Сўздан амалгача; инклюзив ҳукуматни шакллантириш учун Толибон позицияларининг мослашувчанлиги
(last modified Mon, 20 Dec 2021 09:08:21 GMT )
декабр 20, 2021 14:08 Asia/Tashkent
  • Сўздан амалгача; инклюзив ҳукуматни шакллантириш учун Толибон позицияларининг мослашувчанлиги
    Сўздан амалгача; инклюзив ҳукуматни шакллантириш учун Толибон позицияларининг мослашувчанлиги

Муваққат Толибон ҳукумати ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи гуруҳнинг Афғонистондаги ҳукуматида барча муносиб афғонлар иштирок этишини таъкидлади. Амирхон Муттақи Покистонда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирларининг навбатдан ташқари йиғилишида турли минтақалардан барча муносиб афғонларнинг ҳукуматда иштирок этишини Толибоннинг вазифаларидан бири деб атади.

Бу сўзлар Толибон раҳбари яқинда турли ҳукумат ишларида малакали ва тажрибали кучлардан фойдаланишга чақирган пайтга тўғри келди. Толибонга нисбатан минтақавий ва халқаро босим инклюзив ҳукуматни шакллантириш ва афғон халқининг, айниқса аёллар ва қизларнинг фуқаролик ҳуқуқларини ҳурмат қилишда давом этар экан, Толибон ўз ҳукумати таркибига нисбатан ўз оҳангини ўзгартирди. Толибон ўз позицияларида мослашувчанликни намойиш қилиб, ҳокимиятни монополлаштириш ниятида эмаслигини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Толибоннинг барча масалаларда ихтисослашган кучлари йўқлигини инобатга олсак, ишларни илгари суриш учун малакали афғонлардан фойдаланиши табиий. Бинобарин, минтақавий ва халқаро доиралар нуқтаи назаридан Амирхон Муттақийнинг бу позицияси Толибоннинг Афғонистонда инклюзив ва миллий ҳукумат тузишга уринишини англатиши даргумон.

Халқаро алоқалар бўйича эксперт ва университет ўқитувчиси Ҳусайн Алойи шундай деб ҳисоблайди:

Толибон томонидан тузилган ҳукумат Афғонистонда турли этник, диний ва сиёсий гуруҳлар йўқлигидан далолат беради ва аслида у бир гуруҳга асосланган ҳукумат тузган.

 

Толибонга яқин саналган Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай Лоя Жирға тузиш ва сайловлар ўтказиш каби сиёсий ечимларни таклиф қилиш орқали гуруҳни қонунийлик ва халқаро эътирофга эришишга кўндирмоқчи бўлса-да, Толибон амалда партиялардан ва сайловлардан иборат плюралистик сиёсий тизимга ишонч йўқ эканлигини кўрсатмоқда. Толибон, шунингдек, оҳангни ўзгартириш ва инвесторларни Афғонистонга сармоя киритишга таклиф қилиш орқали инвесторларни инклюзив ҳукумат ва афғон халқи ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ҳақидаги талабларини эътиборсиз қолдиришга кўндирмоқчи.

Катта эксперт ва Эроннинг Афғонистондаги собиқ элчиси Абулфазл Зоҳраванд шундай дейди:

Толибон Афғонистонни бошқаришнинг аниқ режасини тақдим этмади ва ҳали ҳам кун тартибида ғоявий ва этник устунликка эга.

Бироқ, айрим юқори мартабали Толибон расмийларининг АҚШ билан ҳамкорлик қилиш ҳақидаги баёнотлари Толибон ҳукумати қандай ишлаши ва Афғонистонни қандай бошқариши борасида Ҳаққоний ва Мулла Барадар гуруҳлари ўртасида жиддий келишмовчилик борлигини кўрсатади. Мамлакат ижтимоий воқелигини англаб етган Толибон ўнг қаноти баъзан қизларнинг таълим олиши каби оммабоп баёнотлар билан чиқишса-да, афғон халқи Толибоннинг ҳокимиятга қайтиши яхши имконият эканини таъкидлаб, мамлакатда якка ҳукмронлик тажрибасига эга эканлигини урғу беради ва парламент орқали қарорлар қабул қилишда жамоатчилик иштироки билан миллий бирликни мустаҳкамлашни талаб қилмоқда. Одамларнинг фикрича, Толибон сўз билан ўйнаб, ўз позицияларида мослашувчанликни кўрсатиб, бу имкониятни қўлдан бой бермаслиги керак.