Қорақалпоғистон автоном республикасига тинчликнинг қайтиши
-
Қорақалпоғистон автоном республикасига тинчликнинг қайтиши
Бир неча кун давом этган нотинчлик ва тўқнашувлардан сўнг ниҳоят Қорақалпоғистон автоном республикасида тинчлик ўрнатилди ва Тошкент ҳукумати расмийлари Ўзбекистонда ички вазият тинч ва нормал эканлигини эълон қилди.
Ўтган бир неча кун ичида Ўзбекистонга қўшни давлатлар Тошкент ҳукумати сиёсатини қўллаб-қувватлаб, намойишчилардан Қорақалпоғистон автоном республикасига тинчлик ўрнатиш учун ҳукумат билан ҳамкорлик қилишни сўраган. Ўзбекистоннинг қўшни давлатлари томонидан қўллаб-қувватланган сўнгги ҳолатда Хитой ҳукумати ҳам ўзининг расмий позициясини эълон қилди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби баёнотига кўра, бу давлат Ўзбекистоннинг қўшниси, дўсти ва стратегик ҳамкори сифатида Тошкент ҳукуматини миллий барқарорликни сақлашда қўллаб-қувватлайди ва бу давлат Шавкат Мирзаев раҳбарлигида тинчлик ва ҳамжиҳатликни сақлашга ишонади. Шубҳасиз, Ўзбекистонга қўшни давлатларнинг қўллаб-қувватлаши бу мамлакатга тинчлик ўрнатишда самарали бўлди, лекин сепаратизм Совет Иттифоқига алоқадор барча республикаларнинг муаммоларидан биридир. Марказий Осиё минтақасида шароитлар Жанубий Кавказ минтақаси ва Шарқий ва Марказий Европага ўхшаш бўлиб, бу ҳудудларда жойлашган мамлакатлар сепаратизм туфайли юзага келган муаммоларга дуч келмоқда. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонга қўшни давлатларнинг қўллаб-қувватлаши Тошкент ҳукумати билан дўстона муносабатлардан ташқари, қўллаб-қувватловчи ҳукуматларнинг ташвишларидан ҳам келиб чиқади.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Миллий гвардияси матбуот котиби Даврон Жуманязов ушбу мамлакатнинг Қорақалпоғистон минтақасидаги вазиятни нормал ҳолат деб эълон қилди ва шундай деди:
Қорақалпоғистондаги дўконлар, новвойхоналар, банклар, давлат муассасалари ва шифохоналарнинг барча ходимлари ўз ишларига қайтишди. Одамларга одатдагидек сув, ёқилғи ва газ етказиб берилди, вазият ўз меъёрига қайтди.
Қорақалпоғистон Республикасида халқ норозилик намойишлари ўтган жума куни бошланган ва бу намойишлар давомида – ўзбек куч ишлатар тизимлари билан ҳам тўқнашувларга сабаб бўлган – 18 киши ҳалок бўлган, 243 киши яраланиб, шифохонага етказилган.
Қорақалпоғистон Мухтор Республикаси Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбида жойлашган бўлиб, маркази Нукус шаҳрида. Бу мухтор республика аҳолиси Ўзбекистон конституцияси лойиҳасига қарши норозилик сифатида ҳукуматга қарши намойишлар ўтказди. Ўзбекистон Конституциясида Қорақалпоғистон Мухтор Республикаси Ўзбекистон суверенитети таркибидаги мустақил ҳудуд бўлиб, у референдум ўтказиш орқали Ўзбекистон марказий ҳокимиятидан мустақиллигини эълон қилиши мумкин. Бу республика ўз байроғи, давлат рамзлари, мадҳияси, конституцияси ва ҳукуматига эга. Ушбу минтақанинг Президенти ушбу республика Олий Кенгаши ва Парламентининг Президенти ҳисобланади. Аммо бу мухтор республикада Ўзбекистоннинг умумий валютаси кенг тарқалган. Ҳукумат раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раҳбари ҳисобланади.
1920-йилларда биринчи марта тасдиқланган Ўзбекистон Конституциясига кўра, Қорақалпоғистон вилояти аҳолиси учун миллатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи принсипи назарда тутилган эди. Аммо Ўзбекистон Конституциясининг янги таҳрири асосида – яқин ойларда унга тегишли ислоҳотлар ва ўзгартиришлар бўйича референдум ўтказилиши ва унга ўзгартиришлар киритилиши кўзда тутилган - Миллатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи ёки мустақил суверенитет ёки Қорақалпоғистон автоном республикасидан ажралиб чиқиш ҳуқуқи ҳақида ҳеч қандай гап йўқ. Дарҳақиқат, бу тамойил Ўзбекистоннинг янги Конституцияси лойиҳаси матнидан олиб ташланди. Шу сабабли Қорақалпоғистон автоном республикаси аҳолиси Нукус шаҳрида ҳукуматга қарши намойиш ўтказди.
Ушбу қонли намойишлардан сўнг Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги расмийлари: Қорақалпоғистон автоном республикасида ўтказилаётган халқ намойишлари Ўзбекистон Конституцияси лойиҳасида назарда тутилган ўзгартиришлар қоидаларини нотўғри тушунишлик натижасидир. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзаев шундай деди: Халқ муҳокамасига, кўриб чиқишга тақдим этилган мазкур конституциявий лойиҳа ҳали тасдиқланмаган, фуқароларнинг хоҳиш-истаклари, таклиф ва мулоҳазалари инобатга олиниб, ушбу лойиҳага ўзгартириш киритилиб, якунланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баёнотларига қарамай, Қорақалпоғистон Мухтор Республикасининг икки миллиондан кам аҳолисини ҳисобга олган ҳолда, Конституцияга халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи принсипи қайтиши даргумон. Хусусан, 2021-йилги аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолиси салкам 35 миллион киши деб эълон қилинган эди. Кўриниб турибдики, агар халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига оид банд ушбу автоном республиканинг барча аҳолисининг салбий овозини олган ҳолда олиб ташланса, Тошкент ҳукумати фикри билан ушбу мамлакат конституциясига яна ўзгартиришлар киритилади.
Ўзбекистондаги инқирозни умумий сарҳисоб қиладиган бўлсак, Америка ва Англия бошчилигидаги баъзи Ғарб ҳукуматларининг фаол ролини, минтақавий давлатнинг ёрдамини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак. Афтидан, Ўзбекистонда бу давлатлар гуруҳи Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисини гижгижлашда ўз ролини ўйнаган ва улар халқ норозилигини бузиш учун қўшимча ҳаракатлар қилган.