Байденнинг Ғарбий Осиёга сафари; ҳеч қандай ютуқларсиз
АҚШ президенти Жо Байденнинг Ғарбий Осиёга ташрифидан уч кун ўтди. Воқеалар ва мулоҳазалар шуни кўрсатадики, бу сафарда ҳозиргача ҳеч қандай кутилмаган мавзулар бўлмаган.
Жо Байден ўтган чоршанба куни босиб олинган ҳудудларга кирди. Жума куни у Байтуллаҳмга бориб, Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос билан учрашди. У Жиддадаги йиғилишда Саудия Арабистони ва Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг яна 5 давлати, Миср, Иордания ва Ироқ каби 3 давлат иштирокида қатнашмоқчи.
Ҳозиргача бу саёҳат 5 марта содир бўлган. АҚШ, Ҳиндистон, БАА ва сионистик режим иштирокида виртуал равишда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича тўрт томонлама йиғилиш бўлиб ўтди. АҚШ Президенти Жо Байден ва сионистик режим Бош вазири Яир Лапид “Қўшма Қуддус баёноти”ни имзолаб, Тел-Авив режими билан минтақа давлатлари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. Маҳмуд Аббос билан учрашишдан олдин Байден Шарқий Қуддусдаги касалхонага бориб, Америка бу шаҳар шарқидаги шифохоналарга молиявий ёрдам беришини айтди. Бундан ташқари, Саудия Арабистони ҳаво ҳудудини сионистик режим парвозлари учун очди ва сионистик режим Тиран ва Санафир ороллари эгалик ҳуқуқини Мисрдан Саудия Арабистонига ўтказишга ҳам рози бўлди. Ушбу иккита орол сионистик режим ва Миср ўртасидаги тинчлик битимининг бир қисми бўлганлиги сабабли, Тел-Авив уларга эгалик ҳуқуқини топшириш бўйича қарор қабул қиладиган асосий томон ҳисобланади.
Мазкур чора-тадбирлар таҳлили шуни кўрсатадики, АҚШ президентининг минтақага ташрифи ҳозиргача ҳеч қандай муҳим ва кутилмаган ютуқларга эришмаган. Шубҳасиз, сионистик режимнинг ҳозирги кундаги энг муҳим талаби Саудия Арабистони билан муносабатларнинг нормаллашувини эълон қилишдир. Аммо сионистлар биладиларки, бу нормаллашув Аброҳам келишувига ўхшамайди ва аста-секинлик билан амалга оширилади. Бошқа томондан, Саудия Арабистони аввалроқ Саудия осмонида сионистик режим самолётларидан фойдаланишни қабул қилган ва ҳатто амалга оширган эди. Айни пайтда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон сионистик режим билан алоқаларни кенгайтиришга иштиёқида. Тиран ва Санафирни Саудия Арабистонига топшириш бўйича келишув ҳам Байденнинг сафари олдидан якунланган эди. Шу боис, АҚШ президенти Жо Байден ўз баёнотида Саудия Арабистонининг ўз ҳаво ҳудудини сионистик режим самолётлари учун очиш қарорини “тарихий” деб атаган бўлса-да, Аммо Ар-Риёднинг бу қарорини Байденнинг сафари ва унинг учун ютуқ деб ҳисобламаслик керак.
Байден ва Лапид ўртасидаги Қуддус бўйича қўшма баёнот кутилмаган ҳодиса эмас ва Эрон Ислом Жумҳуриятига таҳдид сифатида қаралмайди. Тел-Авив ва Вашингтон ўртасидаги хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ҳар доим мавжуд бўлиб келган ва томонлар ўртасидаги муносабатларнинг бир қисмидир. Бу баёнот Ғарбий Осиё минтақасининг хавфсизлик тартибига таъсир кўрсатишдан кўра, босиб олинган ҳудудлардаги сиёсий муаммоларни яширишдир. Ушбу муаммолар Кнессет ва вазирлар маҳкамасининг қулашига олиб келди ва кейинги 3 ярим йил ичида бешинчи парламент сайловларини келгуси ноябрда ўтказишга сабабчи бўлди.
Бу такрорий воқеаларни тўлдирувчи жидда учрашувида Байденнинг иштироки бўлади, бу учрашув Муҳаммад бин Салмоннинг маневри ва унинг сиёсий изоляцияни тугатиш ва Америка президентига ўз позициясини кўрсатишга уриниши бўлади.
Бу воқеаларнинг барчаси, аксарият таҳлилчилар фикрича, Россия билан рақобат Жо Байденнинг Ғарбий Осиё минтақасига сафари учун асос бўлиб қолганини кўрсатади. Саудия Арабистони, хусусан, нефтининг геосиёсий аҳамиятини тушунган Байден Ар-Риёдни нефт қазиб олиш ҳажмини оширишга ишонтиришга ҳаракат қилмоқда. Бошқа томондан, Байден Исроилдан ташқари, Россияга қарши сиёсатда баъзи араб давлатлари, жумладан Саудия Арабистонини ҳам АҚШга яқинлаштиришга ҳаракат қилмоқда.