Тошкент АҚШ ҳарбийларининг Ўзбекистонда жойлашишига қарши
(last modified Sun, 10 Oct 2021 18:16:49 GMT )
октябр 10, 2021 23:16 Asia/Tashkent
  • Тошкент АҚШ ҳарбийларининг Ўзбекистонда жойлашишига қарши

Ўзбекистон ҳукуматининг АҚШ ҳарбий базасини ушбу мамлакатда жойлаштиришига қарши чиқишининг давоми ўлароқ, Тошкент расмийлари яна бир бор эътироз билдиришди.

Йигирма йиллик босқиндан сўнг АҚШ қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилгач, баъзи Ғарб оммавий ахборот воситалари дастлаб АҚШ қўшинларини  Марказий Осиё республикаларига кўчириш масаласини кўтариш орқали, ушбу давлатлар раҳбарларини Американинг минтақадаги сиёсати билан ҳамкорлик қилишга кўндирмоқчи бўлишди. Аввалроқ, Wалл Стреет Журнал ўз манбаларига таяниб қуйидагича хабар берган эди:

"АҚШ Россиянинг Марказий Осиёдаги ҳарбий базаларидан фойдаланишга интилмоқда".

Америкалик манбалар Wалл Стреет Журнал газетасига айтишича, АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари Афғонистонни тарк этгач, Тожикистон ва Ўзбекистонда жойлаштирилиши мумкин. Аслида Ўзбекистон ва Тожикистон Афғонистон билан чегарадош бўлгани учун АҚШ томонидан кўриб чиқилмоқда. Айни пайтда, АҚШ Афғонистондаги мақсадларидан ташқари, минтақадаги мустақил давлатлар, хусусан, Эрон, Россия ва Хитой учун муаммолар яратишга ҳаракат қилмоқда. Шу сабабли, Марказий Осиё раҳбарларидан ташқари,  бошқа мамлакатлар томонидан ҳам АҚШ қўшинларининг Марказий Осиёга жойлаштиришига жиддий қаршилик кўрсатилмоқда.

Шу муносабат билан,   тожикистонлик Марказий Осиё сиёсий ва хавфсизлик масалалари бўйича эксперт Шерали Ризоён шундай фикрда:

"Марказий Осиёда хорижий ҳарбий базаларни ташкил этиш масаласи, минтақадаги геосиёсий иқлимни ҳисобга олган ҳолда, Россиянинг қаршилигига дуч келади. Чунки  Россия расман Марказий Осиёда қўшинлар жойлаштирган ягона давлат ва ҳар қандай мамлакат бу минтақага киришига манфий позициясига эга".

Бироқ, АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларини Америка сиёсати билан ҳамкорлик қилишга кўмаклашишга қаратилган дипломатик ҳаракатлари давом этар экан, Вашингтон расмийлари Ўзбекистон ҳукумат амалдорларига турли таклифлар билан чиқаётганга ўхшайди. Аммо Тошкент ҳукумати амалдорларининг қаршилигининг давоми ўлароқ, Ўзбекистон Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳам  Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) Афғонистонда фойдаланиш мақсадида ускуналар ва оператив кучларни жойлаштириш учун ҳарбий база бериш ҳақида  АҚШ билан музокаралар олиб борилмаслигини билдирди. Ўзбекистон ҳукуматининг ушбу юқори лавозимли расмийси  шундай деди:

"Мамлакат расмийлари АҚШ  билан бундай музокаралар ўтказа олмайдилар, чунки мавжуд қонунчилик бунга йўл қўймайди".

Содиқ Сафоевнинг сўнгги сўзлари шуни кўрсатадики, Марказий Осиё ҳукуматлари қаршилик кўрсатишига қарамай, АҚШ расмийлари НАТО қўшинларини Ўзбекистонга жойлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Шу билан бирга, 2012 йилда қабул қилинган Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат доктринасида ушбу давлат ҳудудида хорижий ҳарбий базалар жойлаштирилишига тақиқ қўйилган. Доктринада Ўзбекистон халқаро ва минтақавий ҳарбий-сиёсий ташкилотлар фаолиятида иштирок этмаслиги кўрсатилган. Албатта, бундай қарор Ўзбекистондаги аввалги баъзи воқеалар билан боғлиқ. У 2005 йилдаги Андижон воқеалари ва кейинчалик АҚШ қўшинларининг мамлакатдан олиб чиқилиши ортидан қабул қилинган.

2001 йилдан 2005 йилгача АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари Ўзбекистондаги Хонобод авиабазасидан фойдаланган. Бу ҳудуд Афғонистон чегарасидан атиги 200 км узоқликда. Ўзбекистоннинг Хонобод шаҳрида 1500 га яқин аскар, шунингдек, АҚШ қирувчи самолётлари ва транспорт воситалари, жумладан Ф-15 ва Ф-16 русумли машиналар жойлаштирилган. Аммо ўзбек ҳукумати ва халқига тузатиб бўлмайдиган зарар етказган Андижон воқеалари АҚШ қўшинларини мамлакатдан олиб чиқиш ва чет эл ҳарбий базаларини қуришни тақиқловчи қонунни қабул қилиш учун йўл очди.

Дарҳақиқат, Андижон воқеалари шуни кўрсатдики, АҚШнинг Ўзбекистондаги ёки Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида бўлиши "оддий икки томонлама битимлар тузиш" дегани эмас. Шубҳасиз, АҚШ Марказий Осиёда ҳукуматларни ўзгартиришга ва ўзига хайрихоҳ бўлган ҳукуматларини ўрнатишга интилмоқда. Айни дамда, Ўзбекистонда хорижий ҳарбий базаларни ўрнатишни тақиқловчи қонуннинг қабул қилиниши АҚШнинг Марказий Осиёдаги энг кўп аҳолига эга бўлган ушбу давлатдаги интилишларига тўсқинлик қилади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Россия ҳукумати билан стратегик шерикчилик бўйича битим имзолаган.  Ушбу битимнинг имзоланиши ҳам АҚШнинг Ўзбекистондаги ҳарбий фаолияти учун кучли тўсиқлар яратади.