Саудия Арабистонида Бин Салмоннинг динга қарши сиёсатининг давом этмоқда
Саудия Арабистони ҳукумати Рамазон ойида Саудия Арабистони оммавий ахборот воситаларида дуоларни кўрсатишни тақиқлашга қарор қилди.
Саудия Арабистони Исломий ишлар вазирлиги ўз баёнотида, масжидлардаги камералардан имом ва намозхонларнинг ўз вазифаларини адо этаётган пайтда суратга олиш ва эфирга узатишда фойдаланмасликка қарор қилганини ҳамда ҳеч қандай тарзда намозларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилинмаслигини билдирди.
Саудия Арабистонида сўнгги бир йилда биринчи марта динга қарши бундай қарор қабул қилинаётгани йўқ. Ўтган йил, июн ойида Саудия Арабистонининг Исломий ишлар вазири Саудия Арабистонидаги барча масжидларга азон айтилаётганда овоз кучайтиргичларнинг овозини пасайтиришни буюрган эди. Айни пайтда Саудия масжидларига фақат азонни эшиттиришга рухсат берилди ва овоз кучайтиргичлар орқали Қуръон тиловати эшиттиришга рухсат берилмади. Саудия Арабистони Исломий ишлар вазири қарорни ҳимоя қилар экан, масжидларнинг баланд овози билан болалар, қариялар ва касалларга озор бераётганини даъво қилди.
Саудия Арабистони Исломий ишлар вазирлиги динга қарши сиёсати давом этиши учун энди оммавий ахборот воситаларида намозни чекловчи яна бир буйруқ чиқарди. Шу билан бирга, охирги икки йил ичида Саудия ҳукумати корона эпидемияси баҳонасида зиёратчиларнинг Ҳажга бориши учун қаттиқ қонунлар киритди.
Саудия ҳукуматининг бу сиёсатлари ва хатти-ҳаракатлари Муҳаммад бин Салмон Саудия жамиятини модернизация қилиш ва урф-одатлардан узоқлашиш учун қилаётган кўрсатмаларидек кўринади. Аслида Саудия валиаҳд шаҳзодаси Саудия Арабистони муфтийлари ва уламоларига қарши курашибгина қолмай, Саудия жамияти қалбида динни чеклашга ҳам ҳаракат қилмоқда.
Аввалроқ Муҳаммад бин Салмон Саудия жамияти қоидалари ва урф-одатларини ўзи ижтимоий ислоҳотлар деб атаган ҳолда олиб ташлаган эди. Ғарб аёл хонандалари билан концертлар ўтказиш ва аёллар рақс маросимларини ўтказиш шулар жумласидандир. Шуни таъкидлаш керакки, бу чора-тадбирлар Саудия Арабистонини модернизация қилиш бўйича Ибн Салмон даъво қилган Саудия 2030 ҳужжатининг қарашларига мос келади.
Бироқ, Бин Салмоннинг бу ҳаракатлари Саудия жамиятининг ўзлигини аста-секин ўзгартиради ва бу мамлакатнинг ҳокимият тузилмасидаги дин ва диндорларни камайтиради. Саудия Арабистонининг Лиск хабар сайти ўз ҳисоботида Бин Салмон 2030-йилда анъанавий Саудия жамиятини дунёвийлаштириш ва мамлакат ўзлигини босқичма-босқич ўзгартириш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширишга ҳаракат қилаётганини маълум қилди. Шунга кўра, Муҳаммад бин Салмон Саудия Арабистони вазирлар маҳкамаси билан учрашувда Саудия Арабистони Исломий ишлар, тарғибот ва ҳидоят вазирлигига Саудия Арабистонида “интеллектуал бағрикенглик” деб аталадиган режаларни ишлаб чиқишни топширди. 2030 йил деб номланган ҳужжатда, шунингдек, уламолар ва диний етакчилар китоб аҳли билан муносабатда ижтимоий бағрикенглик, дунёвийлик ва мусиқа, байрам ва кинога бағрикенгликдан ташқари, аёлларнинг ижтимоий хулқ-атворда эркинлиги масаласини тушунтиришлари шартлиги ҳам қайд этилган.
Яна бир муҳим жиҳат шундаки, бин Салмон бу ҳаракатлар Саудия Арабистонидаги экстремизмга қарши курашга қаратилганини даъво қилмоқда. Бироқ бин Салмоннинг сиёсати, айниқса, унинг оилавий рақиблари ва Саудиялик сиёсий фаолларга нисбатан сиёсати экстремизмнинг чўққиси бўлди, бу эса ҳозир бутун дунёда унга нисбатан кенг танқидларга сабаб бўлмоқда. Гап шундаки, бин Салмон Саудия Арабистони ичида ва ташқарисида динни чеклаб, ўзининг янги қиёфасини шакллантиришга ҳаракат қилмоқда. Унинг фикрича, динни чеклаш орқали Саудия жамияти илғор жамиятга айланади. Танқидчилар ва таҳлилчиларга кўра, бу ҳаракат Саудия Арабистонида ўзига хослик инқирозига олиб келади ва амалда ёш валиаҳд шаҳзоданинг ҳокимиятдаги қудратини мустаҳкамламайди.
оммавий қатллар; Сауд оиласининг ўзига хос жинояти