май 07, 2022 14:09 Asia/Tashkent
  • Ал-Ақсо масжидига ҳужумга тел-Тел-Авивда жавоб қайтарилди
    Ал-Ақсо масжидига ҳужумга тел-Тел-Авивда жавоб қайтарилди

Экстремист муҳожирларнинг Фаластин ишғоли бошланиши ва Сионистик режим ташкил этилгани эълон қилиниш куни муносабати билан Ал-Ақсо масжидига ҳужум қилишга чақириши ортидан, фаластинликлар сўнгги бир неча ҳафта ичида сионистларнинг Ал-Од аҳоли пунктида бешинчи амалиётини амалга оширди. Бу амалётда уч сионист ҳалок бўлди ва яна тўрт киши яраланди.

Янги операцияни уюштирганлар 19 ёшли Асад Юсуф ал-Рифаий ва 20 ёшли Собҳи Эмад Абу Шақир бўлиб, уларнинг иккаласи ҳам Шимолий Ғарбда Жунин шаҳридандир. Яҳудийларнинг Ал- Од шаҳрида 150 000 га яқин яҳудий диний озчилик бўлган Ҳаридим яҳудийлари истиқомат қилади.Бу шаҳар 1990-йилда ташкил этилган, аммо аҳолиси анча тезроқ ўсган.

Ал-Од операцияси, аввалги амалиётлар сингари, Исроил ҳарбийлари ва хавфсизлик кучлари Фаластиннинг ишғол қилинишини нишонлаш ва Сионистик режимнинг мавжудлиги эълон қилиниши муносабати билан тўлиқ шай ҳолатда бўлган ва олдинги занжир операциялари туфайли хавфсизлик бўйича огоҳлантиришлар ҳали тўхтамаган бир пайтда амалга оширилди

Бу амалиётлар фаластинликлар ўртасида бирдамлик ва ҳамжиҳатликни ошириш билан бирга, сионистлар ўртасидаги ички тафовутларни янада чуқурлаштириб, кучайтирмоқда. Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббосдан ташқари, бошқа Фаластин гуруҳлари ҳам амалиётни қўллаб-қувватлаган ва Фаластин халқи одатда байрам қилади, лекин Исроил томонида вазият бутунлай бошқача. Бент-Лапид коалицион ҳукумати қулаш арафасида турган сионистлар ҳамжамиятини хавотир ва таҳдид муҳити қамраб олди ва ҳукмрон коалициядан ташқари Нетаняху бошчилигидаги рақиб сиёсий гуруҳлар Беннетт Нафтали ҳукуматини самарасизликда айблади ва аҳоли пунктларидаги экстремист гуруҳларни коалицияни тарк этишга ундаш давом этмоқда. Энг муҳими, ҳарбийлар ва хавфсизлик хизматларига ишончсизлик кучайиб, 1948-йилда босиб олинган ҳудудларда яшовчи фаластинликларнинг сионизмга қарши операцияларда, шунингдек, Ал-Ақсо масжидини ҳимоя қилиш учун ўтказилаётган митинг ва намойишларда фаол иштирок этиши, бу борада сионистларда хавотир уйғотди. Улар икки миллион аҳоли чегарасини кесиб ўтадилар ва босиб олинган Фаластин бўйлаб саёҳат қилиш ва ҳозир бўлиш имкониятига эга ва агар керак бўлса, бу ҳудудлардан ташқарида фаластинликлар учун бешинчи устун ролини ўйнаши мумкин.

Сионист расмийлар  ҳамос гуруҳи аъзоси Яҳё ал-Сенварни айблаб, уни ўлдиришга чақиришди, чунки у Бутунжаҳон Қудс кунидаги чиқишида Фаластин амалиётларини олқишлади. Аммо ҳақиқат шундаки, ихтиёрий ва уюшмаган тарзда амалга оширилаётган бу амалиётлар ушбу баёнотлардан олдин бошланган ва Ал-Од операцияси ўтган ойдаги бешинчи турдаги операция бўлиб, бу операция давомида 18 нафар сионист ҳалок бўлган, икки ёки уч баробар кўп яраланган.

Фаластин амалиётларининг аксарияти 1948-йилда Исроил томонидан босиб олинган ҳудудларда, хусусан, режимнинг сиёсий пойтахти Тел-Авивда жамланган ва бу ҳудудларда яшовчи Сионистик режим фуқаролари бўлган фаластинликлар томонидан амалга оширилмоқда ёки улар босиб олинган Фаластинга йўл олган Ғарбий Соҳил ва қочқинлар лагерлари аҳолисидир.

Бу амалиётлар сионистик режимга, агар режим экстремист сионистларни Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусга жойлаштириш орқали ўзининг экспансионистик ва бир томонлама режаларини олға силжитмоқчи бўлса, пойтахт Қуддусда Фаластин давлатини тузиб, Ал-Ақсо масжиди дахлсизлигини ҳимоя қилиш бўйича Фаластин халқи умид ва асосларини йўқ қилмоқчи бўлаётган Сионистик режимга қарши сигнал кўринади. Аслида бу амалиётларнинг Тел-Авивга қаратилишининг сабаби шундаки, муҳожирлар сионистик режим марказидан бошқарилади  ва бу режим сионистларнинг Ал-Ақсо масжидига қайта-қайта ҳужум қилишларида ўзининг айбсизлигини исботлай олмайди.

Шунга кўра, сионистик режимнинг Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдаги экспансионистик ёндашуви ва сиёсатида ўзгариш бўлмагунча, шунингдек, муҳожирлар ва диний экстремистларнинг Ал-Ақсо масжидига вақти-вақти билан ҳужумлари тўхтатилмагунча, Фаластиннинг мудофаа ҳужумлари давом этади. Дарҳақиқат, Сўнгги ойлардаги амалиётлар  душманннинг олдини олиш хусусиятига эга бўлди ва аслида фаластинликлар бу ҳужумлар билан кейинги ҳужум ва тажовузларнинг олдини олишни ва ўзларининг тўхтатувчи кучларини Ал-Ақсо масжидигача чўзишни истамоқда.

Бундай ёндашувга бир қанча омиллар сабаб бўлди: биринчидан, фаластинликлар ўзларининг мудофаавий ёндашувлари сўнгги бир неча ўн йилликлар давомида ишғол қилишда давом этган деган хулосага келишган, иккинчидан, фаластинликлар тинчлик даврида Исроил уларни алдаган ва музокаралардан ўзининг бир томонлама режаларини амалга ошириш учун вақтдан фойдаланиш учун фойдаланди деб билишади ва энди Сионистик режим баъзи араб давлатларининг яқинлиги билан муаммони ҳал қилиш ўрнига Фаластин масаласини бости-бости қилишни ва масаланинг юзини тозалашни истайди. Учинчи, Сионистларнинг фаластинликларга нисбатан муносабати улар ўзаро кучини ҳис қилганларида ва агар улар зарба берсалар, еб қўйишларига ишонганларидагина нисбатан ўзгарганини тажриба кўрсатмоқда.

Шу асосда қаршилик гуруҳи Тел-Авивга қарши Ғазо тенгламасини ўрната олганидан бери режим ўтмишдагидек Ғазога ҳаво ҳужуми уюштиришга журъат эта олмади. Буларнинг барчаси тўп Сионистик режим ва сионистлар майдонида эканлигини кўрсатади, агар ҳужумлар ва зарбалар тўхтатилса, Фаластин ҳужумларини ҳеч бўлмаганда тактик жиҳатдан тўхтатиш мумкин бўлади.

 

 

 

Сионистик режим жангарилари томонидан 110 дан ортиқ фаластинлик яраланди

 

 

 

         

Ёрлиқ