Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
(last modified Sun, 19 Dec 2021 10:52:06 GMT )
декабр 19, 2021 15:52 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 12 декабрь –19 декабрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Ўзбекистондаги масжидлар сони 2101 тага етди

 

  • Россиядаги энг кўп меҳнат мужоҳирлари ўзбекистонликлардир

 

  • Ўзбекистон ва Афғонисттон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар қайта тикланди

 

  • Шавкат Мирзиёев Сеулда Корея Республикаси Президенти билан учрашди

 

 

****

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг хабар қилишича, Ўзбекистондаги масжидлар сони яна биттага кўпайиб, жами 2101 тага етди

Қорақолпоғистоннинг Чимбой тумани "Кенгес" овулида "Юсуф ота" жоме масжиди ўз фаолиятини бошлади. Қурилиш ишлари бир йил давомида барча қулайликларга эга ҳолатда тадбиркорлар ва маҳаллий аҳоли томонидан битказилди деб хабар қилган Қалампир сайти.

Шу билан ушбу туманда масжидлар сони 1 тага кўпайиб, Қорақалпоғистондаги жами масжидлар сони 58 тага етди.

Маълумот учун, бундан олдинги Қороқалпоғистондаги  57-масжид шу ойда Қонликўл тумани “Қос жап” овул фуқаролари йиғини ҳудудида “Атажан хўжа” номи билан иш бошлаганди.

 

***

ўзбек меҳнат муҳожирлари

 

Россия ИИВ маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида 3 млндан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Россияга ишлаш учун борган. Яна 60 минг нафар ўзбекистонликлар Россияга таълим олиш мақсадида кетишган.

9 ойида Россияга ишлаш мақсадида келган хорижликлар орасида Ўзбекистон фуқаролари сон жиҳатдан биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда RT Россия ИИВ матбуот хизматига таяниб Газета. уз сайти хабар қилган.

Ўтган тўққиз ой давомида Ўзбекистондан Россияга 3 млн нафардан зиёд киши келган. Улардан 3 млн 54 минг 180 нафари Россияда ишлаш учун келганлиги айтилмоқда.

Ушбу давр мобайнида Россияга ишлаш учун келган меҳнат мигрантлари орасида иккинчи ўринни тожикистонликлар эгаллади. Январь-сентябрь ойларида Россияга қарийб 1,6 млн Тожикистон фуқароси ишлаш учун келган. Шунингдек, Қирғизистондан 623 мингдан ортиқ, Арманистондан қайриб 300 минг ва Озарбайжондан 200 минга яқин кишилар мамлакатга ишга жойлашиш мақсадида келишган.

Шунингдек, РФга келган сайёҳларнинг катта қисми Беларусдан — 30,5 минг киши келган бўлса, Германия 16,4 минг киши билан иккинчи, Украина 15,3 минг киши билан учинчи поғонани банд этди.

***

Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги тўғридан-тўғри авиақатновлар бир неча ой танаффусдан кейин қайта тикланди.

Хабарларга кўра, ҳафтасига икки марта-шанба ва сешанба кунлари  Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасида  тўғридан -тўғри рейслар амалга оширилади.

Жорий йил август ойида Афғонистон ҳукумати Толибон томонидан эгаллаб олинганидан кейин, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги авиақатновар тўхтатилганди.

 

***

Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари

 

17 декабрь куни Корея Республикаси Президентининг Сеул шаҳридаги “Чонг Ва Дэ” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Олий мартабали меҳмон ва унинг рафиқаси шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради.

Сўнг давлат раҳбарлари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар.

Корея Республикаси Президенти олий мартабали меҳмонни қутлар экан, Сеул Тошкент билан ҳамкорликни барча йўналишларда янада ривожлантиришга катта аҳамият қаратаётганини таъкидлади.

"Ҳурматли Шавкат Мирзиёев жанобларини, менинг қадрли биродаримни қутлайман. Сеулга хуш келибсиз. Шу йил январь ойидаги учрашувимизни яхши эслайман. Ўша мулоқотимиз жорий йилнинг биринчи олий даражадаги учрашувим бўлди. Бугун эса Сиз билан йил якунида юзма-юз кўришиб турибмиз. Менинг дипломатик тадбирларим айнан Сиз билан бошланиб, якунига етаётганидан айниқса мамнунман. Корея ва Ўзбекистон алоҳида стратегик шериклик муносабатлари билан боғланган ҳамкорлардир. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан қишлоқ хўжалиги ускуналари ва электр техникаси ишлаб чиқариш, энерготехника тармоғи ва энергетика, саноат корхоналарини барпо этиш каби соҳаларда турли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Сизнинг ташрифингиз доирасида қатор муҳим ҳужжатларга имзо чекилади. Биз Ўзбекистон билан елкама-елка туриб, глобал иқлим ўзгаришларига қарши туришга, “ақлли” шаҳарлар, смарт-фермалар, АКТ ва электрик автомобиллар ишлаб чиқариш каби истиқболли йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрмиз. Келаётган йилда биз дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаймиз. Умид қиламанки, янги йилда биз биргаликда фаровонликнинг янги саҳифасини очамиз", дейди Корея Президенти Мун Чжэ Ин.

Президент Шавкат Мирзиёев таклиф учун миннатдорлик билдириб, очиқлик ва ўзаро ишонч икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ривожи учун мустаҳкам пойдевор бўлиб келаётганини таъкидлади.

"Учрашиб турганимиздан жуда мамнунман. Давлат ташрифи билан гўзал Кореяга келишга таклиф қилганингиз ва ҳар доимгидек илиқ меҳмондўстлик учун миннатдорман. Ҳозир об-ҳаво совуқ, лекин кореялик биродарларимизнинг қалби қайноқ.  Биз мамлакатингиз ва корейс халқига алоҳида бир самимият билан қараймиз. Менталитетимиз, анъана ва маъанавий қадриятларимиз ўхшаш. Сизнинг “Янги сиёсат”ингиз юқори технологиялар, рақамлаштириш, инновацион ва “яшил” тараққиёт соҳаларида юртингиз етакчилигини мустаҳкамлаш, истеъдодли корейс халқининг улкан интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қилди", дейди Ўзбекистон Президенти.

Мана 15 йилдирки, икки мамлакат стратегик шерикдир. Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Иннинг дўстлиги ва сиёсий иродаси эса Ўзбекистон-Корея ҳамкорлигига янги суръат бағишлашга кучли рағбат бўлди.

Давлат раҳбарлари тўртинчи бор учрашмоқда. 2017 йил октябрь ойида Шавкат Мирзиёев Корея Республикасида давлат ташрифи билан бўлди. 2019 йил апрель ойида Президент Мун Чжэ Иннинг Ўзбекистонга жавоб ташрифи бўлиб ўтди, унинг доирасида Алоҳида стратегик шериклик тўғрисида қўшма декларация қабул қилинди. 2021 йил январь ойидаги онлайн саммитда эса етакчилар ўзаро алоқаларни янада фаоллаштириш бўйича қатор янги ва долзарб ташаббусларни илгари сурдилар.

Кореяга бу галги ташриф фаол мулоқотнинг мантиқий давоми бўлди.