сентябр 19, 2021 00:00 Asia/Tashkent
  • Эрон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг доимий аъзоси бӯлди

 Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Эрон Ислом жумҳуриятини тўлақонли ва доимий аъзоликка қабул қилиш ҳақидаги келишуви бу ташкилотнинг сўнгги йиллардаги энг муҳим резолюцияси ҳисобланади. Аввалроқ Шанхай ташкилоти Ҳиндистон ва Покистонни тўлиқ ва доимий аъзоликка қабул қилган эди.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти раҳбарларининг Эрон Ислом Жумҳуриятига ушбу ташкилотга тўлақонли аъзо бўлгани учун самимий  табриклари бу мамлакатнинг имтиёзли мавқеи,  минтақавий ва халқаро позициясини ифода этади, бу эса, шубҳасиз, бу ташкилотнинг мавқеини мустаҳкамлайди. Илгари Эрон Ислом Жумҳурияти ШҲТ йиғилишларида кузатувчи аъзо сифатида қатнашган, лекин Тожикистон пойтахти Душанбеда бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг 21 -саммитида Эрон тўлиқ ва доимий аъзо  бўлиб, аъзолари сони 9 тага етди. Бу ташкилот географиянинг катта қисмини қамраб олади.

Шу муносабат билан, Эроннинг Озарбайжон Республикасидаги собиқ элчиси ва минтақавий муаммолар бўйича эксперт Муҳсин Покойин ӯз қарашларини қуйидагича баён қилди:

ШХТ  бой иқтисодий захираларга эга, минтақада барқарорлик ўрнатувчи давлат,  Шарқий ва Ғарбий Осиё ҳамда Шимол-Жануб  ўртасидаги кўприк ролини ӯтовчи Эрон каби қудрат билан яқинлашар экан,  бу унинг мавқеининг юксалишига сабаб бӯлади.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) дастлаб хавфсизлик ва унинг муаммоларини, шу жумладан Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) нинг Шанхай ҳавзаси мамлакатлари чегарасига яқинлашиши, Хитой, Россия ва Ғарб ўртасидаги минтақавий ва халқаро рақобатнинг кучайиши билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш мақсадида тузилди. Аммо аста-секин бу ташкилот иқтисодий ҳамкорлик масалаларини ҳам қамраб олди.

 Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг энг муҳим вазифаси ва мақсади  аъзоларининг хавфсизлигини таъминлашга ёрдам бериш, лекин Ғарбда хавотирланиш вужудга келишининг  олдини олиш мақсадида бу ташкилот ҳали расман ҳарбий ҳаракатга киришгани йўқ. Ғарбдаги айрим сиёсий доиралар ШҲТ ҳам  НАТО каби ҳарбий мажмуани яратиш сари интилмоқда, дкган фикрни илгари суришади.

Хавфсизлик масалалари ва Шанхай аъзолари минтақада тинчлик ва хавфсизликни ўрнатишга ёрдам бериш учун ҳамкорлик қилиш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда, 21 -саммитда Афғонистон масаласи ва унинг ривожланишига эътибор қаратилди.

Иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш ва қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда ёрдам бериш Афғонистоннинг мустақиллиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш билан бир қаторда, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти  раҳбарларининг асосий мавзулари бўлиб, бу минтақавий ҳамкорликлар ҳамда  Афғонистоннинг қӯшни мамлакатлар билан алоқаларини мустаҳкамлаш учун яхши платформа бӯлади.

Бироқ, ташкилот АҚШ аралашуви туфайли Афғонистондан Марказий Осиё мамлакатларига сиёсий ва хавфсизлик тартибсизлигининг кӯчирилиши  оқибатларидан хавотирда.

Сиёсий масалалар бўйича эксперт Али Асғар Заргар шундай деди:

Шарқнинг иккита йирик давлати бошчилигидаги Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти АҚШ ва Ғарб ўртасида мувозанатни сақлашга ҳаракат қилмоқда, бу эса турли минтақаларда, жумладан, Афғонистонда икки томон ўртасида кескинлик ва қийинчиликларни кучайтириши мумкин.

Халқаро ҳамжамият Афғонистонда Толибон ҳукмронлигини тан олмагани толибларни Душанбедаги йиғилишга таклиф қилинишига тўсқинлик қилди.

Афғонистон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг кузатувчи аъзоси, лекин бу ҳолатда ва ШХТнинг бу мамлакатдаги роли ҳақида бир неча муҳим масалалар мавжуд.

Биринчидан, Толибон инклюзив ҳукумат тузиш ва афғон халқининг фуқаролик ҳуқуқларига эътибор бериш мажбуриятларини бажариб, минтақавий ва халқаро ҳамкорликка йўл очади.

Иккинчидан, Шанхай ташкилотининг нуфузли давлатлари бу ташкилотни трамплин сифатида ишлатишга ва Афғонистондаги ӯз таъсирини кучайтиришга уринмаслиги керак.

Учинчидан, бу мамлакатнинг сўнгги йилларда кӯрган жиддий зарбаларидан бири халқаро рақобатнинг  Афғонистон ҳудудида жавлон уриши ва воситали урушларнинг авж олиши.

Шу боис, Афғонистон халқи минтақавий ташкилотлардан, шу жумладан ШХТдан, тинчлик, барқарорлик, хавфсизликни ўрнатиш ва Афғонистоннинг иқтисодий ва ижтимоий муаммоларини мамлакатнинг умумий манфаатлари йўлида ҳал қилишда ёрдам беришини кутади.

Ёрлиқ