Туркиянинг Сурия ҳудудига босқини давом этмоқда
(last modified Mon, 24 Jan 2022 09:44:27 GMT )
Январ 24, 2022 14:44 Asia/Tashkent
  • Туркиянинг Сурия ҳудудига босқини давом этмоқда

Туркия армиясининг Сурия ҳудудига бостириб кириши, бу ҳужумларда ҳалок бўлган бегуноҳ фуқаролар сони кундан-кунга ортиб бораётгани сабабли кучайди.

Туркия ҳарбийларининг Сурияга бостириб кириши билан Эрдўғон ҳукумати, аслида, Сурия ҳукумати ва халқига инсоний ва иқтисодий талофатлар беришдан ташқари, турк халқини ҳам янги ва мисли кўрилмаган инқирозларга дучор қилди. Дарҳақиқат, Туркиядаги мавжуд вазият, жумладан, иқтисодий инқироз, ишсизлик инқирози, инфляциянинг кундан-кунга ошиб бориши ва миллий валютанинг мисли кўрилмаган девалвацияси Эрдўғон ҳукуматининг қўшни давлатларга нисбатан милитаристик сиёсати ва ҳужумларидан келиб чиқади.

Сурияда фуқаролик инқирози бошланиши ва Дамашқ ҳукуматининг террорчи гуруҳларга қарши кураши ортидан Туркия ҳукумати қўшни давлатдаги вазиятдан фойдаланиб, Анқарада мухолиф гуруҳларни бостириш баҳонасида Сурия тупроғида ноқонуний амалиётлар ўтказди. Шу сабабдан Туркия армиясининг Сурия шимолига бостириб кириши Сурия халқи ва ҳукумати ҳамда халқаро ҳамжамият томонидан қораланди. Ҳатто Туркиянинг ичида ҳам кўп одамлар ва мухолиф партиялар етакчилари Сурия, Ироқ каби қўшни давлатларнинг ерларини ҳарбийлаштириш ва босиб олиш сиёсатини қабул қилишни Туркия ҳукумати ва халқи зарарига, деб ҳисоблади. Шу нуқтаи назардан, ҳатто Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳукуматининг кўплаб дўстлари Туркиянинг Сурия заминидаги уруши узоқ муддатли урушга айланиб, келажакда Туркияни қатор инқирозларга олиб келиши мумкин, деб ҳисоблайди.

Анқара ҳукумати дастлаб Туркия Курдистон Ишчилар партияси (ПКК) билан курашиш баҳонасида Сурия ва Ироқ ҳудудига уруш олиб борганини ўз-ўзидан аён. Энди эса худди шу баҳона билан бу икки давлатда кўплаб ҳарбий базалар ўрнатиб, қўшни давлатларда ўзининг доимий фаолиятини ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Қўшни давлатлар, яъни Сурия ва Ироқ ерларининг босиб олиниши муносабати билан Туркия ҳарбий штаб-квартираси вақти-вақти билан турли баҳоналар билан Туркия ишчи партиясининг Сурия ва Ироқдаги талофатлари ҳақида статистик маълумотларни эълон қилади. Минтақавий оммавий ахборот воситаларида Туркия армиясининг баёнотлари билан дала солиштириш ва тадқиқот олиб борилаётган бўлса-да, бу баёнотларнинг нотўғри эканлигини кўрсатмоқда. Охирги баёнотга кўра, турк қўшинлари Сурия шимолидаги амалиётда Туркия Курдистони ишчилар партиясининг (ПКК) 18 нафар аъзосини йўқ қилган. Шу муносабат билан Туркия миллий мудофаа вазири Халуси Акар ўтган жума куни эълон қилди:

Туркия ҳарбийлари ПККнинг Суриянинг Африн шаҳрига ракета ҳужумига жавобан Сурия шимолида ПККнинг 18 нафар аъзосини йўқ қилди.

 

Фожиали воқеаларга қарамай, Туркия Мудофаа вазирлигининг сўнгги баёнотлари Анқара расмийларининг Сурия ва Ироқ ҳудудини тарк этиш ниятида эмаслигини кўрсатмоқда. Туркия Мудофаа вазирлиги баёнотининг эълон қилиниши Дамашқ ҳукумати ва Сурия халқи турк қўшинларини ўз мамлакатидан юқори ҳарбий кучга эга бўлган ҳолда чиқариб юбориши ёки бу халқаро форумларда ва БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши каби халқаро институционал ташкилотлар орқали амалга оширилиши кераклигини англатади.

Ўтмишда минтақа ва дунёнинг кўплаб сиёсий доиралари турк расмийларининг Сурия тупроғида ҳарбий куч ўрнатишга уринишларини ИШИД террорчилик ҳаракатининг қайта тикланиши билан боғлаган эди. Аммо ҳозирда баъзи таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, Эрдўғон ҳукумати амалдорлари Россияга қарши урушда ИШИД террорчилик ҳаракати аъзоларидан фойдаланишга уринмоқда. Мисол учун, бу борада араб сиёсий эксперти Давид Ал-Ҳаннан шундай деб ҳисоблайди:

"Туркия Миллий Хавфсизлик Агентлиги (МИТ) Суриянинг Идлиб вилоятида қўшинлар тўплаш ва уларни яқин келажакда Украина шарқига ўтказиш мақсадида янги тадбирларни кун тартибига қўйди. Сурияда жойлашган камида 7 минг ёлланма аскарнинг Туркия томонидан Украинага жўнатилиши кутилмоқда.

Туркия ҳукуматининг Сурия ҳудудидаги ҳарбий амалиётларининг бу қисми мисли кўрилмаган нарса эмас. Аммо бу келажакда Анқара ҳукумати ва турк халқи учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Айни пайтда Туркияга катта зарар етказган Суриядаги Эрдўғон ҳукуматининг муваффақияциз тажрибаси турк сиёсатчилари, хусусан, Ражаб Тоййиб Эрдўғон учун ибрат бўлиши ва Сурия шимолидаги ҳарбий амалиётларни давом эттиришдан огоҳлантириши мумкин.