ноябр 27, 2023 13:07 Asia/Tashkent
  • Россия КХШТ аъзолари билан биргаликда ҳаво тизимини яратган
    Россия КХШТ аъзолари билан биргаликда ҳаво тизимини яратган

Россия федерацияси мудофаа вазири ўз сўзларида Москва ҳукумати ҳаво таҳдидларига қарши курашиш мақсадида КХШТдаги иттифоқчилари билан биргаликда ҳаво мудофаа тизимни яратди деб айтди.

Рошотудей ахборот сайтининг хабар қилишича, кеча Россия мудофаа вазири  Сергей Шойгу Россия федерацияси ва КХШТдаги иттифоқчилари ўртасидаги қўшма ҳаво мудофа тизими яхши жиҳозлангани ва гарчи ҳеч қандай ҳужжатда акс эттирмаган бўлса-да  яхши ускунага эга бўлганини таъкидлади.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу қўшма ҳаво ҳужумидаги мудофаа тизимлари аллақчон икки томоналма даражада яратилганини баён этиб Россиянинг расман, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Белорус билан шартномлари борлигини маълум қилди.

Ўтган кунларда Россия президенти Влаимир Путин ҳам Тожикистон билан биргаликда ҳаво ҳужумидан мудофаа қалқони яратиш бўйича саъй-ҳаракатлар доирасида Москва Марказий Осиёдаги Тожикистон республикасига С-300 ҳаво мудофа тизимини айниқса саккизта учириш мосласмасини жўнатди деб эълон қилганди.

Путин шунингдек умуман олганда Россия КХШТ бўйича бу ишни давом эттиршга ва якунлашга тайёрлигини қўшимча қилди.

Ёрлиқ