Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг қирқ иккинчи саммити; Такрорий ва самарасиз пазициялар
-
Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг қирқ иккинчи саммити; Такрорий ва самарасиз пазициялар
Ўтган куни (14-декабр) Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг 42-саммити бўлиб ўтди.
Ар-Риёддаги учрашув ҳақида бир қанча фикрлар бор.
Биринчидан; Ар-Риёд саммитида Уммон, Қувайт ва БАА раҳбарлари қатнашмади. Уммон қироли ва Қувайт амири Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг 42-саммитида асосий икки нафар иштирокчи бўлди, чунки БАА ҳукмдори йиллар давомида омма олдида кўринмайди ва Муҳаммад бин Зоид ушбу мамлакатнинг амалдаги ҳукмдори ҳисобланади.
Аввалроқ Қатар расмийлари, жумладан, собиқ бош вазир Ҳамад бин Жассим Ҳамкорлик кенгаши барбод бўлган институтга айланганини очиқ-ойдин таъкидлаган эди. Дарҳақиқат, Ар-Риёдда бўлиб ўтган йиғилишда Қатар амири Шайх Тамим иштирок этган бўлса-да, Доҳа учун кенгашга унинг аъзолиги ёки йўқлиги унчалик муҳим эмас.
Бундай қараш, шунингдек, мазкур йиғилишда икки етакчининг иштирок этмагани Ҳамкорлик Кенгаши деярли барча аъзолар учун бир хил хусусият ва функцияларга эга эмаслигини кўрсатади. Қайсидир маънода, у баъзи аъзолар учун ўз мақомини йўқотган.
Иккинчидан; Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ва унинг ҳукумати бу галги форс Кўрфази ҳамкорлик кенгаши йиғилишига муҳтож эди. Аммо ушбу саммит Саудия Арабистони ва валиаҳд шаҳзоданинг мақсадларига жавоб бермагани, айниқса, икки етакчининг йўқлигидан аён бўлди.
Муҳаммад ибн Салмон Саудия Арабистонининг ушбу кенгаш доирасидаги мавқеини ва қайсидир маънода араб оламида Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатларининг барча раҳбарлари иштирокини кўрсатиш учун катта ҳаракат қилди. Шунингдек, у ушбу саммит орқали ўз нуфузини ошириб, тахтга ўтиришга тайёрланишни мақсад қилган эди.

Шунга кўра, Бин Салмон йиғилиш ўтказишдан аввал кенгашга аъзо барча 5 давлатга сафар қилди ва бу давлатларнинг расмийларини Ар-Риёд саммитида иштирок этишга таклиф қилди. Бироқ ҳисоботлар ва таҳлиллар саммитдаги муҳит кутилганидек бўлмаганини ва Саудия Арабистонининг ёш шаҳзодасини қониқтирмаганини кўрсатмоқда.
Учинчидан; Саммит Кўрфаз ҳамкорлик кенгашининг Саудия Арабистонида аъзо давлатлар Қатар билан ярашувидан кейинги биринчи йиғилиши бўлди. Шу сабабли, аъзолар ўтмишдагига қараганда янги ва мосроқ сиёсат ва хатти-ҳаракатларни қабул қилишлари кутилган эди. Масалан, Ямандаги уруш ёки Фаластин масаласи бўйича аъзо давлатлар муаммолари тугунини ечишга қарор қилинмади.
Кечаги йиғилишда кузатилган нарса Эрон ҳақидаги одатий даъволарнинг такрорланиши ва сиёсий ва хавфсизлик бирлигининг намойиши бўлди. 2017 йил июндаги йиғилиш Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши аъзолари орасида Эрон бўйича ягона ва яхлит позиция йўқлигини кўрсатди. Сиёсий ва хавфсизлик интеграцияси ҳам баъзан ошкора ва баъзан яширин бўлган кўплаб фарқларга қарамай, ҳеч қандай маънога эга эмас.
Бу фарқлар, айниқса, Баҳрайн мисолида яққол намоён бўлди. Саудия Арабистони, БАА ва Қувайт 2011-йилда Баҳрайнга бостириб кирган бўлса, Уммон ва Қатар бундан бош тортган. Ҳозир ҳам, айниқса, Қатар ва Баҳрайн ўртасида унчалик дўстона муносабатлар мавжуд эмас. Шундай қилиб, бундай шароитда сиёсий ва хавфсизлик интеграцияси шиорга ўхшайди.
Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг бугунги ҳақиқати шундаки, у Саудия Арабистони қўлида ўзининг сиёсий нуфузи ва қудратини кўрсатиш учун воситага айланди. Бошқа томондан, бу бошқа аъзо давлатлар, хусусан Қатар, Уммон ва Қувайтнинг аъзоликдан манфаатдор бўлмагани учун шунчаки рамзий муассасадир