Тожикистонда бир вақтнинг ўзида учта ҳарбий машғулот ўтказилмоқда
(last modified Thu, 21 Oct 2021 09:57:41 GMT )
октябр 21, 2021 14:57 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда бир вақтнинг ўзида учта ҳарбий машғулот ўтказилмоқда
    Тожикистонда бир вақтнинг ўзида учта ҳарбий машғулот ўтказилмоқда

Толибон муваққат ҳукумати расмийлари Афғонистон қўшнилари билан гуруҳ бошқарувига ишонч билдириш учун маслаҳатлашганига қарамай, Толибон раҳбарлари ҳозиргача ўз мақсадларига эриша олмаган кўринади.

Афғонистоннинг қўшни давлатларга ишончсизликнинг асосий кўринишлари сифатида, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг кетма-кет машғулотлари, Хитой ва ШҲТга аъзо давлатларни Марказий Осиёдаги қўшма машғулотларни эслатиш мумкин. Россия бошчилигидаги Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти 18-23 октябр кунлари Тожикистонда бир вақтнинг ўзида олти кунлик учта машғулот ўтказишни режалаштирган. "Гранитса-2012" деб номланган машғулотнинг мақсади Афғонистондаги ҳозирги вазият ва бу мамлакат томонидан юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларга қарши туришдир. Аслида, ўтган душанба куни бошланган машғулот келаси шанбагача давом этади. "Гранитса-2012" машқлари уч босқичда ўтказилади. Унга Россия, Ўзбекистон ва Тожикистон кучларининг террорчи гуруҳларни йўқ қилиш, Тожикистон ҳудудига кирган террорчиларни йўқ қилиш бўйича қўшма операциялари, тожик-афғон чегарасини ҳимоя қилиш ва чегара дахлсизлигини таъминлаш машқлари киради.

 

Ушбу машғулотлар ва бир қатор ҳарбий ҳаракатлар - тожик -афғон чегараси яқинида бўлиб ўтадиган КХШТга аъзо давлатларнинг Афғонистоннинг ички воқеаларидан келиб чиқиши мумкин бўлган террористик ҳужумларга қарши курашиш қобилиятини баҳолайди. Машғулотларда 5 мингдан зиёд аскар иштирок этмоқда, уларнинг ярмидан кўпи руслар.

 

Толибон Афғонистонда тўлиқ ҳокимиятни қўлга киритгандан сўнг мамлакат қуролли кучларини ўз назоратига олганини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак. Бу кучлар таркибига етти армия корпуси, 14 бригада, махсус бўлинмалар ва Толибонга қарши жанг қилмасдан гуруҳ жангариларига таслим бўлган 200 минг яхши ўқитилган ва қуролланган аскарлар киради. Шу сабабли, кўплаб экспертлар Афғонистонда толиблар ҳокимиятни қўлга олмаганини, балки ҳокимият уларга топширилганини айтишади. Шу қадар тезки, ҳатто АҚШ ҳукумати ҳам ҳарбий техникасини мамлакатдан олиб чиқишга улгурмади. Шу билан бирга, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг Афғонистондан зудлик билан чиқиб кетиши ва илғор ҳарбий қуролларини Толибонга топшириши, тез орада толибларга ускунадан фойдаланишга йўл очилиши мумкинлигини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак. Шунинг учун ҳам Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти аъзолари Марказий Осиё республикаларида доимий равишда машғулотлар ўтказмоқда.

 

 Тожикистонда ўтказиладиган олти кунлик машғулот ҳақида ҳарбий эксперт Хаек Наҳаптян шундай дейди:

"Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) машқларининг асосий мақсади мумкин бўлган хавфларни бартараф этиш ва Афғонистоннинг Тожикистонга бостириб кириши эҳтимолига тайёргарлик кўришдир".

 

КХШТ нинг Тожикистонда ўтказаётган машғулотлардан умумий хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, Толибон муваққат ҳукумати минтақа давлатларининг ишончини қозониш қилган ҳаракатларига қарамай, гуруҳ раҳбарлари шу пайтгача Афғонистонга қўшнилар ишончини ўзларига жалб қила олишмади. Айни пайтда, Афғонистоннинг турли вилоятларида сўнгги ҳафталардаги тартибсизликлар ва портлашлар минтақа давлатларининг ишончсизлигини кучайтирди. Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) - олтита давлатдан ташкил топган минтақавий хавфсизлик органи: Россия, Тожикистон, Арманистон, Беларусия, Қозоғистон ва Қирғизистон, биринчи бўлиб 1992 йилда Тошкентдаги йиғилишда ташкил этилган. Аммо 1999 йилдан бошлаб Ўзбекистонга аъзолик тўхтатган. Аммо кейин 2006 йилда у яна ташкилотга қўшилди. 2012 йилда эса Ўзбекистон ҳукумати КХШТ таркибидан чиқиб, ўз қарашларига эътибор берилмаётганини элон қилди.