Катта еттилик гуруҳи Хитой билан иқтисодий қарама-қаршиликка интилмоқда
(last modified Mon, 27 Jun 2022 09:35:55 GMT )
июн 27, 2022 14:35 Asia/Tashkent
  • Катта еттилик гуруҳи Хитой билан иқтисодий қарама-қаршиликка интилмоқда
    Катта еттилик гуруҳи Хитой билан иқтисодий қарама-қаршиликка интилмоқда

Катта еттилик - саноати ривожланган давлат раҳбарлари ривожланаётган мамлакатларда инфратузилмага сармоя киритиш бўйича кенг қамровли дастурни ишга туширишга келишиб олдилар. Улар Г7 мамлакатлари 2027 йилгача дастурга 600 миллиард доллар ажратиш ниятида эканликларини маълум қилишди.

Вашингтон 200 миллиард доллар ажратишини таъкидлаб,  АҚШ президенти Жо Байден шундай деди: Бу ёрдам ёки хайрия эмас, балки сармоя киритишдир ва ундан келган тушумдан ҳамма фойда кўради.

"Инфратузилма ва глобал инвестициялар бўйича ҳамкорлик" сифатида бошланган бу режа ўтган йили Буюк Британияда бўлиб ўтган Г7 саммитида "Дунёни яхшироқ қайта қуриш" деб номланган режанинг янги номидир.

Янги режага кўра, келгуси беш йил ичида Анголада қуёш электр стансиясини қуриш, юқори тезликдаги интернетни таъминлаш учун сув ости телекоммуникация кабелларини кенгайтириш, Сенегал соваҳилида касалхона қуриш ва ваксиналар ишлаб чиқариш каби лойиҳаларга жами 600 миллиард доллар сарфланади ва Глобал болалар парваришлаш фондига сармоя киритилади.

Режа Хитой 2021-йилда ривожланаётган мамлакатларда йирик, ягона бозор ва инфратузилмани яратиш учун “Бир камар ва бир йўл” лойиҳасига 59 миллиард доллардан кўпроқ сармоя киритган пайтда амалга оширилмоқда. Дастлаб тарихий Ипак йўлига яқин давлатлар ҳамда Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёдаги бошқа мамлакатларга қаратилган бўлса, лойиҳа эндиликда Африка ва Жанубий Америкадаги лойиҳаларни ҳам қамраб олади.

Доктор Араш Раеисий Нежод бу борада шундай ёзади: Пекиннинг Янги Ипак йўлини ишга тушириш ва илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатларини Пекин-Вашингтон иқтисодий ва рақобатбардош рақобатда "сатҳ" кўриш мумкин; Бироқ, "чуқурликда" янги Ипак йўли 21-асрда дунё ҳукмронлиги учун Хитой ва АҚШ ўртасидаги геосиёсий курашдир.

Ғарб давлатлари ҳозирда 600 миллиард долларлик бюджетни эълон қилмоқда, бу бюджет нафақат молиялаш манбасига эга эмас, балки оғир иқтисодий инқирозлар ва бюджет тақчиллигига ҳам дуч келмоқда. Айни пайтда Европанинг кўплаб давлатлари ижтимоий тартибсизликлар, ишсизлик ва инфляция билан юзма-юз келмоқда. Қўшма Штатлар эса ўта оғир иқтисодий аҳволда, ХВЖ бошқарувчи директори Кристалина Георгиева Қўшма Штатлар авж олган инфляцияни жиловлаш учун "қаттиқ оғриқ"га чидашига тўғри келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Байден маъмурияти эса ўтган йили Қўшма Штатлардаги инфратузилмани қайта қуриш ва модернизация қилиш учун қарийб 4 триллион долларлик бюджет сўраган. Охир-оқибат Конгресс мамлакатдаги эскирган инфратузилмани тиклаш учун 1 триллион доллар ажратишга рози бўлди. Сенатор Берни Сандерс яқинда АҚШ инфратузилмаси парчаланиб бораётганидан огоҳлантирди. Америка шаҳар муҳандислари жамияти ҳам ҳисоботида шундай деди: Қўшма Штатлар ўзининг инфратузилма эҳтиёжларини қондириш учун 2,5 триллион доллар, 590 миллиард долларлик камомадга дуч келмоқда, бу кўприклар, эскирган йўллар ва бошқа дастурларга давлат харажатларини катта оширишни талаб қилади.

Бундай шароитда Г7 давлатларининг “Яхшироқ дунёни қайта қуриш” режасини амалга ошириш қарори жиддий муаммоларга дуч келгандек. Хусусан, Украина уруши ҳозир Ғарбга қўшимча иқтисодий босим ўтказмоқда ва Хитойга қарши ҳар қандай провокацион ҳаракат Пекинни Москвага яқинлаштириши мумкин.

Ёрлиқ