Эрон инсонпарварлик ёрдамининг Кобул аҳолиси орасида тақсимланди
(last modified Sun, 09 Jan 2022 08:28:58 GMT )
Январ 09, 2022 13:28 Asia/Tashkent
  • Эрон инсонпарварлик ёрдамининг Кобул аҳолиси орасида тақсимланди
    Эрон инсонпарварлик ёрдамининг Кобул аҳолиси орасида тақсимланди

Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўн тўртинчи юборилган инсонпарварлик ёрдами Афғонистон пойтахти Кобулда муҳтожларга тарқатилди. Бир қоп ун, ёғ ва бир қоп гуручдан иборат бу саватлар мингдан ортиқ хонадонга совға қилинди.

Аввалги жўнатмаларда Афғонистон халқига озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуналар билан бир қаторда ҳадя қилинган. Қирқ йилдан ортиқ вақт мобайнида Эрон Ислом Жумҳурияти ҳамиша Афғонистон халқининг ёнида бўлиб, барча қийинчиликларга қарши туриб уни қўллаб-қувватлади.

Уч миллиондан ортиқ афғон қочқинларини кутиб олиш ва шаҳарларда халқ билан яшаш, мамлакат ичида афғон халқига турли ёрдамлар кўрсатиш Эрон Ислом Жумҳурияти ҳукумати ва халқини Афғонистоннинг энг яхши қўшниларидан бирига айлантирган хизматларидан биридир.

Ҳозир ҳам Қўшма Штатлар афғон халқининг мол-мулкини тўсиб қўйганига қарамай, Эрон ҳамон бу тарихий босқич ва ўтиш даврини босиб ўтиш учун бу мамлакат халқи билан қатъийдир.

Бу борада сиёсий масалалар бўйича афғон эксперти Муҳаммад Эҳсоний шундай дейди:Совуқ фасл бошланиши билан афғон халқига гуманитар ёрдам ваъда қилган давлатлар ўз ваъдаларида турмади. Кобул ва бошқа вилоятлардаги аксарият хонадонлар муаммоларга дуч келишда давом этмоқда.

 

Эрон Ислом Жумҳурияти ўзининг улкан иқтисодий ва энергия салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда минтақа эҳтиёжларини қондириш, тинчлик ва хавфсизликни ўрнатишга кўмаклашишга доимо тайёр эканлигини эълон қилган. Аммо Афғонистоннинг қочоқ президенти Муҳаммад Ашраф Ғани маъмурияти даврида АҚШ билан муносабатлари яхши бўлгани учун Эрондан нефт ва газ сотиб олишни истамаган. Аммо энди Толибон ўзини хорижликлардан мустақил деб ҳисоблагани учун Эрондан нефт ва газ импорт қилиш ҳаракатларини бошлаб юборди. Афғонистондаги Толибон ҳукумати раҳбари ўринбосари Абдуссалом Ҳанафий идорасига кўра, ушбу гуруҳнинг иқтисодий комиссияси Эрондан нефт ва газ сотиб олиш масаласини ўрганиб чиққан.

Эрондаги нефт-кимё, нефт ва газ бўйича эксперт ва расмийлардан бири Ҳамид Ҳусайний бу борада шундай дейди:

Эрон Ислом Жумҳурияти Толибон сўровига кўра Афғонистонга ёқилғи жўнатишни қайтадан бошлади ва бу тўсиқлар олиб ташланганидан кейин алоқаларни ривожлантириш мумкин.

Ҳар ҳолда, икки қўшни давлат сифатида Эрон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатларда мавжуд бўлган муҳим имкониятлардан бири бу чегара бозорларининг фаоллашиши бўлиб, бу нафақат минтақанинг иқтисодий фаровонлиги ва ривожланишига олиб келади. Балки, чегара ҳудудларида иш ўринлари яратиш орқали контрабанданинг барча кўринишларининг олдини олади. Экстремистик ва террористик гуруҳлар ишсизлик имкониятидан фойдаланиб, ўз кишиларини ёллаш учун ҳаракат қилаётганини инобатга олсак, Толибон ҳам ҳисоблайдиган чегара бозорларини фаоллаштириш минтақада мустаҳкам тинчлик ва хавфсизликни ўрнатишга ёрдам беради.