Нидерлания АҚШ билан разветка ҳамкорлигини чеклайди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i98538-Нидерлания_АҚШ_билан_разветка_ҳамкорлигини_чеклайди
Британиянинг Financial Times газетаси АҚШ президентининг Россия президенти Владимир Путинга нисбатан муносабати тез-тез ўзгариб бораётганига тўхталиб, Нидерландия потенсиал суиистеъмоллар ҳақидаги хавотирлар туфайли АҚШ билан разветка соҳасидаги ҳамкорликни чеклайди, деб ёзди.
(last modified 2026-02-03T09:22:07+00:00 )
декабр 27, 2025 09:01 Asia/Tashkent
  • Нидерлания АҚШ билан разветка ҳамкорлигини чеклайди
    Нидерлания АҚШ билан разветка ҳамкорлигини чеклайди

Британиянинг Financial Times газетаси АҚШ президентининг Россия президенти Владимир Путинга нисбатан муносабати тез-тез ўзгариб бораётганига тўхталиб, Нидерландия потенсиал суиистеъмоллар ҳақидаги хавотирлар туфайли АҚШ билан разветка соҳасидаги ҳамкорликни чеклайди, деб ёзди.

Британиянинг Financial Times газетаси ўз ҳисоботида шундай ёзди: Голландия разветка бошқармаси  (AIVD) раҳбари  Erik Akerboom ва мамлакат ҳарбий разветка бошқармаси вa (MIVD) директори Pieter Risink Голландиянинг De Volkskrant газетасига берган инервюсида, "ахборотнинг сиёсийлашуви" туфайли АҚШ билан маълумотлар алмашишда эҳтиёткор бўлишганини маълум қилди. Порс тудкей сайтининг хабар қилишича, улар бу чекловлар хусусан, Россияга тегишли маълумотларга қўйилганини, маълумот алмашиш бўйича қарорлар эндиликда алоҳида-алоҳида қабул қилинишини таъкидладилар. Чунки жорий йилда  (2025-йилда) Донаьлд Трампнинг Россия президенти Владимир Путинга нисбатан позицияси бир неча бор ўзгарганини ҳисобга олсак, Вашингтон бу маълумотлардан Россияга ёрдам бериш учун фойдаланишидан хавотир бор.

Мазкур интервюда  Akerboom, шунингдек. разветка соҳасидаги ҳамкорликни қисқартиришнинг яна бир сабаби сифатида АҚШ ҳукумати томонидан инсон ҳуқуқлари бузилишда хавотирда эканлигини билдириб, ўтган тажрибалар шуни кўрсатадики, Вашингтон бу борада етарлича сезгир эмас, деб маълум қилган.

Ҳисоботга кўра апрел ойида АҚШ Киберқўмондолиги раиси ва Миллий хавфсизлик агентлиги  (NSA) директори  Timoti Xaggнинг АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигидаги ўринбосари Венди Нобил билан бирга ишдан бўшатилиши ҳам Нидерланияднинг Вашингтон билан разветка ҳамкорлигини қисқартириш қарорига ҳисса қўшган.

Файнаншел таймснинг ёзишича, шу муносабат билан Голландия Мудофаа вазирлигининг киберхавфсизлик бўлимининг собиқ раиси, ва ҳозирда Европа парламенти аъзоси Барт Гроетс ҳам Голлнадия АҚШ ўртасидаги разветка хизматларининг ўн йиллик ҳамкорлигига ишора қилган баёнотида у Вашингтон бу ҳамкорликдан ўз итиифоқчиларни бегоналаштириш учун фойдаланса, зарар кўриши ҳақида огоҳлантирди.