АҚШнинг Марказий Осиёдаги провокацион ҳаракатлари давом этмоқда
(last modified Sun, 08 May 2022 11:19:33 GMT )
май 08, 2022 16:19 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг Марказий Осиёдаги провокацион ҳаракатлари давом этмоқда
    АҚШнинг Марказий Осиёдаги провокацион ҳаракатлари давом этмоқда

АҚШнинг Марказий Осиёдаги кетма-кет фитналари муваффақияцизликка учраганига қарамай, Вашингтон расмийлари дунёнинг ушбу муҳим ва нозик минтақасида беқарорликни қўзғашда давом этмоқда.

Сўнгги ўттиз йил давомида АҚШ ҳукумати Шарқий блокнинг айрим республикаларида, жумладан Қирғизистон, Грузия, Украина ва Қозоғистонда рангли инқилобларни амалга ошира олмади, аммо провокацион саъй-ҳаракатлар билан Россия чегараларидаги давлатларда  ўз амбицияларини амалга оширишда давом этмоқда.Марказий Осиё ва Россия билан чегарадош бошқа республикаларда беқарорлик ва инқирозни юзага келтиришда Оқ уй расмийларининг хатти-ҳаракатларига умумий нуқтаи назар, Россия ва минтақада фаолият юритаётган бошқа мустақил давлатларга ҳеч қандай ёки минимал харажациз зарар етказишдир. АҚШнинг собиқ Шарқий блокдаги республикалардаги провокациялари ортидан расмийлар Тожикистон ҳарбий қудратини мустаҳкамлаш учун миллионлаб доллар ажратган. Душанба куни АҚШнинг Душанбедаги миссияси раҳбари ўринбосари Бриджит Уокер ёрдамнинг бир қисмини Тожикистон Мудофаа вазирлигига топширди. Аввалроқ, 2021-йил октябр ойида АҚШ элчихонаси Тожикистонга қиймати 1,4 миллион долларлик 20 та ҳарбий машина етказиб берган эди. 1992-йилдан буён АҚШнинг Тожикистонга хавфсизлик соҳасида кўрсатган умумий ёрдами 330 миллион долларга баҳоланган.

Яқинда АҚШнинг Марказий Осиё республикаларига кўрсатган ёрдами, хусусан, яқинда Тожикистонга кўрсатаётган ёрдами АҚШ етакчилигидаги Ғарбнинг Россия ва минтақадаги бошқа мустақил давлатларга қарши провокацион ҳаракатларининг бир қисми сифатида кўриш мумкин. Қирғизистондаги диний ва сиёсий масалалар бўйича эксперт Қадир Малеков шундай дейди:

"Марказий Осиёнинг Эрон, Россия ва Хитойга яқинлигини ҳисобга олсак, бу давлатларнинг хавфсизлиги бир-бирига бевосита боғлиқ. Шунга қарамай, Марказий Осиёда хавф ва беқарорликнинг тарқалиши АҚШ ва бошқа Ғарб ҳукуматлари манфаатларига мос келади".

Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, Ғарб ҳукуматларининг бу провокацион ҳаракатларининг давом этиши Украинани Россия билан урушга олиб келди. Айни пайтда Ғарб ҳукуматлари Украина урушидан фойдаланиб, Россияга қарши халқаро кампанияни кучайтирмоқда. Минтақавий ҳукуматлар, ҳатто мустақил экспертлар ва сиёсий доираларнинг жойлардаги текширувлари ва позициялари АҚШ ва унинг минтақадаги иттифоқчиларининг ноқонуний ҳаракатларидан далолат беради. Шу муносабат билан АҚШ ва унинг иттифоқчилари НАТО шарқ томон кенгайиб бораётган бир пайтда Россия чегараларидан ташқарида ҳам ўз таъсирини кенгайтиришга ҳаракатларини икки баравар оширди. Бунга жавобан Москва расмийлари - бу борада Ғарб ҳукуматларини бир неча бор огоҳлантирган - жим турмасликлари ва жиддий муносабат билдиришлари бошидан маълум эди. Айни пайтда Украина президентининг Ғарб ҳукуматлари билан ҳамкорлиги нафақат Марказий Европа халқлари манфаатларини таъминлай олмагани, балки унинг бутунлай йўқ қилинишига ҳам олиб келганига шубҳа йўқ. Дарҳақиқат, ўз мамлакатини АҚШ ва айрим Европа ҳукуматлари манфаати учун Россия билан урушга киришишга кўндиришга рози бўлган Украина президенти энди ўнглаб бўлмас вайронагарчиликка дучор бўлмоқда, уни яқин ўн йилликларда қайта тиклаши даргумон. Бошқача қилиб айтганда, Ғарб ҳукуматлари Россияни миллионлаб украиналикларни уй-жойини тарк этган урушга энг кам харажат эвазига жалб қила олди.

Украинанинг Россия билан уруши АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг минтақадаги ва Россияга қарши ноқонуний ва провокацион ҳаракатларига бир мисолдир, холос. Шу муносабат билан АҚШ дипломатлари Марказий Осиёда ҳам худди шундай провокацион ҳаракатларни амалга ошириш ниятида экани кўринади. Илгари АҚШ дипломатлари ИШИД террорчилик гуруҳининг қолган аъзоларини Афғонистон ва Марказий Осиё республикаларига арзон харажат эвазига қайтаришга ҳаракат қилган.

АҚШнинг ўша ҳаракати Оқ уйнинг Марказий Осиёдаги муҳим ва таъсирчан дастаги экстремистлар ва такфирчи-террорчилик оқимлари аъзолари фаолиятини фаоллаштириш эканлигини кўрсатади. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, Тожикистон ва Қирғизистон каби баъзи Марказий Осиё ҳукуматлари икки томонлама молиявий муаммолар ва иқтисодий қашшоқлик туфайли минтақадан ташқаридаги хорижий ҳукуматларнинг ҳар қандай таклифини қабул қилиши мумкин. Бу ҳақиқатдан хабардор АҚШнинг Марказий Осиёдаги дипломатлари ўзларининг иғвогар ҳаракатлари қандай оқибатларга олиб келишидан қатъи назар, минтақа ҳукуматларини Эрон, Россия, Хитой каби мустақил давлатларга қарши қўзғатишга уринмоқда. Бу борада фақат Марказий Осиё ҳукуматлари ва давлатларининг ҳушёрлигигина АҚШнинг ушбу нозик минтақадаги ноқонуний ва провокацион ҳаракатлари оқибатларини бартараф этиши мумкин.

 

Қозоғистондаги конституциявий ислоҳот бўйича референдумига таҳлилий назар