Толибоннинг аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш учун иш режаси
(last modified Mon, 25 Oct 2021 11:29:32 GMT )
октябр 25, 2021 16:29 Asia/Tashkent
  • Толибоннинг аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш учун иш режаси
    Толибоннинг аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш учун иш режаси

Толибон Афғонистонда буғдойни меҳнатга тақсимлаш дастури амалга оширилишини эълон қилди. Режага кўра, Кобул ва мамлакатнинг бошқа вилоятларида одамлар ўртасида ўн минглаб тонна буғдой тарқатилади ва бу учун 40 минг ишчи банд бўлиши кутилмоқда.

Толибоннинг буғдойни одамларга тарқатишдан мақсади, яна очликдан сақланиш ва одамларни бу вазиятдан қутқаришми ёки афғон халқига ўзини масъулиятли гуруҳ сифатида кўрсатишга уринишми, аниқ эмас. Иккала ҳолатда ҳам, толиблар афғон халқининг муаммоларини ҳал қила олмайдилар ва бу мамлакатда очлик сабаб бўлган гуманитар фалокатнинг олдини ололмайдилар. Хабарларга кўра, Афғонистонда миллионлаб одамлар озиқ-овқат танқислиги ва очлик хавфига дуч келишмоқда, айниқса қиш мавсуми яқинлашган сари. Буғдойни тарқатишнинг ўзи уларни бу вазиятдан қутқара олмайди. Айниқса, Афғонистондаги қурғоқчилик ҳолати ва дон импортининг камайиши ҳисобга олинса, Толибон Афғонистоннинг барча вилоятларига буғдой тарқатиш ҳақидаги ваъдасини бажара олиши даргумон.

БМТ эксперти Диора Роетерз ҳам шундай фикрда:

Афғонистон иқтисодиётини тиклаш учун бир неча ой вақт бериш керак. Толибон ҳам мослашувчан ва ақлли равишда афғон халқига бошқача ёндашишга тайёрланиши керак. Акс ҳолда, мамлакат иқтисодиёти бутунлай йўқ бўлади.

 

Афғонистон шундай вазиятда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг етишмаслигидан азият чекмоқдаки, охирги йигирма йил ичида турли омиллар Афғонистоннинг ҳайдаладиган ерларидан фойдаланишни ўзгартиришга ва буғдой каби стратегик озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга тўсқинлик қилиб келган. Толибон ҳужумларини кучайтириши ва нотинчликни кенгайиши, гиёҳвандлик мафиясининг кўкнор етиштиришга урғу бериши, Афғонистоннинг олдинги ҳукуматининг экин майдонларидан фойдаланишни ўзгартиришга этибор қилмагани ва дон ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жиҳатдан ўз-ўзини таъминлашга ҳаракат қилмагани,  Афғонистонни йигирма йиллик босиб олиш даврида АҚШнинг нотўғри сиёсатлари  буу мамлакатни чет элдан экспорт қилинувчи озиқ-овқатга қарам қилиб қўйди. Ҳозир ҳам Толибоннинг буғдойни иш учун тарқатиш ёки шу йўл билан афғон халқининг бир қисмини тирик қолдирмоқчи бўлиш сиёсати фақат бир неча кун ёрдам бериши мумкин. Бу воқеалар шундай пайтда рўй беряптики,  Афғонистон, АҚШ афғон активларини музлатиб қўйиши сабабли, иқтисодий муаммоларга дуч келмоқда.

Кобул иқтисодиёт университети профессори Масуд Мударрис шундай фикрда:

Афғонистон иқтисодиётининг қулаши яқинлашмоқда ва мамлакатда ҳокимиятни қўлга олган Толибон аъзоларининг аксарият оилалари Покистонда яшайдилар ва қашшоқликнинг таъмини сезмайдилар. Лекин толиблар бунга жиддий қарашлари керак.Чунки хавф жуда жиддий.

Қандай бўлмасин, қашшоқлик, очлик ва уруш ҳар доим афғон халқининг йўлдоши бўлган ва улар дунёга кўзларини очганларидан бери қашшоқлик, уруш ва уйсизликни бошдан кечиришган. Шу боис, қачонлардир ҳокимиятда якка ҳукмронликни бошидан кечирган ва мағлуб бўлган Толибон гуруҳи Афғонистон муаммоларини ҳал қилишни даво қилиб, иккинчи имкониятга учради. Шунинг учун, толибон ўтмишдаги тажрибасидан хулоса чиқариб, барча этник, диний ва сиёсий гуруҳлар манфаатларини ҳимоя қилган Инклюзив ҳукумат тузиши керак. Чунки Афғонистон халқи, айниқса, бу мамлакат ёшлари ўз ватанини барпо этиш учун етук салоҳият ва қатъиятга эга ва агар Афғонистонда хавфсизлик ва қурилиш муҳити яратилса, бу мамлакат халқи бегоналарга тобеликсиз, фаровонликка эришишлари ва яхши иш ва яшаш шароитларига эга бўлиши мумкин.