Эрон ислом инқилоби қўриқчилар корпусининг Арбилдаги Моссад қароргоҳига ракета зарбалари
(last modified Mon, 14 Mar 2022 12:05:38 GMT )
март 14, 2022 17:05 Asia/Tashkent
  • Эрон ислом инқилоби қўриқчилар корпусининг Арбилдаги Моссад қароргоҳига ракета зарбалари
    Эрон ислом инқилоби қўриқчилар корпусининг Арбилдаги Моссад қароргоҳига ракета зарбалари

Ироқ Курдистон минтақавий ҳукуматининг терроризмга қарши кураш бўлими баёнотида якшанба куни эрталаб Арбилга шарқдан 12 баллистик ракета билан ҳужум қилинганини билдирди.

Кеча эрталаб амалга оширилган ҳужум сионистик режимга қарши жавоб ҳаракати эди. Сионистик режим Ироқ Курдистон минтақасидан бироз аввал Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши ҳаракатлар олиб борган эди. Шу сабабли, кеча эрталабки ҳужумда Ироқнинг Арбил шаҳридаги Исроил разведка хизматининг (Моссад) иккита базаси ракеталар билан нишонга олинди. Ҳужумларда 9 нафар сионист зобит ҳалок бўлди, яна бир қанчаси яраланди, дея хабар беради Ироқ ахборот манбалари.

Ушбу ҳужум бир неча жиҳатлардан муҳим аҳамиятга эга.

Биринчидан; Бу ҳужум Эрон Ислом Жумҳурияти ўз хавфсизлигини таъминлашда жуда жиддий эканини ва унинг хавфсизлигига таҳдид солишни  мақсад қилган ҳар қандай ҳаракат жавобсиз қолмаслигини кўрсатди. Эрон Ислом Жумҳурияти бу стратегияни аввал ҳам, жумладан Ироқдаги Айн ал-Ассаддаги АҚШ базасига ракета ҳужуми билан ҳам исботлаган. Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнотида ҳам шундай дейилади: “Биз буюк Эрон халқини ишонтириб айтамизки, исломий ватаннинг хавфсизлиги ва тинчлиги Эрон Ислом Жумҳурияти қуролли кучларининг қизил чизиғи бўлиб, унга ҳеч ким таҳдид ва ҳужум қилишига йўл қўйилмайди”. Инқилоб гвардияси сионистик режимга қаратилган ушбу баёнотида: Биз яна бир бор жиноятчи сионистик режимни огоҳлантирамизки, ҳар қандай ёвузлик такрорланса, қаттиқ, қатъий ва вайронкор жавоблар кутилади”.

Иккинчи; кеча эрталабки ҳужумда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси фақат Моссад базаларини нишонга олди ва ҳеч қандай Ироқ ёки Америка марказларини нишонга олмаган. Шу сабабли, америкаликлар ёки ироқликларни нишонга олиш тўғрисидаги душманнинг бу борадаги ҳар қандай оммавий ахборот воситалари ташвиқоти ва психологик уруши рад этилади.

Учинчи; Бу ҳужумлар Эрон Ислом Жумҳурияти Қуролли Кучларининг разведка маҳоратини кўрсатди, чунки улар Исроил кучларининг Арбилдаги қароргоҳини аниқ билишган ва фақат Моссад базаларини ракеталар билан нишонга олишган.

Тўртинчи; Бу ҳужумлар Эрон ракеталарининг аниқ нишонга олинганлигини кўрсатди, чунки на тинч аҳолига зарар етказилмади, на Моссад кучлари ва жойларидан ташқари бошқа кучлар ва жойлар ракеталардан нишонга олинмади. Бу Эрон Ислом Жумҳуриятининг ҳарбий салоҳиятидан далолат беради.

Ракета ҳужумлари

 

Бешинчи; Кеча Арбилдаги Моссад қароргоҳига уюштирилган ракета ҳужумларининг Исроилнинг яқинда Суриядаги амалиётига алоқаси йўқ ва Эрон Ислом Жумҳурияти Исроилнинг бу операциясига бошқа вақтда қатъийроқ жавоб қайтаради. Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг икки қўмондони Исроилнинг Суриядаги яқинда ўтказган амалиётида шаҳид бўлди.

Олтинчидан, Ироқ расмийлари ва Курдистондаги маҳаллий ҳукумат амалдорлари Эрон Ислом Жумҳурияти Исроилнинг Ироқ Курдистони минтақасида Эронга қарши ҳаракатлари ҳақида бир неча бор огоҳлантиргандан сўнг, бугун ИРГКнинг Арбилдаги Исроил базаларига ракета зарбаларига қарши норозилик билдирди. Бундан ташқари, Ироқ географиясидан сўнгги йилларда Эрон Ислом Республикаси душманлари кенг фойдаланмоқда, жумладан, 2020 йил 3 январ куни эрталаб Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Қудс кучлари қўмондони генерал Қосим Сулаймоний АҚШ қўшинлари томонидан бағдодда террор қилинди.  Шунинг учун Ироқ суверенитетининг Эрон томонидан поймол қилингани ҳақидаги иддаолар ҳақиқатга тўғри келмайди, чунки сионистик режим ва АҚШ ҳукумати Ироқ, жумладан Курдистон минтақаси географиясидан Эронга қарши мақсадларини амалга оширишда фойдаланмоқда.

 

 

Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси: сионистларнинг фитна ва ёвузлигининг стратегик базаларига зарбалар бердик

 

 

 

 

 

Ёрлиқ