Дангазлу ғори
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i66566
Дунё бўйлаб энг муҳим табиий ва сайёҳлик жойларидан бири кўплаб сайёҳларни жалб қилиши мумкин бўлган ғорлардир. Эронда ажойиб ғорлар бор. Кўплаб ғор ва табиатни севувчилар уларнинг яширин гўзаллигидан ҳайратда қолишади ва бу ноёб табиий диққатга сазовор жойларга ошиқ бўлишади.
(last modified 2022-12-11T07:16:27+00:00 )
октябр 27, 2021 20:34 Asia/Tashkent
  • Дангазлу ғори

Дунё бўйлаб энг муҳим табиий ва сайёҳлик жойларидан бири кўплаб сайёҳларни жалб қилиши мумкин бўлган ғорлардир. Эронда ажойиб ғорлар бор. Кўплаб ғор ва табиатни севувчилар уларнинг яширин гўзаллигидан ҳайратда қолишади ва бу ноёб табиий диққатга сазовор жойларга ошиқ бўлишади.

Ушбу гўзал ғорлардан бири Загрос ва Дена тоғларида жойлашган Дангазлу ғори бўлиб, Эрондаги энг машҳур сувли ғорлардан биридир. Ушбу ажойиб ғор ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун бизга қўшилинг.

Дангазлу ғори Дена тоғининг шимоли-шарқий томонида ва Дангазлу қишлоғи яқинида жойлашган. Бу қишлоқ юз ёшдан ошган ва Семиром шаҳрининг юқори Паднаи қисмининг ҳудудларидан бири бўлиб, Эроннинг марказий қисмидаги Исфахон вилоятида жойлашган Навал тоғ этакларида жойлашган. Дена тоғ тизмасининг шимолидаги Паднаи минтақаси қишлоқ ва кўчманчи тузилишга эга бўлиб, катта Қашқай қабиласидан бўлган Форсимдон уруғининг ёзги жойи ҳисобланади.

Дангазлу қишлоғининг гўзал табиати

 Дангазлу ғори Дангзлу дарёси қирғоғида, Дангазлу қишлоғидан 500 метр узоқликда жойлашган бўлиб, жуда чиройли ва кўзни қамаштирувчи кўринишга эга. Бу ғор денгиз сатҳидан 2400 метр баландликда жойлашган. Дангазлу ғорига бориш учун сиз қишлоқ атрофидаги олма боғларини босиб ўтишингиз керак ва кейин ғорнинг очилиши ҳали тор бўлган тоққа чиқишингиз керак. Ғор Загрос ва Дена тоғларидаги оҳактош ғорларининг бир тури бўлиб, узунлиги тахминан 1600 метр, кириш эшиги баландлиги бир метр ва узунлиги 300 метр. Бу ғорга биринчи марта келганлар учун бу ғорга кириш йўли кичиклиги туфайли, Эрондаги энг гўзал ғорлардан бирига етиб боришни тасаввур қилиб бўлмайди. Ғорга эмаклаб кириш керак, ғорга киргандан кейин ва тахминан 10 метр юрганингиздан сўнг, сиз туришингиз мумкин.

Денгазлу ғорига кириш

 

Дарёлар, зал ва тош қандиллар, тошли гуллар, қандиллар ва турли шаклдаги сталактит ва стагмитларнинг бир-бирига устун каби боғланганлиги бу ғорнинг гўзаллигидир. Бу ғорнинг гўзал манзараси Эрон ва дунёнинг турли бурчакларидан келган ғорчиларни ушбу минтақага жалб қилади. Бу ғорда еттита ботқоқлик ва бир нечта шаршаралар мавжуд бўлиб, баъзи ботқоқ ерларда сувнинг чуқурлиги етти метрга, заллар томининг баландлиги эса ўн метрга етади. Бу сув-ботқоқлардан ўтиш учун қайиқлардан фойдаланиш керак. Аслида бу ғор Эрон ғарбидаги Ҳамадон вилоятидаги машҳур Али Садр ғорига ўхшайди. Бироқ, бу ғорнинг диққатга сазовор жойлари ҳали тўлиқ аниқланмаган.

Дангазлу ғоридаги гўзалликлар

 

Тоғ ичидаги булоқлардан сув оқими ва сув таъминоти туфайли ғор жуда совуқ иқлимга эга бўлиб, шу сабабли бу ғорга кириш учун сизда бош кийим, махсус иссиқ кийим, ҳимоя воситалари ва қайиқ бўлиши керак. Ушбу диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш учун энг яхши вақт баҳордан кузнинг бошигача.

Семиром шаҳри яқинидаги Хафр қишлоғи

 

ғорга саёҳат қилган кўпчилик Семиром шаҳри яқинидаги Хафр қишлоғига албатта ташриф буюришади. Бу музликлардан ҳосил бўлган кўплаб шаршаралар, музликлар ва дарёлар, энг муҳими, кўплаб олма боғлари Хафрни алмаштириб бўлмас қишлоққа айлантирган. Бу қишлоқнинг ажойиб табиати билан бир қаторда, бу қишлоқни сайёҳлар масканига айланганининг яна бир сабаби унинг 5000 йилдан ортиқ ёши ва Паднаи ҳудудидаги энг қадимий қишлоқ эканлигидир. Бундан ташқари, ушбу қишлоқда меъморчилиги ўзига хос бўлган зиёратгоҳлар мавжуд. Ушбу қишлоққа саёҳат давомида сиз ғайратли ва меҳмондўст кўчманчилар билан ҳам танишишингиз мумкин.

Дангазлу ғори

 

Хафр қишлоғининг ўзига хос диққатга сазовор жойларидан бири бу қишлоқдан 5 км узоқликда жойлашган Хафр шаршараси бўлиб, Хафр шаршарасидан бир соатлик пиёда юриб Дани шаршарасига етиб бориш мумкин. Баҳорда ёки ёзнинг бошида дарё атрофидаги ҳавони совутадиган кўплаб  қор туннеллари мавжуд. Йўлда бир нечта кичик шаршаралар мавжудлиги ҳам чарчоқни кетказади. Бундан ташқари, Дани Пи шаршарасидан бироз баландроқ бўлган яна бир қанча поғонали шаршаралар мавжуд.

Хафр шаршараси

 

Ушбуқишлоқнинг яна бир гўзал ва сирли диққатга сазовор жойи - Хафр муз ғори сизни том маънода ҳайратга солади. Ғорга кирганингизда, устунлар ва музли шаршаралар сизни ўраб олади. Ғорнинг пастки қисмида муз бўлаклари сузиб юрадиган кўл ҳам бор. Бу ғор бутун йил давомида қор ва муз билан қопланган. Аммо бу ғорга ташриф буюриш учун энг яхши вақт - баҳорнинг ўрталаридан ёзнинг боши. Чунки Хафр қишлоғининг қишлари жуда совуқ ва қорли бўлиб, бу қишлоқнинг Оқ жаҳаннам деб номланишига сабаб бўлган.