ноябр 25, 2023 15:17 Asia/Tashkent
  • КХШТ Бош котиби: Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара муаммолари тез орада ҳал қилинади
    КХШТ Бош котиби: Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара муаммолари тез орада ҳал қилинади

КХШТ Бош котиби тожик-қирғиз чегараисдаги таранглик ва муаммолар тез орада ҳал қилиниши ҳақида хабар қилди.

Эслатиб ўтаимз, Тожикистон ва Қирғизистон республикалари 980 километрлик чегарага эга бўлиб 2022 йилнинг декабридан бери чегарани белгиллаш бўйича музокаралар бошланган.

Бу икки мамлакат ҳозиргача умумий чегаранинг учдан икки қисмидан кўпроғи бўйича келишиб олган ва икки давлат ўртасидаги яна 290 километлик чегерани делимитиция қилиш амалиёти давом этмоқда.

Форс ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра,, КХШТ Бош котиби Иманкули Тасмагамбетов  КХШТ аъзолари бўлмиш Қирғизистрн ва Тожикистон ўртасидаги чегарадаги келишмовчиликлар масаласи яқин келажакда ҳал бўлиши ва бу йўналишда сезиларли ютуқлар борлигига ишонч билдирди.

У шунингдек  тожик-қирғиз чегарасидаги муаммоларни ҳал этишда сезиларли ютуқлар бутун минтақа учун муҳим ва ижобий омил эканлигини таъкидлади.

Икки мамлакат президентлари бу масалани ҳал қилишнинг сиёсий ва дипломатик усулларидан бошқа йўл йўқлигини таъкидлаган, шундан келиб чиқиб, мунтазам йиғилишлар ўтказиб чегаранинг баҳсли ҳудудлари муаммоларини ҳал қилувчи ҳукумат комиссиялари тузилган деб қўшимча қилди Ийманкули Тасмагамбетов.

Айтиш керакки бундан олдин  Қирғизистон бош вазири Акилбек Жабаров Душанбе ва Бишкек ҳукуматлари чегара муаммосини 2023- йил охиригача ҳал этишни исташи ҳақида хабар берганди.

Ёрлиқ