Толибон, фуқаролик жамияти масъулияти ва бошқарув
(last modified Wed, 15 Sep 2021 17:41:14 GMT )
сентябр 15, 2021 22:41 Asia/Tashkent
  • Толибон, фуқаролик жамияти масъулияти ва бошқарув

Толибон расмийлари муваққат ҳукуматда иш бошлаган бўлса-да, ички ва халқаро сиёсий доиралар томонидан вақтинчалик кабинетнинг рад этилиши, бу гуруҳга мамлакатни бошқариш ва афғон жамиятининг қўллаб-қувватлашига эга бўлиши учун керакли нуфузни қўлга киритишига тўсқинлик қилди.

Толибоннинг эҳтиёткорона ёндашуви, бошқача қилиб айтганда, ички норозиликларга нисбатан муросали сиёсий ёндашувнинг сабаби шундан иборатки, бу гуруҳ йигирма йил аввалгидан фарқли эканлигини кўрсатмоқчи ва  бу тактик услублар орқали халқаро ҳамжамият томонидан тан олинишга интилмоқда.

Бошқа томондан, толиблар амалда мухолифлар эътирозига қулоқ тутишни истамайдилар. Шунинг учун, мухолифлар   собиқ расмийлар, жумладан Aфғонистоннинг собиқ президенти Ҳомид Карзай билан учрашиб, улардан толибон ва улар ўртасида воситачилик қилишларини сўрашга мажбур бўлишмоқда.  Шундай қилиб, собиқ расмийлар толибон билан бир неча бор музокаралар ўтказиш орқали, жумладан, Мозори Шарифда учрашувлар ўтказиш орқали Толибонни ўз талабларини қабул қилишга, айниқса инклюзив ҳукумат тузишга мажбурлашга уринишди.  Карзай  ўз президентлиги даврида ҳам, қон тўлиши ва жангларни олдини олишга ҳаракат қилиб, Толибонга биродар сифатида мурожаат қилган эди ва ҳозир Толибонни имкон қадар тезроқ инклюзив ҳукумат тузишга чақирмоқда. Бу ҳаракатлар Aфғонистонда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Феридун Баракзай - сиёсий масалалар бўйича эксперт бу фикрга ишонади.


Толибон ўтмишдан сабоқ олиши керак ва сўнгги йигирма йил ичида халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаганига сабаб бўлган қонунларни ижро қилишдан  тийилиши лозим.


Aфғонистонда шундай фикр мавжудки,   AҚШ билан келишиб ва куч орқали ҳокимиятни эгаллаб олган Толибон ҳокимиятни бўлишиш истаги ва рағбатига эга эмас ва ҳанузгача якка ҳокимликка интилмоқда. Толибон раҳбарлари ўртасида келиб чиққан низолар шуни кўрсатадики, толибоннинг ташкил этувчи турли гуруҳлар, жумладан, Ҳаққоний гуруҳи ҳукумат ваколатларини қўлга киритиш бўйича рақобатлашмоқдалар. Бу орада, ҳукуматдан ҳеч қандай улуш олмаган Ҳизби Исломий партияси раҳбари Гулбиддин Ҳикматёр бўлиб, толибон уни Кобулдаги пўл хешти масжидига имом этиб тайинлаш орқали қудрат марказидан бутунлай четга сурди. Толибонга қаршилик қилишга журъат эта олмайдиган Ҳикматёр, ўтмишдаги каби, толибларнинг мақсад ва режаларини,  жумладан, бир партияли ҳукумат тузиш ва ҳокимиятни бўлинмаслигини қўллаб-қувватлаш орқали ўз сиёсий мақсадларига йўл очмоқчи. Бироқ, сиртдан қараганда толиблар Ҳикматёрга масжид имомидан ортиқроқ бир мансаб бериши эҳтимолдан йироқ.


Муҳаммад Орифи афғон сиёсий таҳлилчиси


 Толибон тушунчасидаги инклюзив сўзи унчалик аниқ эмас. Толибон сиёсий нуқтаи назардан ёндашиб, ҳокимиятда турли этник гуруҳлар иштирокини таъминлаши керак ва бу масала фақат сиёсий эмас, балки сиёсий ва этник бўлиши бўлиши зарур. 


Нима бўлганда ҳам, Ҳомид Карзайнинг Толибонга инклюзив ҳукумат тузиш ва Aфғонистондаги барча этник ва диний гуруҳлар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш бўйича берган тавсиялари, ҳар хил йўллар билан ўз нуқтаи назарини билдираётган ва тарқатаётган толибларнинг барча рақибларининг талабларини тасдиқлайди. Инклюзив ҳукумат тузишнинг  ижобий натижаси сифатида Aфғонистонда тинчлик ва хавфсизликни ўрнатишга урғу бериш, бутун дунё эътиборини Aфғонистонга қаратиши ва керакли ёрдам кўрсатиши олиб келиши мумкин.

Ёрлиқ