Эрон парламенти раисининг Ўзбекистонга ташрифи; Кун тартибида муносабатларни ривожлантириш
(last modified Wed, 13 Jul 2022 07:51:51 GMT )
июл 13, 2022 12:51 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти раисининг Ўзбекистонга ташрифи; Кун тартибида муносабатларни ривожлантириш
    Эрон парламенти раисининг Ўзбекистонга ташрифи; Кун тартибида муносабатларни ривожлантириш

Эрон Исломий кенгаши раиси сешанба куни Ўзбекистон расмийлари, жумладан, президент ва парламентлар спикерлари билан учрашиш ва мулоқот қилиш учун Тошкентга жўнаб кетди.

Исломий кенгаш спикери Муҳаммад Боқир Қолибаф Ўзбекистонга жўнаб кетиш олдидан шундай деди: Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги парламент, иқтисодий, савдо, сиёсий ва маданий соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз; Эрон ва Ўзбекистон географик жиҳатдан бир-бирига жуда яқин, аммо муносабатларимиз кутилганидек ривожланмаган.

Ўзбекистоннинг Эрон билан алоқалари 2016-йилгача юқори даражада бўлмаган, ҳаттоки ўша давлат Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлишига қаршилардан бири саналарди. Лекин Шавкат Мирзаевнинг Ўзбекистон Президенти сифатида ҳокимиятга келиши билан бу давлат ҳукумати ҳукумати Эрон билан муносабатларини яхшилади.

Ўзбекистоннинг Эроннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотидаги аъзолигини кузатувчи мақомидан асосий аъзога ўзгартириш тарафдори, шунингдек, Афғонистон, Эрон, Ҳиндистон транзит йўналишида Чобаҳор портидан қатнашиш истагини билдириши, Ўзбекистон ҳукуматининг Эрон Ислом Жумҳурияти билан алоқаларни кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларидан далолатдир. 

13-Эрон ҳукуматининг қўшни давлатлар ҳамда иқтисодий дипломатия устуворлигига урғу бериши Эрон ва Ўзбекистон икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун шароит яратди.

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Саййид Иброҳим Раисий ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзаев Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Саммити доирасида 2021-йил сентябрда  Тожикистонда ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ( ЭКО) 2021-йил ноябр ойида Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган саммитда учрашишди.

2022-йил 20-феврал куни Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтган Эрон Ислом Жумҳурияти ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиясининг 14-йиғилишида икки давлат расмийлари ўзаро савдо алоқаларини кейинги икки йилда бир миллиард долларга етказишни мақсад қилганлар. 

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, сармоя ва ташқи савдо вазири Умарзоқов Эрон билан иқтисодий алоқаларни яхшилаш ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик бўйича йўл харитасини тайёрлашга чақирди.

Шуни ёдда тутиш керакки, Ўзбекистон денгизга чиқа олмайдиган давлатдир. Чунки, Марказий Осиёда жойлашган бу давлат халқаро очиқ сувларга чиқиш учун икки давлатдан ўтиши керак. Бу мамлакат савдо муносабатлари учун муаммоларни келтириб чиқаради. Ўзбекистоннинг Афғонистон, Эрон ва Ҳиндистоннинг Бандар-Чобаҳор орқали ўтадиган транзит йўлига эътиборини ҳам худди шу доирада баҳолаш мумкин.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан, Эрон каби Ўзбекистон ҳам Афғонистон билан умумий чегарага эга ва терроризм ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш каби масалалар бу давлатни ташвишга солмоқда.

Шунинг учун ҳам Эрон ва Ўзбекистон ўзларининг умумий манфаатларидан келиб чиқиб, икки томонлама ва минтақавий даражада сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик муносабатларини кенгайтириш учун кўплаб имкониятларга эга. Бундан келиб чиққан ҳолда, Эрон Исломий кенгаши раисининг Тошкентга ташрифи икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда самарали бўлиши мумкин.

Қолибаф бу ҳақда шундай деди: Эронда кўплаб транзит имкониятлари мавжуд ва мамлакатнинг хусусий ва давлат секторлари фаоллашиши мумкин. Икки томон ўртасидаги парламент ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш учун бу ишларнинг асосини яратишга интиламиз.

Ёрлиқ