октябр 26, 2021 15:58 Asia/Tashkent
  • Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котибининг сионистик режим таҳдидларига мазмунли жавоби
    Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котибининг сионистик режим таҳдидларига мазмунли жавоби

Исроил режими расмийларининг Эронга қарши провокацион сўзлари ва таҳдидлари шу кунларда кучайган. Бу борадаги сўнгги бемаънилик - Эронга қарши ёвуз ҳаракатларни амалга ошириш учун маблағ ажратиш.

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний Тwиттеръдаги шахсий саҳифасида ушбу таҳдидларга жавобан шундай ёзди:Сионистик режим Эронга қарши ваҳшийликлар учун 1,5 миллиард долларлик бюджет ажратиш ўрнига, Эроннинг ҳайратланарли жавоби туфайли етказиладиган зарарни қоплаш учун ўнлаб миллиард долларларни қайта қуриш фондига йўналтиришга эътибор қаратиши керак.

Сионистик режим раҳбарлари сўнгги ўн йилликда Эронга кўп марта таҳдид қилдилар. Лекин айни пайтда улар Эронга тўғридан-тўғри қаршилик кўрсатишга қодир эмасликларини билишади ва агар Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар ва тажовуз қилиш босқичига кирсалар, улар қаттиқ жавоб зарбасига учраб, ҳалокатга учрашади. Шунинг учун Исроил нуқтаи назаридан афзал бўлган вариант таҳдид сиёсатини давом эттиришдир.

Яқинда худди шундай ёндашув билан АҚШга қилган сафари чоғида сионистик режим Бош вазири Нафтали Беннет АҚШ президенти Жо Байден билан суҳбатда, гўёки  Эронга қарши ўзининг янги  стратегиясини тақдим этди. Стратегия турли жабҳаларда сон-саноқсиз кичик ҳаракатларни, жумладан катта ҳужум эмас, балки ҳарбий ва дипломатик фаолиятларни бирлаштириш орқали Ислом Жумҳуриятига қарши туришни ўз ичига олади.

Шу муносабат билан иккита фикрни эслатиб ўтиш керак:

Биринчидан; Исроилнинг ҳаракатлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Хавфсизлик Кенгаши зиммасига масъулият юклаган халқаро ҳуқуқни очиқдан-очиқ бузишдир.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги элчиси ва доимий вакили Мажид ТахтРавончи яқинда Хавфсизлик Кенгашининг амалдаги раисига йўллаган мактубида "Исроил режими томонидан бундай очиқ тизимли таҳдидлардан бирига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Халқаро ташкилотининг таъсисчи аъзолари, Халқаро ҳуқуқлари, хусусан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг 2 (4) моддасига қатъиян зиддир.", дея эътироз билдирди.

 

Иккинчидан; Ҳар қандай нотўғри ҳисоб-китоблар ва Исроил режимининг Эронга қарши эҳтимолий ҳарбий саргузаштларининг оқибатларига эътибор қаратиш. Бу орада сионистларнинг хавотирини уйғотган бир масала; Эронга максимал босим ўтказишда давом эттиришда АҚШнинг боши берк кўчага тушиб қолганидир. Аслида АҚШнинг Эрон халқи ҳуқуқларига амал қилишдан бошқа иложи йўқ. Шунинг учун; Агар Исроил такрорий ссенарийлар орқали ўз олтин даврига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги иллюзия остида бўлса, бу, албатта, "катта ҳисоблаш хатоси". Эрон иқтидори билан ўтнашиш сионистик режим учун катта хатар ва риск режим ҳалокати билан тугаши мумкин.

Сионистик режимнинг Эронга қарши таҳдидларига жавобан Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бош қўмондони генерал-маёр Ҳусайн Саломий ўз интервюсида шундай деди:“Бугунги кунларда таҳдидли сўзларни ишлатаётган душманлар, айниқса, зулмкор сионистик режим, Эрон ва ИРҚКнинг ҳужумкор ва мудофаа қудрати ҳақиқатини тушунишлари керакки, бизнинг мудофаа сиёсатимиз ва стратегияларимизда ҳеч қандай ҳаракат, ҳеч қандай душман ва ҳеч бир миқёсдаги ҳаракат йўқки чидаш мумкин бўлса ва бизни қатъий муносабатда бўлмасликка мажбур қила олса."

Ислом Жумҳурияти ҳар қандай босқинчиликка тоқат қилмаслигини ва уларнинг заррача хатосига энг қаттиқ чора билан жавоб беришини қайта-қайта исботлади. Американинг генерал Ҳожи Қосим Сулаймоний ва Абу Маҳди ал-Моҳандес ва уларнинг сафдошларининг ўлдириши ва шаҳид бўлишидаги жиноятига жавобан АҚШнинг Ироқдаги Айн ал-Асад базасига қилинган Инқилобий гвардиянинг ракета ҳужуми бунга мисолдир.

Бу ҳақда Ноор Неwс сайти ўз таҳлилий мақоласида ёзади:

“Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракат қилишга жасорати йўқ. чунки бундай ақлдан озган ҳаракат режимга кенг қамровли ҳужум қилиш ва унинг барча ҳарбий ва иқтисодий инфратузилма ва объектларини энг қисқа вақт ичида йўқ қилиш учун замин яратади."

Гап шундаки, Исроилнинг минтақадаги тажовузига жавоб янги мувозанатни яратди.  Бу шуни кўрсатадики, агар  олдинги даврларда сионистик режим бир пайтлар бирон-бир давлатга  бостириб кириши мумкин бўлса-да, лекин ҳеч қандай жавоб олмаган бўлса, ҳозир у даврлар тугади.

 

Ёрлиқ