Путин Украинада НАТО фаолияти бўйича огоҳлантирди
(last modified Sat, 23 Oct 2021 08:09:13 GMT )
октябр 23, 2021 13:09 Asia/Tashkent
  • Путин Украинада НАТО фаолияти бўйича  огоҳлантирди
    Путин Украинада НАТО фаолияти бўйича огоҳлантирди

Россия президенти Владимир Путин пайшанба куни Украинада НАТО ҳарбийлари фаолиятига муносабат билдирди. Путин НАТОнинг Украинадаги ҳарбий қўшинлари Россияга таҳдиддир эканлигини таъкидлаб, деди: "АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Украинанинг НАТОга киришига йўл очди".

Россия президентининг сўнгги муносабати, Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотининг Украинадаги ҳарбий иштироки тобора ортиб бораётгани, шунингдек, АҚШнинг Украинани НАТОга қўшиш истаги, АҚШ бошчилигидаги НАТОнинг Шарқий Европадаги Россияни нишонга олган ёндашувининг тажовузкорлигини кўрсатади.

Украина НАТОга аъзо бўлмаганига қарамай, бу Ғарб ҳарбий ташкилотининг, шунингдек Вашингтон ва Киевнинг хатти-ҳаракатлари шундайки, Украина амалда НАТО аъзосидек туюлади. Сўнгги йилларда Украина ва НАТОга аъзо давлатлар ўртасида қўшма машқлар ўтказилди, ҳарбий ташкилот Киевга қурол ва ўқув ёрдами кўрсатди.

 

Россия эса НАТОнинг собиқ Совет давлатлари, жумладан, Украина ва Грузия билан чегаралари яқинида фаолияти ўз миллий хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид деб билишини ва унга жавоб беришини бир неча бор айтган. Россиянинг огоҳлантиришларига қарамай, НАТО ҳали ҳам Украина ва Грузияни шарққа кенгайиш сиёсати доирасида иттифоққа қўшилишга ундамоқда.

Жо Байден президентлиги даврида Россияга қарши душманлик ҳаракатларини икки баравар оширган Қўшма Штатлар бунга кўпроқ рағбат кўрсатмоқда. Нафақат Украинага кенг кўламли ҳарбий ва қуролли ёрдам кўрсатди, балки Украинани НАТОга азо қилиш учун ўз сиёсий ва дипломатик ҳаракатларини икки бараварга оширди.

 

 

Халқаро муносабатлар бўйича эксперт Мортазо Хонсори шундай дейди:Америка Қўшма Штатлари ва унинг Европадаги иттифоқчиларининг стратегияси - Россияни Евроосиё минтақаси ва Шарқий Эвропадаги геосиёсий ўзгаришларни кўндириш учун санкциялар лабиринтида мудофаа ва кўп вақт талаб қиладиган стратегияда тузоққа тушириш.

 

Сешанба куни Киевга ташрифи чоғида АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Вашингтон Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш истаги  қатъий дастаклаши борасида ушбу мамлакат юқори мартабали расмийларини ишонтирди. Остиннинг таъкидлашича, Россия Украинанинг НАТОга аъзо бўлишига тўсқинлик қила олмайди. Бу борада Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков "Украинанинг НАТОга қўшилиши энг ёмон минтақавий ссенарий бўлади. Бу Россиянинг миллий манфаатларининг қизил чизиғидан ташқарига чиқади ва Москвани ўз хавфсизлигини таъминлаш учун фаол чоралар кўришга мажбур қилиши мумкин", деди.

 

Вашингтон Украинани Москвага босимни кучайтириш воситаси сифатида ишлатмоқда. Бу борада Обама маъмурияти, Трамп маъмурияти ва ҳозир Байден маъмурияти Украинани ҳарбий жиҳатдан мустаҳкамлашга ва уни энг замонавий қуроллар билан жиҳозлашга катта эътибор қаратмоқда. Шу муносабат билан яқинда Вашингтон Украинага 60 миллион долларлик янги ёрдам пакети "Жавелин" танкга қарши ракеталари ва бошқа мудофаа ва жанговар тизимлардан иборат бўлишини яқинда эълон қилди. Шунингдек, Қўшма Штатлар  Украинанинг НАТОга қўшилишини қўллаб-қувватлайди ва Россияга қўшни бўлган ушбу мамлакатда кўпроқ ҳарбий фаолиятга интилмоқда. АҚШ ҳарбий самолётлари, жумладан Б-52 стратегик бомбардимончилари Украина ҳаво ҳудудида ва Россия чегараси яқинида қўшма машғулотларда қатнашиш баҳонаси билан бир неча бор учишди. Бу эса очиқдан-очиқ провокацион ҳаракат ҳисобланади.

 

Қолаверса, ҳозирда Вашингтон Одесса портида ҳарбий-денгиз станциясини ташкил этишга ҳаракат қиляпти. Ғарбпараст Украина ҳукумати ҳам, АҚШнинг Киевни қўллаб-қувватлашини ва аслида Вашингтоннинг Москва билан тўғридан-тўғри қарама-қаршилигини таъкидлайди. Эслатиб ўтамиз, Байден Вашингтон Қрим ярим оролининг Россияга қўшилишини қабул қилмаслигини айтган. Шу боис, Украина АҚШ билан стратегик муносабатлар ўрнатиш орқали, кенг кўламли ҳарбий ва хавфсизлик ёрдамидан баҳраманд бўлиб, унинг ҳарбий соябони остида, Қримни Украинага қайтариш йўлида Вашингтоннинг сиёсий кўмагидан фойда кўришга умид қилмоқда.