ноябр 15, 2021 17:06 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг Суриядаги ҳарбий жиноятлари ошкор бўлмоқда
    АҚШнинг Суриядаги ҳарбий жиноятлари ошкор бўлмоқда

"Тҳе Неw Ёрк Тимес" газетасининг ҳисоботига кўра, АҚШ ҳарбийлари Сурияда ИШИДга қарши кураш деб аталган даврда ҳаво ҳужумлари уюштириб, ўнлаб аёллар ва болаларни ўлдирган. АҚШ ҳарбийлари Сурияда 2019-йилда 64 дан ортиқ аёл ва болалар ҳалок бўлган ҳаво ҳужумларини яширди.

2019-йилнинг 18-март куни АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Сурияда қуруқликдаги операцияларни ўтказиш бўйича топшириқ берилган АҚШ махсус операциялар бўлинмаси буйруғи билан Боғуз шаҳри яқинида  кетма-кет иккита ҳаво ҳужумини амалга оширди. Ўша пайтда операция бўлимида бўлган ҳарбий ҳаво кучлари адвокати  ҳужумлар уруш жиноятлари бўлиши мумкинлигини тахмин қилган. Кейинроқ у Мудофаа вазирлиги ва Сенат Қуролли кучлар қўмитаси бош инспекторини огоҳлантирган, бироқ ҳеч қандай чора кўрилмаган. Мудофаа вазирлиги бош инспектори 18-март куни содир бўлган воқеа юзасидан текширув бошлаган. Бироқ, охир-оқибат, унинг ҳисоботида ҳаво ҳужумлари ҳақида ҳеч нарса айтилмаган ва тўлиқ ва мустақил тергов ҳеч қачон ўтказилмаган. Кейинчалик, АҚШ армияси буни унутди.

Эндиликда, Ню-Ёрк Таймс ҳисоботининг эълон қилиниши ва АҚШ ҳарбийларининг Суриядаги жиноий ҳаракатларининг янги ҳолатлари фош этилиши билан АҚШнинг Суриядаги ИШИДга қарши операцияларининг яширин жиҳатлари ошкор бўлмоқда.

АҚШ бошчилигидаги ИШИДга қарши халқаро коалиция 2014-йилда ИШИД такфирчи террорчи гуруҳига қарши туриш баҳонасида тузилиб, Сурияда ўз фаолиятини бошлаган эди. Коалиция Суриядаги тинч аҳолига қарши кўплаб ҳужумлар уюштирди, кўплаб одамлар ҳалок бўлди ва яраланди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бир неча ҳисоботларида АҚШ бошчилигидаги ИШИДга қарши халқаро коалициянинг Суриядаги ҳужумларини уруш жинояти деб эълон қилган.

Суриялик ёзувчи Ғасон Рамазон Юсуф АҚШнинг Суриядаги ҳарбий жиноятларига ишора қилиб, халқаро ҳуқуқ экспертларининг сўзларини келтиради:АҚШнинг Суриядаги ҳаракатлари уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар даражасида.

Энди савол шундаки, агар ҳаво ҳужумлари пайтида одамларни ўлдириш уруш жинояти бўлса, нега америкаликлар Сурия халқи кўплаб портлашларда нега ҳалок бўлганига ишонарли тушунтириш беришмайди? Аксинча, улар бу масалага амалда бефарқ бўлиб, уни тасодифий қурбон сифатида талқин этишади.

Мавжуд далилларни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, Америка самолётлари кўп ҳолларда тинч аҳоли қурбонларини минималлаштириш учун ҳаво ҳужумлари пайтида зарур эҳтиёт чораларини кўрмаган. Аслида, бу ҳаво ҳужумларининг аксарияти номутаносиб ва ​​ҳаддан ташқари шиддатли ёки мақсадсиз ҳужумлардир. Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари учун ҳаво ҳужумлари чоғида ҳалок бўлган ва яраланган бегуноҳ одамларнинг ҳаёти муҳим бўлмагандек туюлади. Бу уруш жиноятларининг яққол мисолидир. Сурия ҳукумати Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Хавфсизлик Кенгашидан АҚШнинг Суриядаги жиноятларига барҳам беришга чақирган. Асосан, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг Сурияда ИШИДга қарши халқаро коалиция шаклида ҳарбий аралашуви тинч аҳолининг ўлимига олиб келди ва Сурия халқи азобини оширди.

Ню-Ёрк Таймс газетасининг яқинда чоп этилган ҳисоботида Суриянинг бир қисмини ноқонуний равишда босиб олишда давом этаётган АҚШ ҳарбийлари томонидан Сурияда содир этилган ғайриинсоний ҳаракатлар ва уруш жиноятларини такидлайди.

Ёрлиқ