Январ 08, 2022 13:34 Asia/Tashkent
  • Россиянинг Қозоғистондаги воқеаларга муносабати; Ташқаридан уюштирилган норозилик намойишлари
    Россиянинг Қозоғистондаги воқеаларга муносабати; Ташқаридан уюштирилган норозилик намойишлари

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова пайшанба куни берган баёнотида Қозоғистондаги сўнгги намойишлар ва воқеалар мамлакатни беқарорлаштиришга қаратилган ташқи уюштирилган уриниш эканлигини айтди. У Қозоғистонга қўшин киритилишини эълон қилиб, уларни “Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг тинчликпарвар кучлари” деб атади.

"Биз яқинда дўст мамлакатда (Қозоғистон) содир бўлган воқеаларни қуролли ва уюшган унсурлар ёрдамида куч ишлатиш йўли билан мамлакат барқарорлиги, хавфсизлиги ва суверенитетини бузишга қаратилган ташқаридан қўзғатилган уриниш, деб ҳисоблаймиз. Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (кхшт) ҳам мамлакатдан олинган маълумотларга кўра, қўзғолончиларни чет эллик сафда бўлган ва хорижликлар томонидан тайёргарликдан ўтган шахслар бошқараётгани кўрсатилган.", деди Захарова.

6 январ куни Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев илтимосига кўра, мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш ва яхшилаш мақсадида Қозоғистонга чекланган муддатга тинчликпарвар кучларни юборишга қарор қилди. Захаров шундай дейди: Ушбу қарор Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Уставининг тўртинчи бандига мувофиқ қабул қилинди. Унда ташкилотга аъзо давлатларни ҳимоя қилиш, шу жумладан, ушбу давлатлардан бирига ҳужум содир бўлган ва унинг барқарорлиги ва суверенитетига таҳдид бўлган тақдирда, бу давлат илтимосига кўра ҳарбий ёрдам кўрсатиш назарда тутилган.

Россия Ғарбнинг “Рангли инқилоблар” деб номланувчи Ҳамдўстликни беқарорлаштириш ҳаракатлари ҳақида бир неча бор огоҳлантирган. Россиянинг юқори мартабали сиёсий ва ҳарбий амалдорлари демократия ва рангли инқилобларни экспорт қилиш ҳаракатлари дунёнинг турли минтақаларида беқарорликнинг энг муҳим сабабларидан бири, деб ҳисоблайдилар. Ғарбнинг, хусусан, Қўшма Штатларнинг собиқ Совет Иттифоқи таркибида бўлган мамлакатларда рангли инқилобларни амалга оширишга қаратилган фаолияти доимо Россия томонидан танқид қилинган. Аммо Қозоғистон мисолида норозилик намойишлари зўравонликка айланди ва аслида кенг кўламли қуролли қўзғолонга айланди.

 

Бу АҚШнинг Қозоғистондаги воқеаларга интервенцион позициясини ҳисобга олган ҳолда мантиқан тўғри келади. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен қозоғистонлик ҳамкасби Мухтор Тилобердига қўнғироқ қилиб, Қозоғистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди. Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс ўз баёнотида “Давлат котиби Қўшма Штатлар Қозоғистон конституциявий институтлари ва оммавий ахборот воситалари эркинлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, инқирозни тинч йўл билан ҳал этиш ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирди” деди. Бу сўзлар аслида намойишчиларни қўллаб-қувватлаши ва Қозоғистон ҳукуматининг уларнинг талабларини бажариш талабини билдиради.

Қозоғистондаги тартибсизликлар якшанба куни Қозоғистон фуқароларининг автомобиллар, жумладан, бензин ва суюлтирилган газ, хусусан, Олмаота шаҳарлари ва Октаво портида ёқилғи нархи ошишига қарши норозилик намойишлари ортидан бошланди ва бу норозилик ушбу Марказий Осиё мамлакатининг бошқа ҳудудларига ҳам тарқалди. Ҳозиргача ўнлаб намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўлдирилган, юзлаб одамлар яраланган ва 2300 дан ортиқ киши ҳибсга олинган.

Россия ҳозирда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (ОДКБ) контекстида Қозоғистондаги тартибсизликлар ва президентнинг Қозоғистонга тинчликпарвар кучларни юбориш ҳақидаги илтимосига ижобий жавоб берди. Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг тинчликпарвар кучлари Россия, Беларус, Арманистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон бўлинмаларидан иборат. Қолган бирликлар Қозоғистонга жўнатилиши кутилмоқда. Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (ОДКБ) бош котиби Станислав Зас Қозоғистон илтимосига кўра тинчликпарвар кучларни жойлаштиришга чақирди.Унинг айтишича, кучлар қурол ишлатиш ҳуқуқига эга бўлади. Тинчликпарварлар олдига қўйилган вазифалар ҳақида Зас шундай деди:Биринчи вазифа, энг муҳим давлат ва стратегик обектларни муҳофаза қилиш. Иккинчиси, одамлар ўзларини хавфсиз ҳис қилишлари учун жамоат тартибини сақлашга ёрдам беришдир.

 

 

 

Ёрлиқ