октябр 24, 2021 05:55 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда президент сайловлари
    Ўзбекистонда президент сайловлари

Бугун, 24-октябр, якшанба, Марказий Осиёдаги энг гавжум мамлакат - Ўзбекистонда президентлик сайловларининг олтинчи тури бошланди.

Ўзбекистон халқи бу сайловда ўзининг иккинчи президентига овоз беради. Ўзбекистон Коммунистик партиясининг биринчи котиби Ислом Каримов 1992 йилда  Ўзбекистон Совет Иттифоқидан ажралиб чиққанидан кейин ҳокимиятни қўлга олди.

Ушбу Ўзбекистонлик сиёсатчи 2000, 2007 ва 2015 йилги сайловларда конституцияга  ўзгартиришлар киритиш орқали жиддий рақобатларсиз ғалаба қозонди ва  90 фоиздан ортиқ овоз тўплади.

Бироқ, 2016 йилдан бошлаб, Ислом Каримовнинг тўсатдан вафотидан сўнг, собиқ бош вазир Шавкат Мирзиёев аввал президент вазифасини бажарувчи, кейин халқ томонидан сайланган президент сифатида Ўзбекистон республикаси президенти лавозимини эгаллади.

Шу тариқа, 24 октябр куни бўлиб ўтадиган сайлов Ўзбекистон президентлигига отинчи сайлов ҳисобланади. Шу билан бирга, Ўзбекистон халқи мустақилликка эришгандан кейин ўзининг иккинчи президентини сайлайди.

Ўзбекистоннинг сайлов қонунчилигига кўра, мамлакатда фақат бешта фаол сиёсий партия президентликка номзод кўрсатиш ҳуқуқига эга ва бу партиялар ўз партияси ёки бошқа партия аъзолари орасидан номзод кўрсатиши мумкин.

Ҳозирда Ўзбекистон президентлигига беш номзод бор, улар орасида Ўзбекистон Экологик партиясидан Нарзулла Абламрадов, Адолат социал-демократик партиясидан Баҳром Абдулҳалимов, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова, Ўзбекистон Демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон Миллий Демократик Партиясидан (ТКЛ) Алишер Қодиров Ўзбекистон президент сайловида номзод қилиб кўрсатилган ва улар бир-бири билан рақобатлашмоқда.

Ҳозирча, минтақавий даражадаги барча таҳлилчиларнинг баҳолари, шунингдек, тадқиқот институтларининг тахминларига кўра,   Шавкат Мирзиёевнинг 24 октябрда бўлиб ўтадиган сайловда ҳал қилувчи ғалабасини кўрсатади.

"Шавкат Мирзиёевнинг шиори - бу янги Ўзбекистон - бу нафақат мамлакатда, балки Марказий Осиё минтақасининг барча ҳукуматлари ва халқлари томонидан яхши кутиб олинган янги имкониятлар", - дейди тожик сиёсий эксперти Абдагони Муҳаммад Азимов.

 

Аслида, Ўзбекистон президентлигига сайловда иштирок этаётган номзодлар ҳозирча жўяли дастур ёки режани тақдим этишмаган ва уларнинг 24 октябрда бўлиб ўтадиган сайловда ғалаба қозониш эҳтимоли йўқ. Ўзбекистонда ёзилмаган қонунларга кўра, Мирзиёевнинг иккинчи муддатида президентликка сайланишида ушбу номзодлар ёрдам кўрсатишади.

Хусусан, ушбу ўзбек сиёсатчиси беш йил ичида Ўзбекистон собиқ президентининг барча тугунларини бирма-бир ечиб, вазиятни умуман ўзгартира олди.

Мирзиёев очиқ ташқи сиёсатни Ўзбекистон учун кун тартибига қўйди ва ўз халқининг муаммоларидан ташқари, Марказий Осиёнинг бошқа ҳукуматлари ва давлатларига биргаликда ишлаш учун янги имкониятлар яратди.

Дарҳақиқат, Шавкат Мирзиёев президентлик лавозимини эгаллагандан сўнг, нафақат ўзбек халқининг сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг сифатига, балки Марказий Осиёнинг минтақавий қиёфасини ўзгартирадиган ислоҳотларни кун тартибига қўйди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раҳбари Зайниддин Низомхўжаев: "Ўзбекистон конституциясига кўра, бу сайлов  ҳам шаффоф бўлади.Тошкент ҳукуматининг ушбу мулозимига кўра, президентлик сайловларининг олтинчи турида 28 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфланган ва жами 21 249 921 киши овоз бериш ҳуқуқига эга.

 

 

 

Ёрлиқ