24-май, Хуррамшаҳр озод қилинганининг йиллиги; Қаршилик, фидокорлик ва ғалаба куни
(last modified Tue, 24 May 2022 09:04:02 GMT )
май 24, 2022 14:04 Asia/Tashkent
  • 24-май, Хуррамшаҳр озод қилинганининг йиллиги; Қаршилик, фидокорлик ва ғалаба куни
    24-май, Хуррамшаҳр озод қилинганининг йиллиги; Қаршилик, фидокорлик ва ғалаба куни

Шамсий 3 Хурдод - 1361(милодий1982-йил,24 май)йилда Хуррамшаҳр озод қилинганининг йиллиги; Бу кун Эрон Ислом Жумҳурияти тақвимида қаршилик, фидойилик ва ғалаба куни сифатида номланган.

Саккиз йиллик Муқаддас мудофаанинг шонли йилларида улуғ кунлар қайд этилган бўлиб, уларнинг улуғворлиги ва аҳамияти инсон кўз ўнгида ҳамиша сақланиб қолади ва уруш пайтида Хуррамшаҳр озод қилинган 3-Хурдод куни ҳам худди шу шарафлардан биридир. 

Хуррамшаҳр Эроннинг жануби-ғарбидаги Хузистон вилоятининг гўзал портларидан бири бўлиб, Форс кўрфазининг шимоли-ғарбида, Карун ва Арванд дарёларининг қўшилиш жойида жойлашган. Ироқ Бас режими томонидан 1980-йилнинг 25-ноябрида 35 кунлик кураш ва қаршиликлардан сўнг ишғол қилинган порт шаҳри 578 кундан сўнг шарафли операция билан озод қилинди.

Хуррамшаҳрни озод қилиш Эрон-Ироқ уруши даврида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ва Эрон Ислом Жумҳурияти армияси ҳамкорлигида амалга оширилган Қуддус операциясининг энг муҳим мақсадларидан бири эди.

Хуррамшаҳрни озод қилиш аслида Қуддус операциясининг тўртинчи босқичининг мақсадларидан бири эди. 1982-йил 22 май шанба куни соат 22:30 да Хуррамшаҳрни озод қилиш мақсадида Ям Муҳаммад Ибн Абдуллоҳнинг кодини эълон қилиш билан операциянинг тўртинчи босқичи бошланди. Бу жанг якунида Хузистоннинг энг нозик туманларининг 19 ойлик босиб олиниши ва Хуррамшаҳрнинг озод этилиши билан бир қаторда Ироқ қўшинларининг жанговар қобилияти ва руҳиятига ҳам оғир зарба берилди.

Хуррамшаҳрнинг забт этилиши ҳарбий жиҳатдан Эрон-Ироқ уруши тарихида бурилиш нуқтаси сифатида танилган. Чунки Хуррамшаҳр Эронга босқин бошланганидан бери Саддам армияси босиб олган энг муҳим шаҳар эди. Бу шаҳарнинг сақланиб қолиши Саддам режими учун шунчалик муҳим эдики, Саддам агар Хуррамшаҳрни қайтариб олса, Ироқ жанубидаги муҳим Басра шаҳри калитини эронликларга топширишини фахр билан айтди. Аммо жасур эронлик жангчилар Аллоҳга иймон қуроли билан, қалби иштиёқ ва муҳаббатга тўла шундай кунда дунё ҳарбий мутахассисларининг ишончсизлиги ва ҳайратига тушиб, Ироқ қўшинларининг позициялари ва истеҳкомларини тор-мор этиб, Хуррамшаҳрни озод қилдилар. Хуррамшаҳрни озод қилишда Ироқнинг 16 мингга яқин аскари ҳалок бўлди ва яраланди, 19 минг ироқлик қўшин Эрон қўшинлари томонидан асирга олинди.

Эрон жангчилари Хуррамшаҳр озод этилгандан сўнг Хуррамшаҳр Улуғ масжидида ўзларининг биринчи ҳаракатларида намоз ўқишди. Хуррамшаҳрнинг озод қилингани ғалабаси ҳақидаги хабар тез тарқалди ва бутун Эрон мусулмон халқини шодлик ва бахтиёрлик билан қамраб олди.

Имом Ҳумайний Эрон халқига Хуррамшаҳрнинг озод қилингани муносабати билан мактуб йўллади. Ушбу баёнотнинг биринчи қисмида шундай дейилган:“Хуррамшаҳрни забт этиш бўйича менга йўлланган телеграмма ташаккур билдирган ҳолда, Исломий давлат ва унинг фидойи ва жафокаш жангчиларига ғамхўрлик кўрсатиб, қўллаб-қувватлаб, унинг буюк ғалабасини бизга насиб этгани учун Қодир Аллоҳга шукрлар айтаман”.

Хуррамшаҳр озод қилинганининг юбилейини ҳар қандай оғир шароитда ҳам фидойилик билан ўз заминини ҳимоя қилган барча мард ва жасур ёшларнинг достони, деб ҳисоблаш керак. Қуддус операцияси ва унинг оқибатлари яққол кўрсатиб турибдики, бу воқеа ўша даврда дунёга катта тарихий сабоқ бера олган, улар ҳеч қачон бу ерга қайта бостириб киришни ўйламаслиги учун.

Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий бу кун ҳақида шундай дейди: Қуролли кучларимиз Қуддус операциясида ўз ҳаракатларини эҳтиёткорлик, маърифат, иймон-эътиқоддан келиб чиққан ирода, Аллоҳга таваккал, барча имкониятлардан фойдаланиш – яъни ҳеч бир имкониятни зое кетишига йўл қўймаслик, куч-қудрат ва Аллоҳ таолога таваккал,ўз кучларига таяниш билан бошлаган пайтларида Хуррамшаҳрни озод қилишларига дунёда ҳеч ким ишонмасди; Лекин улар буни убдалашди.

Биз Хуррамшаҳрнинг қайтариб олинганини эълон қилганимизда, дунё ахборот агентликлари бу хабарни бир-икки кун ёритишга тайёр эмас эдилар – улар бунга шубҳа билан қарашди – лекин шундай бўлди ва охир-оқибат ҳамма бу ғалабани тан олишга мажбур бўлди.

Хуррамшаҳр шаҳри озод қилинди ва жангчилар ва Эрон халқининг озодлиги ва ғалабаси ҳикоясида бу замин халқининг ғалабаси ва бирлиги ва ҳамдардлигининг абадий хотираси бу тарихда абадий достон сифатида абадий қолди.  Токи мазлум халқлар мазлумларнинг мададкори Аллоҳ эканини ва бир кун келиб уларнинг юртлари ҳам босқинчилар чангалидан озод бўлишини яна бир бор билсин.

 

 

Саъид Хатибзода: халқаро ҳамжамитятнинг лоқайдлиги сионистик режининг жиловсизлигига сабаб бўлди

 

 

 

 

 

Ёрлиқ