Гулистон музей саройи
(last modified Sun, 14 Nov 2021 16:48:40 GMT )
ноябр 14, 2021 21:48 Asia/Tashkent
  • Гулистон музей саройи

Теҳрондаги муҳташам Гулистон музей-саройи.

Гулистон саройи 442 йиллик тарихга эга бўлиб, Сафавийлар ва Қожарлар сулоласи даврида қурилган. Бу сарой узоқ вақт давомида Қожарлар сулоласига мезбонлик қилган. Бу қадимий мажмуа чинор ва сарв дарахтлари ўсган боғ ўртасида жойлашган. Боғ бурчакларида Эрон ва Европа меъморчилигига эга гўзал биноларни кўриш мумкин. Гулистон музей саройи ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган бинолардан биридир.

- Аслида Эрон санъати ва меъморчилигининг маркази бўлган ва саройлар, музейлардан тортиб ажойиб залларгача турли бўлимларни ўз ичига олган Гулистон саройи!

– Мармар тўшак айвони Гулистон саройидаги энг қадимий бино бўлиб, саройга киришингиз биланоқ гўзал ойнаси ила кўзга ташланади. Мармар тахтнинг айвонида Қожар подшоҳлари саломлашиш учун ўтириб, турли тоифадаги одамларга ўзига хос байрам бағишлаган. Мармар тўшак Фатҳ Али Шоҳ Қожар буйруғи билан 1806 йилда Исфаҳондаги Язд конларининг энг яхши мармаридан ўйилган бўлиб, айвон ўртасида баланд деворли платформа шаклида жойлашган.

- Саройнинг махсус қисми 5 та зални ўз ичига олади, уларда салом, ойна, бриллиант, ож ва зуруф заллари мавжуд.

– Салом зали бу ҳудуддаги энг кўркам заллардан бири бўлиб, дастлаб музей ташкил этиш мақсадида қурилган. Аммо кейинчалик қироллик тахти эски музей ва Кўзгулар залидан ушбу бинога кўчирилиши ҳамда олий даражадаги меҳмонларни кутиб олиш маросимлари ўтказилиши муносабати билан у “Салом зали” номи билан машҳур бўлди.

– Носириддин Шоҳ Қожар фотография санъатига жуда қизиққан шоҳлардан эди. У томонидан олинган фотосуратлар ва унинг дастхати туширилган фотосуратлари уй  музейида намойиш этилади. Ушбу бўлимдаги фотосуратлар Англия Қироллик коллекциясидан кейинги иккинчи тўпламдир.

- Бодгир саройи Гулистон саройининг энг кўзга кўринган биноларидан биридир. Ушбу мажмуанинг олтин гумбазида яшил, сариқ ва кўк рангли кошинли шамол минораси жойлашган. Шамол дефлекторлари совуқ ҳавони бинога йўналтириш учун мўлжалланган ва қурилган. Бодгир саройида Эрон меъморчилигини ҳар бир бурчакда кўриш мумкин бўлган катта қироллик зали. Бу қасрнинг гўзаллиги кўзни олади. Бу қасрда рўй берган энг муҳим тарихий воқеа Музаффариддиншоҳнинг милодий 1895-йилда ушбу қаср залида товус тахтида тож кийиш маросими ҳисобланади.

– Ушбу мажмуадаги энг гўзал бинолардан бири “Шамс ал-Амора”дир. Ўтмишда пойтахт рамзи ҳисобланган ва баландлиги 35 метр бўлган бу қаср ўша пайтда Теҳрондаги энг баланд бинолардан бири бўлган. Бу бино Носириддин Шоҳ Қожар даврида қурилган. Оврўпога қилган сафаридан сўнг у ердаги баланд бинолардан ҳайратланиб, бу гўзал беш қаватли қасрни қуришни буюради. Чиройли каравот ва ойна ва расмлар билан безатилган Шамс ал-Амора ҳам биринчи металл бино эди. Бино иккита минорадан иборат. Кошинлар ва деразалар Эрон меъморчилиги услубида бўлиб, унда бир оз Ғарб меъморчилигини кўриш мумкин.