Ядровий шаҳидларни террор қилиш; инсониятга қарши жиноятлар ва халқаро ҳуқуқни бузиш
(last modified Sun, 28 Nov 2021 08:24:53 GMT )
ноябр 28, 2021 13:24 Asia/Tashkent
  • Ядровий шаҳидларни террор қилиш; инсониятга қарши жиноятлар ва халқаро ҳуқуқни бузиш
    Ядровий шаҳидларни террор қилиш; инсониятга қарши жиноятлар ва халқаро ҳуқуқни бузиш

Халқаро алоқалар бўйича Бош штаб раҳбари ўринбосари ва Суд ҳокимияти Инсон ҳуқуқлари бўйича котиби Козим Ғарибободий Муҳсин Фахризода шаҳодатининг йиллиги муносабати билан шанба куни берган баёнотида, ядровий шаҳидларнинг ўлдирилиши инсониятга қарши жиноят ва халқаро ҳуқуқ нормаларининг жиддий бузилиши эканлигини айтди.

Ғарибободий, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва терроризмга қарши курашаётган давлатларнинг ҳаракацизлиги ва сукутини танқид қилиб, расмий Теҳроннинг ядровий олимларнинг ўлдирилиши билан боғлиқ тўртта иш бўйича суд жараёнлари доирасидаги суд ҳаракатлари якунланганини эълон қилди.

Эрон Мудофаа ва Қуролли Кучларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги тадқиқот ва инновациялар институти директори Муҳсин Фахризода 2020-йилнинг 27-ноябр куни Теҳрон вилоятининг Обсард шаҳридаги Дамаванд минтақасида содир этилган теракт оқибатида шаҳид бўлди. 

Шаҳид Фахризода атоқли физик олим ва университет профессори эди. У табиатни муҳофаза қилиш мақсадида пассив кимёвий, биологик ва ядровий мудофаа соҳаларида, жумладан, кўплаб илмий ташаббусларни тақдим этди ва доимий хизматларни, айниқса, ядровий билим ва тажриба соҳасида кўрсатди.

Эрон Ислом Жумҳурияти Ислом инқилоби ғалаба қозонганидан сўнг кенг кўламли террор ҳужумлари нишонига айланди. Сионистик режимнинг жиноий ролидан фойдаланган ҳолда нишонга олинган АҚШ суиқасдлари тахминан ўн йил аввал 2010, 2011 ва 2012-йилларда бир неча эронлик ядровий олимларнинг ўлдирилиши билан бошланган. Эронлик ядро ва мудофаа бўйича олим доктор Муҳсин Фахризоданинг ўлдирилиши ҳам ушбу террорчилик ҳаракатлари ортидан содир бўлди.

Ушбу масалани таҳлил қилишда учта жиҳатни ҳисобга олиш керак:

Биринчи жиҳат; Бу АҚШ-Исроил жосуслик агентликлари ва улар томонидан қўллаб-қувватланадиган минтақадаги террорчилик тармоқлари томонидан кўзда тутилган нохолис сиёсий табиат ва мақсаддир.

Иккинчи жиҳат; Айнан душманларнинг Эронда илм-фан тараққиётига тўсқинлик қилишга уриниши, максимал қотиллик ва санкциялар, ядровий иншоотларни қўпорувчилик қилишларига қарамай ўз мақсадларига эриша олмадилар.

Ядровий олим муҳсин фахризоданинг дафн маросими

 

Учинчи жиҳат; Эроннинг хавфсизлик ва ҳокимият инфратузилмасига зарба беришдир. Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси “Қудс” кучларининг собиқ қўмондони генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши бу мақсадли қотилликнинг яна бир мисолидир.

Эрон Ислом Жумҳурияти Ғарбнинг терроризмга қарши курашдаги икки томонлама стандартлари нафақат конструктив эмас, балки терроризмга қарши глобал курашнинг барбод бўлишига олиб келади, деб ҳисоблайди. Сўнгги ўн йиллик тажрибаси шуни кўрсатдики, бу иккиюзламачилик сиёсатининг давом этиши охир-оқибатда давлат терроризмини тарғиб қилиш ва ривожлантириш учун янада кенг имкониятлар яратади.

Ноам Хомский, назариётчи ва сиёсий таҳлилчи, АҚШни терроризмда етакчи деб билади;"Эрон мустақиллигича қолар экан ва АҚШ ҳукмронлигига бош эгмас экан, Американинг душманлиги ва мухолифати давом этади. Эрон Ислом Жумҳурияти Америка учун қабул қилиб бўлмайдиган давлат, чунки у ўз мустақиллигидан воз кечмайди".

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўзининг кўплаб резолюциялари ва консенсус асосида ҳар қандай жойда ва ҳар ким томонидан содир этилган терроризмнинг барча ҳаракатлари, усуллари ва амалиётларини жиноий ва оқлаб бўлмайдиган деб қоралайди.

Эрон Ислом Жумҳурияти Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ, ушбу теракт ва бошқа ҳар қандай ҳужумга жавобан барча зарур чораларни кўриш учун ўзини ҳимоя қилишнинг ажралмас ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.