Ўзбекистон президенти ШҲТ бош котибини қабул қилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i96016
Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) бош котиби Нурлан Ермекбаевни қабул қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
март 06, 2025 18:09 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти ШҲТ бош котибини қабул қилди
    Ўзбекистон президенти ШҲТ бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) бош котиби Нурлан Ермекбаевни қабул қилди.

Спутник сайтининг Ўзбекистон президенти матбуот хизматига таягниб хабар қилишича, Учрашувда ШҲТ доирасидаги шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Хабарга кўра, барқарорлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган умумий хавф ва хатарларга қарши курашишда амалий саъй-ҳаракатларни кенгайтириш, яхши қўшничилик, ишонч ва шериклик тамойиллари асосида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш муҳим.

Самарқанд саммитида бошланган ШҲТ фаолиятини модернизация қилиш жараёнини давом эттириш, жумладан, ташкилотнинг барча тузилмалари фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.