май 07, 2023 15:25 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 29 апрель 6 май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Эрон ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган келишувларнинг амалга оширилиши муносабатлар даражасини оширади
     
  • Ўзбекистонда бўлиб ўтган референдумнинг якуний натижалари аниқланди

 

  • Шавкат Мирзиёев Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари билан телефон орқали суҳбатлашди

 

  • Ўзбекистон президенти Германияга борди

 

  • Берлинда Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольцнининг музокаралари бўлиб ўтди

 

  • Мирзиёев фармони асосида, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 18 млн сўмдан пул мукофоти берилади

 

  • Тошкентда Нукус воқеалари бўйича апелляция кўриб чиқилмоқда

 

 

***

Image Caption

 

Эрон Исломий республикаси Президенти Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги сивилизация ва маданий муштаракликни иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай замин деб ҳисоблади ва шундай деди:Ўтган йили Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий муносабатларнинг ўсиши вазиятни аввалгидан ўзгартирган бўлса-да, аммо мавжуд имкониятлар биздан муносабатларни яхшилаш учун икки томонлама саьй-ҳаракатларни талаб қилмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтига кўра, Саййид Иброҳим Раисий бугун шанба куни тушдан кейин Ўзбекистон Қонунчилик палатаси спикери жаноб Нуруддинжон Исмоилов билан учрашувда айтди:Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон ўртасида 18 та ҳамкорлик битими ва ўзаро англашув меморандумлари имзоланган бўлиб, уларни амалга оширишни жадаллаштириш муносабатлар даражасини сезиларли даражада оширади.

Президент яна қўшимча қилди:Эрон ва Ўзбекистон парламентлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш йўлида самарали ва ижобий қадам бўлади. Доктор Раисий Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги цивилизация ва маданий муштаракликни тижорат ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантириш учун қулай замин деб ҳисоблади ва шундай деди:Гарчи ўтган йили Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий муносабатларнинг ўсиши вазиятни аввалгидан ўзгартирган бўлса-да, аммо икки давлатдаги мавжуд имкониятлар биздан икки томоннинг иқтисодий ва савдо алоқаларини яхшилаш учун икки томонлама саъй-ҳаракатларни талаб қилади.

Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Қонунчилик палатаси Спикери Нуруддин Исмоилов Оятуллоҳ Раисийнинг қўшнилар билан муносабатларни ривожлантиришга устувор аҳамият қаратган ташқи сиёсатини юқори баҳолади ва шундай деди:Ўзбекистонда ана шундай принсипиал сиёсатдан келиб чиқиб, конституцияга ўзгартиришлар киритиш жараёнида қўшнилар билан муносабатларни ривожлантиришга устувор аҳамият берилди.

Ўзбекистон Қонунчилик палатаси раиси икки давлат парламентлари ҳукуматлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда самарали рол ўйнаши кераклигини таькидлади:Ишонтириб айтаманки, Ўзбекистон парламенти икки давлат ўртасидаги келишувларни амалга ошириш учун барча имконият ва салоҳиятларни ишга солади.

****

Image Caption

 

Ўзбекистон МСК, якуний натижаларга кўра, Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституцияси лойиҳасини референдумда овоз берганларнинг 90,21 фоизи қўллаб-қувватлади. Овоз берувчиларнинг 9,35 фоизи қарши овоз берган деб маълум қилди.

Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев “Референдумнинг якуний хулосаларига кўра, унда овоз берувчиларнинг иштироки 84,51 фоизни ташкил этди, 16 миллион 667 минг 097 киши овоз берди деб таъкидлади.

кеча ўтказилган референдумда 16 667 097 нафар (84,51%) овоз берувчи қатнашди. Жумладан, 611 320 киши муддатидан олдин овоз берган. Уларнинг 15 034 608 нафари (90,21%) қонунни маъқуллади. Овоз берувчиларнинг 1 558 817 нафари (9,35%) янги таҳрирдаги Конституцияни маъқулламади. 73 672 та бюллетен яроқсиз деб топилган.

30 апрель куни Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумда овоз бериш жараёнлари ўтказилди.

Республика бўйича ташкил этилган жами 10758 та референдум участкаси соат 08:00 да очилди. Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 55 та референдум участкаси ўз фаолиятини олиб борди.

Конституцияни ўзгартириш бўйича референдумда 20 миллиондан ошиқ фуқаро иштирок этиш ҳуқуқига эга эди.

Референдумда  964 нафар ОАВ вакили иштирок этди. Уларнинг 772 нафари маҳаллий, 192 нафари чет эллик вакиллар.

Референдум участкалари ўз фаолиятини 20:00 га қадар давом эттирди.

Референдумга “Сиз “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунини қабул қиласизми?”, деган масала олиб чиқилди. Овоз берувчи хоҳиш-иродасининг вариантлари "ҳа" ёки "йўқ" деб кўрсатилди.

****

Шавкат Мирзиёев 1 май куни Қозоғистон ва Қирғизистон ва Тожикистон президентлари билан телефон орқали мулоқот қилди. Президентлар Ўзбекистон раҳбарини конституция бўйича референдум муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

Ўзбекистон презиенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва қардош халқни давлат байрами – Бирдамлик куни билан абрилади.

Тўқаев билан мулоқот чоғида устувор тармоқлардаги кооперация дастурларини тайёрлаш ва бажариш масалаларига эътибор қаратилган; ҳукуматларга шу ҳафта Тошкент шаҳрида ўтадиган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши давомида қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш юзасидан чора-тадбирлар кўриш топширилган; бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилган.

Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров мулоқотида эса Ўш шаҳрида Бобур номидаги академик театрнинг янгиланган биноси очилгани ва Қўқон шаҳрида талабалар спартакиадаси ўтказилгани таъкидлаб ўтилган. Президентлар икки мамлакат оқсоқоллари ва ёшлари иштирокидаги Авлодлар мулоқотига пухта тайёргарлик кўриш кераклигини айтишган.

Шавкат Мирзиёев шунингдек Тожикистон президенти Имомали раҳмон билан ҳам телефон орқали суҳбатлашди. Имомали Раҳмон Ўзбекистонда Конституцияни ўзгартириш бўйича референдумни мувафваққиятли ўтгани билан Ўзбекистон ҳуакумати в ахалқини табриклади.

***

Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг таклифига биноан ташриф билан Берлинга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти ташриф дастурига мувофиқ, Берлин шаҳрида Федерал президент Франк-Вальтер Штайнмайер ва Федерал канцлер Олаф Шольц билан музокаралар, шунингдек, Германиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

Германия пойтахтидаги Янги музей ва Жеймс Симон галереясида очиладиган “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Александр Македонскийдан Кушонлар империясигача” номли кўргазма билан танишиш кўзда тутилган.

***

Image Caption

 

Шавкат Мирзиёев 2 май куни Берлинга ташрифини ушбу мамлакат федерал канцлери Олаф Шольц билан музокаралардан бошлади.

Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольц учрашувида, ўзаро товар айирбошлаш ва қўшма лойиҳалар сони 2 баробар ортгани таъкидланди. Германиядан Ўзбекистонга инвестициялар ҳажми 5,5 миллиард долларга етди, шундан 4 миллиард доллар охирги 6 йилда жалб қилинган.

Томонлар сиёсий мулоқотни давом эттириш муҳимлиги қайд этишди.  Мирзиёев ва Шольц ташриф чоғида Кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисида Ҳукуматлараро декларация имзоланишини олқишлади. Уни ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Анналена Бербок имзолади.

Музокаралар чоғида «Германия — Марказий Осиё» форматида мулоқот майдонини ишга туширишга келишиб олинди.

Минтақада, шу жумладан, Афғонистондаги вазиятни инобатга олган ҳолда хавфсизликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Ушбу мамлакат учун гуманитар лойиҳаларни давом эттириш, шу жумладан, Термиздаги логистика мажмуаси ва Афғон ёшлари учун таълим маркази имкониятларидан фойдаланиш зарурлиги қайд этилди деб хабар еради Шазета.уз сайти.

Транспорт ва логистикани ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар Марказий Осиёни Европа билан боғлайдиган самарали йўналишни шакллантиришга хизмат қилувчи Транскаспий йўлагини биргаликда ривожлантириш бўйича якдил фикр билдирди.

Маданий-гуманитар ҳамкорликнинг кун тартиби бой экани қайд этилди. Германия томони шу кунларда Берлин шаҳрида Ўзбекистоннинг маданий меросига бағишлаб очилаётган ноёб кўргазмани юқори баҳолади.

Ўзбекистонда немис тилини ўрганишга қизиқиш ортиб бораётгани мамнуният билан таъкидланди. Германия ҳукумати мамлакат ҳудудларида немис тилини ўқитишни кенгайтиришга техник кўмак кўрсатиши тўғрисида келишиб олинди.

Ташриф доирасида иқтисодиёт, савдо, молия, таълим, фан ва инновация соҳаларида 16 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжат имзоланди.

Шунингдек, Берлинда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Германия бизнес-форум юксак баҳоланди. Унинг якунида умумий қиймати 9 миллиард долларлик савдо, инвестициявий ва технологик лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди.

«Яшил» энергетика, қазиб чиқариш, кимё, фармацевтика тармоқларида, транспорт инфратизулмасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, инновация ва бошқа соҳалардаги кооперация лойиҳалари шулар жумласидан.

****

Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 000 000 (ўн саккиз миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берил

Ўзбекистон президенти "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида" фармон чиқради.

Фармонга биноан, бу йил Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 000 000 (ўн саккиз миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилиши белгиланган.

Тегишли органлар эса Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига бу пул мукофотининг тантанали ҳамда байрамона вазиятда топширилишини таъминлайди.

****

Image Caption

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида Қорақалпоғистон воқеалари бўйича қўзғатилган жиноят иши бўйича 16 нафар маҳкумнинг биринчи суд жараёни бўйича шикоятлари, шунингдек, шартли равишда ҳукм қилинган 4 кишига нисбатан прокуратура протестини кўриб чиқиш бошланди.

5 май куни Тошкентда Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар юзасидан жиноят иши бўйича бўлиб ўтган биринчи суд жараёнида айбдор деб топилган шахсларнинг апеллацияларини кўриб чиқиш бошланди. Иш Ўзбекистон Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилмоқда.

Шикоятлар биринчи инстанция — Қорақалпоғистон Республикаси судининг 31 январдаги қарори билан ҳукм қилинган 22 кишининг 16 нафари номидан берилган. Улар журналист ва ҳуқуқшунос Даулетмурат Тажимуратов, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси собиқ бошлиғи, марҳум Полат Шамшетов, Саипназар Калимов, Султанбек Каипов, Арсилан Темирханов, Саидабулла Медетов, Нурлан Султамуратов, Аллабай Токимбетов, Разбек Бекмуратов, Байрам Сейтниязов, Амирбек Адилбеков, Полат Нурниязов, Нурлан Найипов, Бахтиёр Кадирбергенов, Даулетмурат Жиемуратов и Кахарман Сейтимов. Уларнинг барчаси турли муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Бундан ташқари, апелляция суди озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган шартли жазога ҳукм қилинган ва суд залидан озод этилган Лолагул Каллиханова, Азамат Турданов, Ахмет Сметуллаев и Азамат Нуратдиновга оид қисмда суд ҳукми устидан прокуратура протестини кўриб чиқади.

Хабарга кўра, суд жараёнида судланувчиларнинг яқинлари, 2022 йил 1−2 июль кунлари Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеаларни тергов қилиш бўйича депутатлик комиссияси аъзолари, шунингдек, дипломатик корпус вакиллари иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, март ойи ўрталарида суд айни жиноят иши бўйича яна 39 нафар судланувчига нисбатан ҳукмни эълон қилган эди.

Ёрлиқ