ўта хавфли жараён ва Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти ҳамда минтақадаги бошқа мустақил давлатлар учун таҳдид деб ҳисоблашди. Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти - Марказий Осиё минтақаси ва Кавказдаги олти давлатдан иборат минтақавий хавфсизлик ташкилоти. Унга Россия, Белорус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Арманистон киради.

Шубҳасиз, Афғонистоннинг катта қисмини назорат қиладиган Толибон қўшни давлатлар билан алоқани сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ, АҚШ ҳукуматининг Афғонистонда худди Ироқдагидек ҳаракат қилишини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак. Ироқ халқи ва сиёсатчиларининг босими остида АҚШ ҳукумати 2007 йилда мамлакатни шармандаларча тарк этди. Бироқ Ироқни тарк этиши билан бир вақтда мамлакатда нотинчликни авж олдирди. Шу муносабат билан Россия Президенти Владимир Путин Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари билан учрашув арафасида "Ягона Россия" ҳукмрон партияси аъзолари билан учрашувда шундай деди:

"Афғон қочқинларини Ғарб визасини олгунча Марказий Осиё мамлакатларида вақтинча жойлаштириш лойиҳаси АҚШ ва баъзи Европа давлатлари томонидан таклиф қилинган. Лекин Афғонистондаги вазият Россия ва минтақавий хавфсизлик билан бевосита боғлиқлигини ҳисобга олсак, Москва жангариларнинг афғон қочқинлари либосида  минтақа мамлакатларида пайдо бӯлишига рухсат беришни истамайди. "

Яқинда АҚШ  афғон қочқинларини Туркияга кўчириш масаласини ҳам кўтарди.Туркия президенти бу таклифни аввалига қабул қилган бӯлсада, аммо мухолиф партиялар раҳбарларининг эътирозидан сӯнг қочқинларни қабул қилолмаслигини эълон қилди.

Шу муносабат билан Американинг Ғарбий Осиёдаги жанжалкашлик тажрибасига ишора қилган қирғизистонлик сиёсий таҳлилчи Қодир Маликов шундай дейди:

"Марказий Осиё, Эрон ва Россия яқинлигини ҳисобга олсак, томонларнинг хавфсизлиги тўғридан -тўғри ўзаро боғлиқ. АҚШ манфаатлари доирасида эса минтақада вазиятни беқарорлаштириш сиёсати устувор вазифадир".

Қодир Маликов қӯшимча қилди:

"Американинг хатти -ҳаракатлари ҳақиқатан ҳам минтақада беқарорликнинг янги босқичини келтириб чиқаради, лекин бунинг эвазига минтақа халқлари уйғонди ва Қўшма Штатлар ҳамда унинг иттифоқчиларининг ҳақиқий башарасини таниб олди".

Қандай бўлмасин, агар АҚШ Афғонистонда вазиятни беқарорлаштирмоқчи бўлса, бу ҳолат унинг қўшнилари Эрон, Россия, Хитой, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонга  таъсир қилиши шубҳасиз. Тажриба шуни кўрсатадики, Оқ уй амалдорлари бошқаролмайдиган ҳар қандай мамлакатда ғалаён кўтаришади. Айниқса, сўнгги кунларда Афғонистондаги ички жараёнлар  хорижий давлатларнинг бу мамлакатга аралашуви аниқ ва сезиларли эканлигини намойиш қилди. Бу аралашувлар, айниқса, толиблар Афғонистоннинг турли шаҳарларида бир ўқ ҳам узмасдан олдинга силжиганидан кейин, тобора яққолроқ намоён бўла бошлади.

Афғонистондаги вазиятнинг умумий хулосасида шуни айтиш керакки, КШХТга аъзо давлат раҳбарларининг саммити ва сўнгги кунларда Марказий Осиё расмийларининг тахминлари, бу мамлакатларнинг Афғонистондаги вазият ҳамда АҚШ ва унинг баъзи Ғарб иттифоқчиларининг бу минтақада бетартиблик яратиш йӯлидаги саъй -ҳаракатларидан  хавотирда эканликлари нишонасидир. 

Ёрлиқ